Эркин ХОЛБОБО, ТШММТБ Матбуот котиби


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Education


Дунё иморатлари ичида энг улуғи мактабдир. Маҳмудхўжа Беҳбудий

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Education
Statistics
Posts filter


Кўнгилларида дард бўлган инсонлардан дуо истанг!
Чунки хазина хароба жойларда бўлади...


🖌Жалолиддин РУМИЙ

👉👉👉Kanalimizga ulaning va do'stlaringizga ulashing: https://t.me/ToshkentshaharMMTB


✅Бугун Сиз туғилган кун!

❇️Бугун синглимиз Дилдора Баҳодировна Эшматова ўз таваллуд кунини нишонламоқда.


💐Фурсатдан фойдаланиб, барча оила аъзолари, дўстлар ва яқинлари номидан Дилдора Баҳодировнани қутлуғ айём билан муборакбод этамиз. Мустаҳкам соғлик, узоқ умр, оилавий бахт ва келгуси ишларида омадлар тилаймиз.

👉👉👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: https://t.me/tmaktabtalimi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#биласизми

❗️Юрак учун энг фойдали олти ичимлик.


Яқинларга ҳам улашиб қўйинг!

👉👉👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: https://t.me/tmaktabtalimi


✅Бугун Сиз туғилган кун!

❇️Бугун қадрдон дўстим, синфдошим Абдулин Шуҳрат Маратович ўз таваллуд кунини нишонламоқда.


💐Фурсатдан фойдаланиб, ўз оила аъзоларим, дўстлари ва яқинлари номидан Шуҳрат Маратовични қутлуғ айём билан муборакбод этамиз. Мустаҳкам соғлик, узоқ умр, оилавий бахт ва келгуси ишларида омадлар тилаймиз.

👉👉👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: https://t.me/tmaktabtalimi


✨ҲАР КУНЛИК МОТИВАЦИЯНГИЗ УЧУН~

✨ Кутманг...


🍃 Парҳез қилиш учун, семириб кетишни кутманг.

🍃 Залга чиқиш учун, эҳтиёж пайдо бўлишни кутманг.

🍃 Яхши муомалада бўлиш учун, бировдан гап эшитишни кутманг.

🍃 Яхши ўқиш учун, имтиҳондан йиқилишни кутманг.

🍃 Намуна бўлиш учун, намуна бўлишларини кутманг.

🍃 Китоб ўқишни бошлаш учун, совға қилишларини кутманг.

🍃 Ибодатда бўлиш учун, масиятга ботишни кутманг.

🍃 Ота-онага яхшилик қилиш учун, умрлари охирини кутманг...

🍃 Ҳаммаси оддий, лекин оддийлик қанақа бўлишини унутганмиз.

🍃 Ҳамма муаммо шунда!

👉👉👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: https://t.me/tmaktabtalimi


✅Бугун Сиз туғилган кун!

❇️Бугун Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бош юрисконсульти Акмирзаев Ўткир Худойбердиевич ўз таваллуд кунини нишонламоқда.


💐Фурсатдан фойдаланиб, барча ҳамкасблари, дўстлари ва яқинлари номидан Ўткир Худойбердиевични қутлуғ айём билан муборакбод этамиз. Мустаҳкам соғлик, узоқ умр, оилавий бахт ва келгуси ишларида омадлар тилаймиз.

👉👉👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: https://t.me/tmaktabtalimi


✅Бугун Сиз туғилган кун!

❇️Бугун Олмазор туманидаги 233-сонли умумтаълим мактаби директори Қобулжонова Ўғилой Комилжоновна ўз таваллуд кунини нишонламоқда.


💐Фурсатдан фойдаланиб, барча ҳамкасблари, дўстлари, шогирдлари ва яқинлари номидан Ўғилой Комилжоновнани қутлуғ айём билан муборакбод этамиз. Мустаҳкам соғлик, узоқ умр, оилавий бахт ва келгуси ишларида омадлар тилаймиз.

👉👉👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: https://t.me/tmaktabtalimi


БАХТЛИ ЯШАМОҚ УЧУН НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

1. "Ижобий фикрли нонушта":
Эрталаб барвақт уйғонганда кўпроқ нима ҳақида ўйлайсиз? Биз эрталаб уйғониб, нима ҳақида ўйлаган бўлсак, ўша фикр амалга ошади. Мен сизга эрта тонгдан яхши фикрлар билан тўйинган, витаминли, ижобий фикрли нонушталарни тавсия қиламан. Бу ижобий фикрлар фақат бугун учун эмас, балки сизнинг келажагингиз учун яратилади.

2. Ижобий фикрли нонушта рецепти:
- бугун энг яхши куним;
- бугун менинг гўзал тонгим;
- мен дунёдаги энг бахтли инсонман;
- мен учун омадлар оҳанрабодир ;
- бугунги кун менга муваффақият олиб келади;
- бугун менга ҳаёт чиройли кун тақдим қилмоқда;
- бугун ҳаётимнинг янги куни бошланди;
- ўрнингдан тур,(исмингизни айтинг), сени улуғ ишлар кутмоқда!

3. "Сеҳрли эликсир":
Ўзингиз ёқтирган пиёлага илиқ минерал ёки оддий сув солинг. Пиёлани қўлингизга олинг ва лабингизга яқинлаштиринг. Сиз “Сеҳрли элексир” тайёрлаяпсиз. Ярим овозда сиз бу ҳаётда нима ҳохлаётганингизни, нималар кераклигини ва нимага эришмоқчи эканлигингизни пичирлаб айтинг.
Масалан, мен соғлом ва бой бўлишни, мен бахтли бўлишни, мен севимли ва керакли бўлишни истайман. Мен чиройлиман ва омадлиман, муваффақиятлиман.

4. "Кўзгу":
Кўзгуга тўғри келасиз ва ўз аксингизга қувонч ва муҳаббат билан салом беринг. Ўзингизга табассум қилинг ва ким эканлигингизни эсланг. Иқтидорли, омадли, муваффақиятли шахс, жуда яхши инсон, ажойиб эркак ёки аёл. Ўзингизга Аллоҳнинг ноёб мўъжизаси эканлигингизни эслатинг.

5. "Эшик":
Остона эшигидан чиқаётган пайтингизда ўзингизга:
"Бугун энг омадли, муваффақиятли, баракали кун" ёки "Мени ва менинг йўлларимни барча коинот қўллаб- қувватлаяпти", “Янги кунга дадиллик билан қадам қўй”, “Муваффақият сенинг томонда”, “Сен ёлғиз эмассан, сен билан - бутун коинот бирга!”. деб айтинг.

Ҳар куни шу нонуштани тайёрлаб ва истеъмол қилиб борсангиз, сизнинг ҳаётингиз сезиларли даражада ўзгаради.

@Yangiyolliklar

👉👉👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: https://t.me/tmaktabtalimi


✅Бугун Сиз туғилган кун!

❇️Бугун Олмазор туманидаги 196-сонли умумтаълим мактаби директори Якубова Дилдора Ганжаевна ўз таваллуд кунини нишонламоқда.


💐Фурсатдан фойдаланиб, барча ҳамкасблари, дўстлари, шогирдлари ва яқинлари номидан Дилдора Ганжаевнани қутлуғ айём билан муборакбод этамиз. Мустаҳкам соғлик, узоқ умр, оилавий бахт ва келгуси ишларида омадлар тилаймиз.

👉👉👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: https://t.me/tmaktabtalimi


✨ҲАР КУНЛИК МОТИВАЦИЯНГИЗ УЧУН~

🍃Расм жўнатиш учун телеграммга кирган эдим. Келган хабарга қизиқиб яна бошқа каналга кирдим.

🍃Битта хабар иккинчисига, кейин бошқа каналга уланиб, охири YouTube билан тугади.

🍃Иш қуроли, ишдан чалғитиб қўйди. Телеграмм бир енгил метафора холос. Кўп ҳолларда мақсад қолиб инструмент билан овора бўлиб қоламиз.

Масалан,
🍃Оиламиз яхши яшаши учун кўп ишлаймиз, ишимиз деб оиламизга вақт ажрата олмаймиз.

🍃Вақтимни тежасин деб лэптоп, смартфон оламиз, энг кўп вақтимизни шу инструментларда исроф қиламиз.

🍃Соғлом бўлай деб зални бошлаймиз, кейин вазн йиғиш учун соғлиққа зарар берамиз.

🍃Комфорт қидириб машина оламиз, кейин рулда пиёдаларни ҳурмат қилмай ўзимиздан кетамиз!

🍃Ҳаёт - бу яхши ва ёмон хотиралар йиғиндиси.

🍃Ҳаёт - бу бизнинг ҳис-туйғуларимиз ёритилган дақиқалар.

🍃Вақтнинг - бебаҳо неъматлиги хотиралардадир. Хотираларсиз вақт, фақат ўлчов бирлигидир.

🍃Шундай экан, вақтни шунчаки тежаб қолмай, ширин хотиралар яратинг.

👉👉👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: https://t.me/tmaktabtalimi


✨ҲАР КУНЛИК МОТИВАЦИЯНГИЗ УЧУН~

🍃 Ҳали вақт бор, деб ўқимаймиз — натижада университетга кира олмаймиз...

🍃 Ҳали вақт бор, деб яқинлар ҳолидан хабар олмаймиз — ўтганидан кейин афсусланиб юрамиз...

🍃 Ҳали вақт бор, деб соғлигимизга эътибор бермаймиз — касалдан бошимиз чиқмай қолади...

🍃 Ҳали вақт бор, деб намоз ўқимаймиз — жаннатга кира олмаймиз...

🍃 Бугун вақт бўлмайди,
эртага куч бўлмайди,
индинга балки ўзимиз бўлмасмиз...

🍃 Ҳеч нарсани эртага қолдирманг.

🍃 Ҳозирдан баҳтли яшашга ҳаракат қилинг!

🍃 Орзу қилинг, мақсад қўйинг ва унга эришиш учун қатъият билан меҳнат қилинг.

👉👉👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: https://t.me/tmaktabtalimi


ОРАЛИҚЛАРДА

Кўнглим сувайдоси, кўзим сайгули,
Заҳри ҳам новвотей, чашми қиймочим,
Куйган устихонда ўстирган гулим,
Олам: «вижир-вижир», мен: — «ҳажр-ҳажр»,
сен — қалдирғочим.

Бағримни чангаллаб юлди чарновуқ,*
О бағри шамолим, чилторим чарнар.
Мен — қўли қуп-қуруқ қолган чирмовуқ,
Олам: — «қурей-қурей», мен: — «хорей-хорей»,
сен — етим турнам.

Кўнглим сувайдоси, кўзим сайгули,
Бу занжир товуши... айланмас тилим.
Сен — ғамнинг бир қўли, бахтнинг бир қўли,
Олам» — «чип-чип-чип», мен:”ғип-ғип...ғип...”,
сен — сукут булбули.

1986 йил.

© Эшқобил ШУКУР

*Чарновуқ — қадимда тишни суғурадиган асбобни шундай аташган.

👉👉👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: https://t.me/tmaktabtalimi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
✅Барчамиз бирдек севиб, қайта-қайта томоша қиладиган “Суюнчи” кинофильми суратга олинганидан бери орадан 43 йил ўтибди.

🔰Кинонинг энг эсда қоларли лаҳзалари тасвирга олинган манзиллари бугун қай аҳволда?

🎥Бу саволга юқоридаги тасвирлар орқали жавоб топшингиз мумкин

👉👉👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: https://t.me/tmaktabtalimi


✨ҲАР КУНЛИК МОТИВАЦИЯНГИЗ УЧУН~

🔰"Бандлик қопқони"

🍃Биз кўпинча ўзимизни "бандмиз" деб алдаймиз. Бутун кун вақтимиз бўлса ҳам, алланималардир "фойдали ишлар": бироз китоб ўқиган бўламиз ё бироз фойдали канал кузатган бўламизда....

🍃Ва шу билан...қарабсизки, кун ўтиб, тугаб бўлган бўлади.

🍃Ва ўтган кунга қарасангиз: арзирли бирор муҳим иш қилмаганингизни тушуниб етасиз

🍃 Айни мана шу деярли фойда келтирмаётган саёз ишлар билан вақтни ўтказиб, муҳим ишдан қочиш: "Бандлик қопқони" деб аталади

🍃 Яъни, сиз аслида қилишингиз керак бўлган ишдан қочаётганингизни, "бошқа фойдали ишлар қиляпман" деган алдов билан қопламоқчи бўласиз

❗️Бунинг учун нима қилиш керак?

🍃Иш кунингиз бошида ўзингизга савол беринг:

- Бугунимга қайси иш энг катта фойда келтиради?

- Мен қайси муҳим ишдан қочяпман?

🍃Ва мана шу саволларга жавоб бўлган вазифаларни кунингизнинг бошига режалаштиринг ва дарҳол уни қила бошланг!

👉👉👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: https://t.me/tmaktabtalimi


✅ЯХШИ СЎЗ СЕҲРИ

Унга хотини деди: "Мендаги сиз ўзгаришни ҳоҳлайдиган барча салбий сифатларни ёзиб берсангиз. Мен аъзо бўлган аёллар жамияти шуни ҳоҳлаяпди."
Эр бир қоғозга ёзди: "Мен хотинимни қандай бўлса шундайлигича севаман. Унда ҳеч қанақа айб кўрмайман".
У букланган қоғозни аёллар жамияти талаб қилганидек хотинига берди.
Эртаси уйига келганида хотини уни бир қучоқ гул билан кутиб олди. Унинг кўзларида шодлик кўз ёшлари жилваланар эди. У эрига деди: "Бу мен учун кутилмаган иш бўлди. Айниқса бу мақтов ёзилган мактубни кўпчиликнинг орасида очганим ..."
Эр айтади: "Хотинимни ўндан ортиқ айблари бор эди. Аммо мен шуни билдимки, у айбларни айтган билан ҳеч қачон муолажа қилиб бўлмас экан".
Қизиғи шуки, унинг хотини етмиш фоизга ўзгарди. Негалигини биласизми? Бу мақтовнинг қарши чиқиб бўлмайдиган сеҳридир. Бу моддийлик баробар бўла олмайдиган санонинг қувватидир.

Айбларни айтиш нафрат, адоват ва саркашликни пайдо қилади. Мақтов эса муҳаббат ва сурур пайдо қилади. Уй ва оилада ижобий энергия ҳосил қилади. Ўз ҳаётингни, хотининг ҳаётини, оиланг ҳаётини қўпол ва чақиб оладиган сўзлар билан булғама!

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам: "Яхши сўз садақадир", деганлар.

🖌 Муҳаммад Ротиб Нобулсий

👉👉👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/tmaktabtalimi


✅ҲАР КУНЛИК МОТИВАЦИЯНГИЗ УЧУН~

📖 АЙТИЛМАГАН СЎЗЛАР...


🌱 Инсонларнинг ўзаро алоқалари модомики, бир-бирларининг айбларидан кўз юмишар экан, бардавом бўлади.

🌱 Улар модомики бир-бирларини рози қилишар экан, алоқалари мустаҳкамлашиб бораверади.

🌱 Модомики бир-бирларидан майда камчиликларни ҳам излайверсалар, алоқаларга путур етади.

🌱 Ҳар доим ҳақиқатни талаб қилавериш орқали эса алоқалар ўлади.

🌱 Табассум қилсанг, маҳзунлик ўтиб кетади;

🌱 Сабр қилсанг, ташвишларинг ўтиб кетади;

🌱 Сукут қилсанг, аҳмоқлик ўтиб кетади;

🌱 Чиройли сўз айтсанг, кўнгилсизлик ўтиб кетади!

🌱 Хоҳлаган нарсангни аниқласанг ҳам, фақат ҳеч қачон такаббурлик қилма!

🌱 Хоҳлаган нарсангни ёзсанг ҳам, фақат ҳеч қачон фитнани қўзғама!

🌱 Хоҳлаган кимсангни танқид қилсанг ҳам, фақат ҳеч кимга таъна қилма!

🌱 Инсоннинг қадри у молик бўлган нарсасида эмас, балки бера олган нарсасидадир.

🌱 Қуёш ҳам оловга молик, аммо унинг қадри оламга нур таратишида.

👉👉👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: https://t.me/tmaktabtalimi


✅ОРҚАГА ТАШЛА

Бир йигит бувасига арзи ҳол қилди:
– Ҳаёт зиддиятларга тўла. Сизнинг эса доим кайфиятингиз чоғ. Хафа бўлганингизни, бировдан ранжиганингизни кўрмайман. Сизга ўхшашга шунча ҳаракат қилсам ҳам, уддасидан чиқолмаяпман.
Оқсоқол бир зум ўйланиб, деди:
– Келишиб олайлик, ҳар сафар кимдандир ё нимадандир норози бўлганингда менга битта тош олиб келасан.
– Қанақа тош?
– Фарқи йўқ. Хоҳишингга қараб кўтариб келавер.
Йигит бувам шунақа қилиб ўзини овутаркан-да, деб ўйлади-ю, унинг гапини икки қилгиси келмади. У ёки бу вазиятдан дили хира тортганда шартни бажарди.
Кунлардан бирида қария набирасини чақириб, хона бурчагида турган оғзи боғлиқ қопга ишора қилди:
– Анавини кўтар-чи.
Йигит қопни елкасига ортмоқлади. Ўзиям оғиргина экан, букчайиб қолди.
– Қаерга олиб бориш керак? – сўради зўрға нафас олиб.
– Ҳеч қаерга, ўзинг билан олиб юрасан. Ўтирсанг ҳам, турсанг ҳам зинҳор елкангдан қўйма.
Йигит қариянинг гапини тушунмай бир муддат каловланиб турди-да, кейин қопни елкасидан ташлаб юборди. Ичини очиб қараса, ўша ўзи йиғиб келган катта-кичик, қинғир-қийшиқ тошлар.
– Шуям ҳазил бўлдими, бува! Бу зилдай матоҳни кўтариб юришнинг кимга кераги бор?! – деди йигит ранжиган оҳангда.
Қария меҳр билан набирасининг елкасини силади.
– Тўғри айтасан, болам, бу юкнинг ҳеч кимга кераги йўқ. Ранж-аламга тўла кўнгилнинг ҳам ана шу қопдан фарқи бўлмайди. Хотирада сақланиб қолган дилхиралик фойдасиз юк мисоли, кишини эзиб ташлайди, қаддини букади, бора-бора қалбини ғуборга тўлдиради. Уни орқага ташлаб яхши қилдинг.

🖌Юлдуз ЎТКИРХОН қизи тайёрлади.

👉👉👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/tmaktabtalimi


✅ҲАР КУНЛИК МОТИВАЦИЯНГИЗ УЧУН~

✨Бахтли инсонларнинг 7 та махфий сир
и✨

🌿 Атрофдагилар сиз ҳақингизда нима деб ўйлашлари ҳақида бош қотирманг;

🌿 Бизнинг ҳар қандай фикру хаёлимиз, албатта, ҳаётга кўчади;

🌿 Ўзингизни борингизча қабул қилинг ва яхши кўринг;

🌿 Ўзингизни ҳам, бошқаларни ҳам танқид қилаверманг;

🌿 Меҳр-муҳаббат ҳадя этинг ва севган инсонингизни ўзгартиришга уринманг;

🌿 Аввало беришни, сахийликни, кейин эса олишни, қабул қилишни ўрганинг;

🌿 Камроқ ўйланг, кўпроқ севиб, шодликлардан баҳра олинг!

👉👉👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: https://t.me/tmaktabtalimi


✅ҲАР КУНЛИК МОТИВАЦИЯНГИЗ УЧУН~

✨Бир донишманд шундай деган экан:


🌱 Баъзан қуёшнинг чиқишини ёки ботишини томоша қилиб фикр қиламан... Ҳеч қачон чиқмасдан қолган ой ёки ботишни истамаган қуёшни ёки бағрини ерга босиб ётган тушкун чумолини, уйи бузилгани учун кимгадир шикоят қилаётган каптарни кўрмаганман.

🌱 Оддий майсаларга ҳам эътибор беринг. Устидан эзғилаб ўтиб кетсангиз ҳам, ўсишда, яшашда давом этаверади (сиз ундан узр сўрамасангиз ҳам).

🌱 Чордоқларда яшайдиган каптарларнинг орасида бир оёғи йўқ каптар ҳам бор. У ҳам доим ризқини теришда бардавом, уни кимдир етаклаганини кўрмадим.

🌱 Асалари ҳам бир қошиққина асал тўплаш учун ҳеч қандай эвазсиз ишлайдиган Яратганнинг яратиғи, унинг асалини олаётганимизда, ёнимизга келиб: асалимга тегма, ахир бу менинг меҳнатимку, нега олдинг, деб биз билан уришмаган.

🌱 Биласизми, нега?!

🌱 Улар Яратганнинг буйруқларига мутлақ бўйсунувчилардир.

🌱 Улар бу дунёга нега келганларини унутмаганлар!

🌱 Буларда бизлар учун ибрат бор...

👉👉👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: https://t.me/tmaktabtalimi


✅Бугун Сиз туғилган кун!

❇️Бугун Яккасарой туманидаги 135-сонли умумтаълим мактаби директори Хўжамқулов Ўлмасбой Азимович ўз таваллуд кунини нишонламоқда.


💐Фурсатдан фойдаланиб, барча ҳамкасблари, дўстлари, шогирдлари ва яқинлари номидан Ўлмасбой Азимовични қутлуғ айём билан муборакбод этамиз. Мустаҳкам соғлик, узоқ умр, оилавий бахт ва келгуси ишларида омадлар тилаймиз.

👉👉👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: https://t.me/tmaktabtalimi

20 last posts shown.