Times.uz


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Нима? Қачон? Қаерда? Барчаси энди Times.uz’да
Тижорий ҳамкорлик учун: @times_ads_bot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


🇷🇺 Россияда 67 ёшли ўзбекистонлик эркак 23-қаватдан тушиб кетиб, ҳалок бўлди. У бино фасадини монтаж қилаётган бўлган.


🇺🇿⚽ Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Саудияда ўтаётган Осиё кубогининг 2-турида Хитойни 2:1 ҳисобида мағлуб этди ва Қатарда бўладиган Жаҳон кубогига йўлланмани қўлга киритди.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Тошкентда Malibu-2 ҳайдовчиси YPX ходимини капотда судраб кетди. У давлат рақамларини ечиб, сирена ўрнатилган ҳолда юқори тезликда ҳаракатланган ва тўхташ талабига бўйсунмаган. Ҳодиса бўйича жиноят иши қўзғатилиб, ҳайдовчига 3 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси қўлланилиши мумкин.


1 000 доллар пора олган Қарши шаҳар ИИО профилактика инспектори ҳибсга олинди. У 2024 йил 2 декабр куни хизмат маскани олдида фуқародан пулни олган пайтда қўлга тушган.


Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 млн сўмлик бир марталик ёрдам берилaди. Маблағлар ноябр ойида реестрга киритилган оилаларга, шунингдек, “маҳалла еттилиги” хулосасига кўра реестрга киритилмаган, лекин ёрдамга муҳтож деб топилган оилаларга ҳам ажратилади.


Ўзбекистонда дастлабки тарвузлар пишди. Фермернинг маълум қилишича, ҳозирча ҳосил оз миқдорда, тажриба сифатида етиштирилган. Тарвузнинг оммавий сотуви эса 15 кундан сўнг, қолган мевалар пишгач бошланади.


Ўзбекистон бокс бўйича Жаҳон кубогини умумжамоа ҳисобида 1-ўрин билан якунлади. Терма жамоа 5 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медали билан энг юқори натижани қайд этди.


Канадада ўзбекистонликлар учун ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва қурилиш соҳаларида 30 мингдан ортиқ иш ўрни таклиф этилмоқда. Номзодлар 18–50 ёшда, жисмонан соғлом бўлиши ва инглиз, испан ёки француз тилларидан бирини билиши талаб этилади.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Баҳодир Жалолов Остонада бўлиб ўтган профессионал бокс кечасида украиналик Игор Шевадзуский устидан ғалаба қозонди.


Ота-она қарамоғисиз қолган 16 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди. Уларнинг 11 нафари ота-оналарига, қолганлари эса васийлик асосида қариндошларига топширилди.


Бугун Ўзбекистонда об-ҳаво ўзгариб туради, кўпчилик ҳудудларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Шамол тезлиги баъзи жойларда секундига 15-20 метргача етади. Ҳарорат кечаси 4-18 даража, кундузи эса 15-33 даража оралиғида бўлади.


Паркент туманида шерлар ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган қоровул иши бўйича суд ҳукми ўқилди. Ҳайвонот боғи раҳбари меҳнат муҳофазаси қоидаларини бузганликда айбдор деб топилиб, 3 йилга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.


Тошкентдан Краснодарга мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилди. Қатновлар ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари амалга оширилади.


Ўзбекистон Жаҳон банки билан атроф-муҳит мақсадлари учун 142 миллион долларлик лойиҳа амалга оширади. Экология вазири Азиз Абдуҳакимов маълум қилишича, бу маблағ ўрмонлар сонини кўпайтириш ва тупроқнинг деградациясини олдини олишга йўналтирилади.


Россиялик ўқувчилар Ўзбекистондаги болалар оромгоҳларига ташриф буюради. Губернатор Олег Кожемякога кўра, болалар табиий мевалар еб, қуёшли кунлардан баҳра олади. Ҳамкорлик келгусида Қирғизистон ва Тожикистон билан ҳам йўлга қўйилиши мумкин.


Самарқандда бўлиб ўтган Марказий Осиё Иқлим форумида Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева “Марказий Осиёнинг яшил ривожланиш” концепцияси ишлаб чиқилаётганини маълум қилди.

Унга кўра, бу ҳужжат яшил технологиялардан тортиб, барқарор шаҳарсозликкача бўлган йўналишларни қамраб олади ва COP30 форумида қабул қилиниши кутилмоқда.

Саида Мирзиёева Оролбўйи ва Қорақалпоғистонни ривожлантириш ўзининг шахсий устувор вазифаси эканини таъкидлади.


Андижонда содир бўлган газ портлашидан сўнг масжидларда техник ва ёнғин хавфсизлиги, иссиқлик ҳамда иссиқ сув тизимлари кенг кўламда текширилаётгани маълум қилинди.

Мусулмонлар идораси бу профилактик тадбирларни тўғри тушунишга чақирди. Назорат ишларида маҳаллий идоралар ва мутахассислар иштирок этмоқда.


Apple iPhone, iPad ва MacBook нархларини кескин ошириши кутилмоқда — бунга Дональд Трампнинг янги бож тарифлари сабаб бўлиши мумкин. Хитойга жорий қилинган божлар Apple харажатларини 8,5 млрд долларга ошириб, 2025 йилда фойдани деярли 8 млрд долларга камайтириши айтилмоқда.


Сурхондарёда 26 март куни уйидан чиқиб кетиб, бедарак йўқолган отахон қидирилмоқда. Уни топишда ёрдам берганларга 5 миллион сўм мукофот берилади.


Электрон пул ўтказмаларидаги янги талаблар мижозлар учун қийинчилик туғдирмайди, деб маълум қилди Марказий банк.

10 млн сўмдан ортиқ ўтказмаларда жўнатувчининг маълумотлари банклар ўртасида автоматик тарзда юборилади.

20 last posts shown.