Posts filter


"Қўшнимдан олинг, у бугун савдо қилмади"


Бу ҳам бор гап.)


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Мен Умаралини ўз авлодидаги футболчилар орасида энг кучлиси деб биламан. Ҳа, орасида Аббос ва Абдуқодир бўлган авлод ичида Раҳмоналиевнинг фазилатларини юқори қўяман. Бу шахсий танлов холос. Менимча кўпроқ позиция танловим билан боғлиқ бўлса керак. Балки шундан икки йил Родрининг "Олтин тўп" олишини истадим.

Таянч футболчилари аста порлашади, секин кўзга тушишади. Россияда унга етарлича ўйин амалиёти берилмади. У 2025 йилни Озарбайжоннинг "Сабаҳ" клубида ижарада ўтказади. Умид қиламан, бу клуб Умарали учун топ чемпионат йўлидаги бекат бўлади.


Менимча Зидан каби карьерасини авайлайдиган шахс футболда бошқа бўлмаса керак. Футболчиликни ўз вақтида якунлай олгани машҳур ва ноёб мисол саналади.

Мураббийлиги ҳам қизиқ. У энди бу ишга қайтармикан? Қайтса қаерга? Нега орадаги таклифларни қабул қилмади?


"Навбаҳор" - "Андижон"
"Насаф" - "Пахтакор"

Бошланишига шулар.)


Мбаппенинг Ўзбекистондаги шахсий адвокати сифатида айтишим керак, мен унинг тез мослашиб кетишига ишонганман. Каналда "Мбаппе" деб излаш бериб кўришингиз мумкин.)


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
@tolipovorif




Неймарнинг "финти"

Кўпчилик томонидан учинчи сифатида кўрилган, иқтидори ва кўрсаткичлари борасида иккисига жуда яқин келган, ҳатто улардан чиройлироқ ҳам ўйнаган Неймар бутун карьераси билан энг омадсиз "финт"ни амалга оширди дейиш мумкин. Саудияга ўтиш бу оқибат, асл ўхшамаган "финт" Парижга бориш эди, менимча.


Бугунги ўйиндан қандайдир чуқур таҳлилий хулосаларим ҳозирча йўқ, бўлмаса ҳам керак. Аммо бу ўйин Кападзе учун ҳар қанақасига керак эди, менимча. Мартда расмий ўйин билан бошлагандан кўра, ўртоқлик ўйини билан бошлагани нисбатан барибир яхши.

Майдонда ўйнаганлар бўйича ҳам, уларнинг даражаси ҳақида ҳам тугал хулосалар қилмаган бўлардим.

Йиғин керакмиди? Ҳа, керак эди. Шу йиғин бўлмаганда Катанецнинг саломатлиги масаласи кун тартибига чиқмаган, балки мартда расмий ўйинлар олдидан мавзу кўтариларди.


Балки таржима қилаётгандир, Катанец штабидагилар қолганди.

Лекин Аҳмедовда лицензия ҳамда Купер ва Катанец билан ишлаш тажрибаси ҳам бор.)


Ўтган мавсум давомида мухлислар томонидан энг кўп сўралган Анваржон Ҳожимирзаев миллий жамоада дебют қилмоқда.


Энди қандайдир осон қабул қиляпмиз-а?)


Айтишларича, Ҳусайн Норчаев Португалиянинг "Брага" жамоасига ўтиши мумкин.


Катта ҳарф билан ёзилган ФИНАЛни эслаяпмиз!)


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Миллий жамоага тўғри мураббий танлаш ўта муҳим эканини қўшнимиз Қозоғистон мисолида яна бир бор кўрдик. Гап бу ерда натижаларда ҳам эмас, менимча.

Ҳатто алоҳида хусусий клубларда ҳам қандайдир қадриятлар, қандайдир талаблар бўлади, миллий жамоаларда эса айниқса. Мураббий уларни билиши, агар иши ва вазифаларига зид бўлмаса риоя қилиши зарур. Ўз атрофида соғлом (яхши ёки ёмон дейилмади) муҳит яратиши керак.

Станислав Черчесовнинг Қозоғистондаги фаолияти журналист ва мухлислар зиддиятлар билан ёдимда қолмоқда. Унга шартнома бекор қилиш сабабларини аниқ айтишмаган бўлсада, ишни давом эттиришга имкон бермайдиган қандайдир сабаблар борлигини айтишган.


Аморим "нега Рэшфорд таркибда йўқ", деган саволга жавоб бериб тахминан шундай дебди: Машғулотларда бор кучи билан ишламайдиган исталган одамни Виталдан (63 ёшли дарвозабонлар мураббийи) кейинга қўяман.

МЮ суғур кунида яшаётгандек гўё.





20 last posts shown.