Toshkent tibbiyot akademiyasi akademik litseyi


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Education


Toshkent tibbiyot akademiyasi akademik litseyi telegram kanali🔥
Официальный канал академического лицея Ташкентской Медицинской академии 🔥

По вопросам и предложениям обращаться
@tma_al1

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Education
Statistics
Posts filter


🎓 Тошкент тиббиёт академияси академик лицейи ўқувчиларини қўлга киритган ютуқлари билан табриклаймиз. Устозларига, Ота-оналарига Рахмат. Илмингиз зиёда бўлсин, Янги Ўзбекистоннинг эртанги эгалари💐💐💐

373 0 10 7 66



Forward from: Нигора Кутбиддиновна
🎓Бугун Тошкент тиббиёт академияси академик лицейида Тошкент шаҳар Олий таълим фан ва инновациялар бошқармасининг 2025 йилда маънавий-маърифий, тарбиявий ишлар самарадордигини янада ошириш бўйича йўл харитаси ижроси, Хотин-қизларни касбий салоҳиятини шакллантириш, оилаларда барқарор соғлом муҳитни рағбатлантириш, камбағалликни қисқартириш чора тадбирларини босқичма босқич амалга ошириш мақсадида ҳамда миллий анъана ва қадриятларни ўқувчиларга сингдириш борасида "Ўзбек миллий таомлари" мавзусида 104 гуруҳ ўқувчилари иштирокида тадбир бўлиб ўтди.
Тадбир юқори даражада шарқона миллий анъаналарга йўғрилган холда замонавий педагогик технологиялар асосида ўзбек ва инглиз тилларида олиб борилди.
☀️Бугунги тадбирни юқори даражада ташкиллаштирган академик лицей Хотин қизлар БТ ташкилоти раиси Г. Файзиева ҳамда 104 гуруҳ ўқувчиларига миннатдорлик билдирамиз.


🎓Бугун Тошкент тиббиёт академияси академик лицейи биринчи босқич 101гуруҳ ўқувчилари гуруҳ раҳбари Д. Исмоилова раҳбарлигида Алишер Навоий номидаги Адабиёт музейига ташриф буюрдилар.
🏛Ташрифдан мақсад ўзбек адабиёти тарихи, шаклланиши асрлар оша сайқалланиб то бугунги кунгача ривожланган ўзбек адабиёти намоёндалари ҳаёт йўли, ижодлари билан яқиндан танишдилар.
🌅Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижоди ҳақида янада тўлиқ маълумот олдилар.
Бугунги ташриф назм ва наср оламига чинакам саёҳат кўринишида бўлиб ўтди. Ўз адабиёти, миллати, тилини қадрлаган ҳар бир миллат доимо юксалади. Ташрифни юқори даражадаги ташкиллаштирган Устоз Д. Исмоиловага миннатдорлик билдирамиз.


Forward from: Нигора Кутбиддиновна
🎓 Бугун Тошкент тиббиёт академияси академик лицейида Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги Тошкент шаҳар бошқармасининг 12 Б сонли баёни ижросини таъминлаш мақсадида "Давомат ва тиғ" тадбири бўлиб ўтди.

5 last posts shown.