ТИББИЁТ ХОДИМИ


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Medicine


Реклама учун. @tib_supper га мурожат этинг.
Тиббий билимингизни ошириб боринг.
- Барча турдаги малумотлар
- ССВ малумотлар
- Хамширалар амалий куникмалари
- Умумий тиббиёт ходимлари учун малумотлар
- Мусикалар
Хамкорлик учун: @tib_supper

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Medicine
Statistics
Posts filter


👉ДОРИЛАРНИ НИМА БИЛАН ИЧИШ ТАҚИҚЛАНАДИ !!!

❌Чой

Чой ўзида танин сақлайди — дори сўрилиши тезлигига таъсир қилувчи фаол модда. Баъзи ҳолатларда у ортиқча қўзғалишни келтириб чиқаради, масалан, антидепрессантлар билан даволаш фонида. Бошқаларида эса препарат самарасини камайтиради (орал контрацептивлар қабулида). «Юрак», «ошқозон» таблеткалари ва антибиотикларни чой билан ичманг.

❌Кофе

У тетиклаштиради ва кучли сийдик ҳайдовчи таъсир кўрсатади. Агар дори-дармонни кофе билан ичсангиз, препарат танадан жуда тез чиқиб кетишига ёки унинг таъсири кучайишига йўл очишингиз мумкин (масалан, оғриқ қолдирувчи воситалар шу жумладан). 

❌Сут

Баъзи ҳолларда сут билан дори-дармонларни, масалан, калий препаратлари ва витаминларни ичиш алоҳида тавсия этилади. Аммо тетрациклин гуруҳига кирувчи антибиотиклар ва «юрак» дорилари сут билан ҳамкорлик қилишни ёқтирмайди. 

❌Алкоголь 

Дориларнинг спиртли ичимликлар фонида сўрилиш тезлигини кўриш учун олимлар ингичка ичакка ўхшаш сунъий муҳит яратишди. Тажрибалар шуни кўрсатдики, синовдан ўтказилган дориларнинг деярли 60 фоизи алкоголли суюқликда тезроқ эрийди. Айниқса антидепрессантлар, антибиотиклар, анальгетиклар ва иссиқни туширувчиларни қабул қилишда алкоголь қатъиян тақиқланади.

Ҳатто зарарсиз ҳисобланувчи парацетамол ҳам спирт билан қўшилиб жигарни заҳарлай олади.

❌Газланган ичимликлар

Шакарли вижиллайдиган ичимликларнинг фойдасизлиги — ошқозон шиллиқ қаватини тирнаши, кўнгил айнишини чақириши, шишириши етмагандек, дори билан биргаликда ошқозон-ичак тракти учун ҳақиқий «бомба» бўлади. Бу, айниқса овқат ҳазм қилинишини яхшиловчи, сийдик ҳайдовчи, антибиотиклар учун алоқадор.

❌Компотлар ва киселлар

Шифокорлар ушбу охирги вариантни гастрит ва ошқозон ярасидан азият чекувчи беморларга тавсия қилишлари мумкин: кисел ошқозон деворларини ўраб олади ва шу билан препаратнинг тирнаш хусусиятини камайтиради. Бироқ препаратнинг даволовчи таъсири ҳам камаяди ва буни эътиборга олиш муҳим. Таблеткани компот билан ичиш ярамайди — мевали кислоталар баъзи дориларнинг, шу жумладан меъда қайнаши ва гипертонияга қарши воситаларнинг фармакологик таъсирини ўзгартириши мумкин. 

✅Нима билан ичиш керак?

Энг яхшиси хона ҳароратидаги оддий қайнатилган ёки сотувдаги газсиз сув. Бундан ташқари, сувни тежамаслик керак: битта таблеткани ичиш учун камида ярим стакан сув кетади (аксарият ҳолатлардаги каби бир ёки икки қултум эмас).

https://t.me/tibbiyot_xodimi_supper


Dolzarb

Беморлар томонидан берилган чақириққа борганда нималарга эътиборни қаратиш лозим:

✅ Аввало ҳушмуомалалик билан муносабатда бўлинг. Бир марталик кўрув қўлқопларини инъекция қилиш қилмасликдан қатъий назар албатта кийинг.  Беморнинг тери ва шиллиқ қаватларини кўришда бир марталик шпательдан фойдаланинг.

✅ Фуқарога тиббий аралашувда унинг розилиги бўлиши белгиланганини инобатга олинг. Бунда фуқарога берилаётган дори ёки қилинаётган инъекциянинг қилинишидан мақсади, унинг таъсири, эхтимолий ножўя таъсири ҳақида огоҳлантиринг.

✅ Атрофдагилар учун хавфли касалликка чалинган шахсларга фуқаролар ёки улар қонуний вакилларининг розилигисиз тиббий ёрдам кўрсатилишига (тиббий кўрикдан ўтказиш, касалхонага ётқизиш, кузатиш ва яккалаб қўйишга) қонунчиликда белгиланган асосларда ва тартибда йўл қўйилади.

✅ Қилинаётган муолажалар вақтида бир марталик шприцларни, дори воситаларини бемор ёки унинг яқинлари олдида кўрсатиб очинг.

✅ Иш вақтида ва умуман шаҳсий гигиенага қатъий риоя қилинг.

✅ Беморлар билан сўзлашув давомида қийналмаслик учун тиббий сўз бойлик ва билимларингизни ошириш мақсадида кўпроқ тиббий адабиётлар, қўлланмаларни ўқинг.

https://t.me/tibbiyot_xodimi_supper


Адреномиметик воситалар – адренорецепторларни қўзғатувчи моддалар; нордреналин ва адреналин медиаторлари каби таъсир қилади. Адреномиметик воситалар қон босими тушиб кетганда (мезатон), бронхиал астмада (изадрин) ва бошқа(лар) ҳолларда ишлатилади.

https://t.me/tibbiyot_xodimi_supper


Адренокортикотроп гормон (АКТГ), кортикотропин – гипофизнинг олд бўлгида ишланиб чиқадиган гормон. У 39 аминокислота қолдиғидан ташкил топган битта полипептид занжиридан иборат. Адренокортикотроп гормон буйрак усти безининг пўст қаватини рағбатлантиради, турли кортикостероид гормонлар (минерал котикоидлар, глюкокортикоидлар, андрогенлар) ишлаб чиқилишини кучайтириб, моддалар алмашинувининг деярли ҳамма турларига таъсир қилади. Организмнинг турли қўзғатувчиларга нисбатан мосланиш (адаптация) ва қаршилик кўрсатиш (резисулилик) қобилиятини белгилашда аҳамият касб этади. Адренокортикотроп гормон ревматизм, подагра, бронхиал астма, лейкемия, нейродемит, псориаз, экзема каби касалликларни, шунингдек, аллергик хасталикларни даволашда қўлланилади. Адренокортикотроп гормонни синтетик йўл билан олишга эришилган.

https://t.me/tibbiyot_xodimi_supper


Адреногенитал синдром – кортикостероидлар биосинтези учун зарур ферменларнинг туғма нуқсони оқибатида юз берадиган клиник симптомлар мажмуи. Адреногенитал синдромга буйрак усти бези пўст қаватининг туғма вирилизациловчи гиперплазияси сабаб бўлади. Унинг врилизацияловчи хилида қонда кортизол миқдори деярли кам бўлиб, андрогенлар кўпайиб кетади. Бунда қиз ҳомиланинг ташқи жинсий аъзолари ўғил ҳомилага хос бўлади. Қиз туғилганидан кейин вирилизация давом этади, гавда тузилиши эркакларникига ўхшаш бўлиб, сут безлари ўсмайди ва ҳайз кўрмайди. Ўғил ҳомиланинг жинсий аъзолари тез ривожланади ва бола туғилганидан кейин эрта балоғатга етади. Адреногенитал синдромнинг туз йўқотиш оқибатида келиб чиқадиган турига кортизол ва альдостерон метаблизмида кузатиладиган анча чуқур ўзгаришлар хос. Бу гормонлар миқдори жуда кам бўлиб, беморда буйрак усти бези пўст қаватининг етишмовчилиги юз беради. Чақалоқда сохта хунасалик белгилари, организм дегидратациси (натрий йўқотиш натижасида), кейинчалик юрак-томир етишмовчилиги кузатилади ва бола юрак фаолияти тўсатдан тўхташи натижасида нобуд бўлиши ҳам мумкин.

https://t.me/tibbiyot_xodimi_supper


Адреналин [лот.ad-ёнида ва renalis-буракка оид], эпинефрин, супраренин ва унга яқин турадиган бирикма норадреналин – вояга етган сут эмизувчи ҳайвонлар буйрак усти бези мағиз қаватининг асосий гормони пирокатехин ҳосиласи. Унинг 1-шакли физиологик фаол, карбонсувлар алмашинувига ва қон айланиши тизимига таъсир кўрсатади. Томирлар торайиб, қон босими ошади, юрак мушаклари қўзғалади ва тож томирларда қон айланиши яхшиланади. Адреналин жигар ва мушакларига гликогеннинг парчаланишини кучайтириб, қонда глюкозани кўпайтиради. Адреналин шок, коллапс, бронхиал астма ва бошқа(лар) касалликларни даволашда қўлланади.

https://t.me/tibbiyot_xodimi_supper


Аднексит [сальпингоофарит] – бачадон найлари ва тухумдоннинг яллиғланиши. Касалликни турли патоген микроблар – стафилококк, стрептококк ва бошқа(лар) кўзғатади. Микроблар бачадон ортиқлари (тухумдон ва бачадон найларида) аборт, туғруқ, жинсий алоқа вақтида, турли инфекцион касалликлар (сил, ангина, ички аъзоларнинг яллиғланишига эса бошқа аъзо ва туқималардан қон ва лимфа томирлари орқали ўтади. Совқотиш, ўта толиқиш, руҳий изтироб, гигиена қоидаларининг бузилиши касалликнинг авж олишига шароит яратади. Аднекситнинг ўткир ва сурункали турлари фарқланади. Ўткир аднекситда кориннинг пастки ва қуймич соҳасида оғриқ, кўнгил айниши, қайт қилиш, ҳарорат кўтарилиши кузатилади. Касаллик оғир кечганда беморнинг умумий аҳволи огирлшади. Сурункали аднексит тез-тез қайталанади. Бачадон найлари яллиғланиши оқибатида улар чандиқланиб, тўсилиб қолади ва бу бачадондан ташқари ҳомиладорлик ёки бепуштликка олиб келади.

https://t.me/tibbiyot_xodimi_supper




✅Рахит касаллигида
қўлланилдиган дори воситалар !!!

🔹Д витамини препаратлари:

➖Алфaкалцидол (Алфа Д3 тева)
➖Холекалциферол (Вигантол)
➖Эргокалциферол (Витамин Д2)

🔹Калций препаратлари:

➖Калций глюконат
➖Калцийсандоз форте
➖Калций карбонат
➖Калций лактат
➖Калций цитрати

🔹Калций ва Д витамини мажмуалари:

➖Д витаминли калций
➖Калций никамед
➖Компливит калций Д3

https://t.me/tibbiyot_xodimi_supper


Munosabat

Бир куни фуқаро тез тиббий ёрдам ходимлари тез тиббий ёрдам автомашинасининг фавқулодда таъмирталаб ҳолга тушиб қолгани туфайли тез тиббий ёрдам ходими бошқа автомашина топиб, шошилинч равишда шифохонага олиб борганидан норози бўлиб мурожаат қолдирган.

📬 "Фуқаролар Соғлигини сақлаш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 30-моддасида: "Фуқаронинг ҳаёти хавф остида бўлган тақдирда тиббиёт ходимлари уни даволаш-профилактика муассасасига олиб бориш учун ҳар қандай транспорт туридан фойдаланиш ҳуқуқига эга" эканлиги белгиланган. Шу сабабли тез тиббий ёрдам ходимига ҳеч қандай жазо чоралари қўлланилмасдан мурожаат ҳал этилган.

Diqqat

Бу билан тез тиббий ёрдам автомашинасини таъмирталаб ҳолга келишига лоқайд бўлган ходим ва масъуллар тегишли тартибда жавобгарликдан мосуво бўлолмайди.

Тиббий ходим бемор учун ўзи машина топиб, шифохонага олиб бориб берса ҳам шикоят қилиш энди..... Билмадим...

©️ Хамкасбимиздан

https://t.me/tibbiyot_xodimi_supper


Ўрта тиббий ходимман. Мен 2.0 ставкагача ишлашим мумкинми? Қаерда ёзилган 2.0 ставка ишлаш мумкин эмас деб?

     Соғлиқни сақлаш вазирининг 2019-йил 21-январьдаги "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида тиббиёт ходимларини ишга қабул қилишда коррупциянинг олдини олиш билан боғлиқ чора-тадбирлар тўғрисида"ги 18-сон буйруғига асосан: 2019-йил 1-февральдан бошлаб соғлиқни сақлаш тизимидаги барча даволаш-профилактика муассасаларида қоида тариқасида асосий иш жойига тиббиёт ходимларини фақат тўлиқ (яъни 1.0) ставкага ишга қабул қилиш тартиби белгиланган.

    Меҳнат Кодексининг 432-моддасида: Ўриндошлик асосида ишлаш ходимнинг ўзининг асосий ишидан ташқари алоҳида меҳнат шартномаси шартлари бўйича асосий ишидан бўш вақтида бошқа мунтазам ҳақ тўланадиган ишни бажаришидир.
Ўриндошлик асосидаги иш ходим томонидан ўзининг асосий иш жойида (ички ўриндошлик) ёки бошқа иш берувчида (ташқи ўриндошлик) бажарилиши мумкин деб белгилаб қўйи
лган.

    Шунингдек, Меҳнат Кодексининг 437-моддасида: Ўриндошлик асосида ишлаш чоғида ўриндошлик асосида ишлашнинг давомийлиги ходимларнинг мазкур тоифаси учун белгиланган иш вақти нормасининг ярмидан ортиқ бўлиши мумкин эмас (бундан соғлиқни сақлаш тизими ташкилотларининг шифокор ходимлари мустасно). деб кўрсатиб ўтилган.

    Бундан ташқари Меҳнат Кодексининг 441-моддасида: Ўриндошлик асосида ишловчи шахс билан тузилган меҳнат шартномаси ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган асослардан ташқари мазкур ишга ўзи учун асосий иш жойи бўлган ходим  мавжуд бўлганда ёки ходим қабул қилинган тақдирда, иш берувчи бу ҳақда ўриндошни меҳнат шартномаси бекор қилингунига қадар камида икки ҳафта олдин ёзма шаклда огоҳлантирган ҳолда меҳнат шартномасини бекор қилиши мумкинлиги белгиланган.

    Юқоридагилардан келиб чиқиб, ўрта тиббий ходим бўлсангиз, Сиз учун 1.0 ставка асосий иш деб ҳисобланади. Шундан сўнг вакант ўрин мавжуд бўлган тақдирда ички ёки ташқи ўриндошлик асосида энг кўпи билан 0.5 ставка ишлашингиз мумкин. Умумий 2.0 ставка ишлашингиз эса аввало қонунан мумкин эмас.

Шунингдек, Сиз 1.0 ставкага эга бўлсангиз, Сиз ишлаётган муассасада асосий ходимлар қабул қилишга ёки вакант ўринга талаб бўлган тақдирда ички ёки ташқи ўриндошлик асосида 0.5 ставка олишингиз ҳам мумкин эмаслиги тушунилади.

https://t.me/tibbiyot_xodimi_supper


Дорили тошлар

📌Дорили тошлари дори воситларини қабул қилиш натижасида ҳосил бўлади
(18-жадвалга қаранг). Дорили тошларнинг иккита тури ажратилади:
📍дори воситаси бирикмаларининг кристалланиши натижасида ҳосил бўлган;
📍дори воситалари таъсирида сийдик таркибидаги номақбул ўзгаришлар натижасида
ҳосил бўлган.

https://t.me/tibbiyot_xodimi_supper


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Қон босимини ўлчаш техникаси!!

https://t.me/tibbiyot_xodimi_supper


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Гипоксия бу - тўқималарда, айниқса мия тўқимасида кислороднинг етишмовчилиги.
Боладаги гипоксия ҳомиладорлик, туғруқ ва туғруқдан кейинги вақтда пайдо бўлиши мумкин.
Ҳомиладорликдаги гипоксия, йўлдошдаги ўзгаришлар, онани сурункали касалликлари, ҳомиладорликнинг асоратлари, онадаги инфекциялар ва онанинг зарарли одатлари таъсирида ривожланади. Туғруқ жараёнидаги гипоксия эса тўғруқ жараёнини оғир кечиши ва бола соғлиғидаги муаммолар ҳисобига пайдо бўлади.

Туғриқдан кейинги гипоксия эса болани ўзининг соғлиғидаги муаммолар ҳисобига, яъни оғир бронхит, пневмония, юракдаги муаммолар, оғир анемия ва неврологик турли ўзгаришлар ҳисобига пайдо бўлиши мумкин.


https://t.me/tibbiyot_xodimi_supper


ҲОМИЛАДОР АЁЛДА СУТ ҚАЧОН КЕЛАДИ?

Мутахассисларнинг таъкидлашича, айрим ҳомиладорларда иккинчи триместрда, яъни ҳомиладорликнинг 24-ҳафтасидан сўнг она кўкрагидан вақти-вақти билан сут чиқиши мумкин.

Ҳомиладорлик даврида кўкракдан келадиган бу суюқлик сут эмас. У оғиз сути (ҳақиқий она сутидан олдинги сувли, сарғиш суюқлик) деб аталади. Бошқача қилиб айтганда, ҳомиладорликда кўкракдан шаффоф суюқлик чиқиши одатий ҳол.

Оғиз сути таркиби туғилажак чақалоқни ҳимоя қиладиган антитаначаларга тўла бўлади. Бу суюқлик таркибида бола туғилгандан сўнг келадиган ҳақиқий она сутига қараганда кўпроқ протеин, камроқ сут ва ёғлар мавжуд. Шу билан бирга унинг ҳазми енгил бўлади.


Дунёга келган ҳар бир чақалоқ илк бор оғиз сутини қабул қилади ва бу чақалоқ учун дастлабки эмлаш ҳисобланади. Бола туғилгандан кейин ҳақиқий она сути 48-72 соат давомида ишлаб чиқарилиши мумкин. Шунинг учун бола туғилгандан сўнг дарҳол сут келмаса, ташвишланманг.

Баъзи аёлларда оғиз сути туғруқ олди вақтларида сизиб оқиши мумкин. Aммо ҳомиладорликда кўкракдан сут келмаса, хавотирга ўрин йўқ. Сиз албатта оғиз сути ишлаб чиқарасиз ва бу мўъжизавий суюқлик фарзандингиз туғилгандан сўнг албатта чиқади. Бошқача айтганда, ҳомиладорлик даврида сутнинг йўқлиги, бола туғилгандан кейин эмизишда сутнинг бўлмаслиги ёки болага етмаслиги дегани эмас. Бунинг акси, яъни ҳомиладорликда суюқликнинг кўкракдан чиқиши ҳам патологик ҳолат эмас, аксинча, меъёрий ҳолат.

Aгар кўкрагингиздан оғиз сути оқаётган бўлса, (эҳтимол бу бир неча томчидир) ноқулайлик бўлмаслиги учун сийнабанд ичига шимувчан мато қўйишингиз мумкин.

https://t.me/tibbiyot_xodimi_supper


🥼 OQ XALAT SINDIROMI.

⚜ Oq xalat sindromi - bu tibbiy muassasada yoki shifokor ishtirokida o'lchanganida yuzaga keladigan qon bosimi va yurak tezligining o'z-o'zidan o'sishi. Bu holat arterial gipertenziya sifatida tavsiflanadi. Bemor butunlay sog'lom bo'lishi mumkin, ammo tonometrdagi raqamlar buning aksini ko'rsatadi, o'z-o'zini o'lchash bilan ko'rsatkichlar normaldir.

♻️Bu holat emotsional stress va vegetativ asab tizimining disfunktsiyasidan kelib chiqqan qiziqarli tibbiy hodisa bo'lib, bu qon tomirlarining spazmiga olib keladi.

🌐Shifokor bilan o'zaro munosabatlar holati, ba'zi tibbiy asboblar va jihozlarga bo'lgan reaktsiya bemorda turli darajadagi intensivlikdagi tashvishlarni keltirib chiqaradi: nozik hissiy stressdan qattiq tashvishgacha.

Oq xalatli gipertenziya ko'pincha quyidagilar bilan birga keladi:

😞-->to'satdan zaiflik;
😶‍🌫🥵-->terining oqarishi yoki qizarishi;
😮‍💨-->nafas qisilishi;
🫨-->tashvish, issiqlik va titroq hissi;
🫀-->yurak urish tezligining oshishi;
😰-->terlashning kuchayishi;
🤮-->Ko'pgina bemorlar ko'ngil aynishi;                                   😵-->quruq og'iz, to'satdan zaiflik va ko'krak qafasidagi noqulaylikdan shikoyat qiladilar.

Sindromning o'zi xavfli emas, lekin doimiy arterial gipertenziyaga olib kelishi mumkin bo'lgan yashirin xavf omillari mavjudligini ko'rsatadi.

Statistik ma'lumotlarga ko'ra, bemorlarning 15% oq xalat sindromiga moyil.

Insonning bunday hodisaga moyilligini qanday bilasiz?

- Qon bosimi faqat tibbiy muassasada ko'tariladi, tanish muhitda ko'rsatkichlar normaldir.🫥

- Bemorning tashqi ko'rinishi va xatti-harakatlarida o'zgarishlar kuzatiladi.😡

Sindrom uchun xavf omillari:

👺Qattiq tashvish.
😾Surunkali stress
👾Irsiy moyillik.
❌Yomon odatlar va jismoniy faoliyatning etishmasligi

✅ Oq xalat sindromini tashxislash uchun turli mutaxassislarning ishtiroki zarur: kardiolog, terapevt, psixoterapevt. Tadqiqotning asosiy maqsadi buzilishning hissiy komponentini aniqlash, sindromni gipertenziyadan ajratish, xavf omillari va ichki organlarning shikastlanishini aniqlashdir. Oq xalat gipertenziyasi har tomonlama davolanadi.

💯 Oq xalat sindromi ko'pincha oddiy qo'rquvga asoslanganligi sababli, his-tuyg'ularingizni boshqarishni o'rganishingiz, o'zingizni nazorat qilish usullarini o'rganishingiz va sog'lom turmush tarzini olib borishingiz kerak.‌‌

https://t.me/tibbiyot_xodimi_supper


AZOPIRAM TESTI.

Azopiram testi — dezinfektsiya qilingan jarrohlik asbob-uskunalarining tozaligini tekshirish uchun ishlatiladigan kimyoviy reaktiv yordamida amalga oshiriladigan testdir. U, ayniqsa, qon va oqsil qoldiqlarini aniqlashda ishlatiladi. Ushbu test asosan kasalxonalarda va jarrohlik amaliyotida ishlatiladigan asboblar sterilizatsiya qilinganligini tasdiqlash uchun qo‘llanadi.

Azopiram testining mohiyati:

Azopiram reaktivi piram bilan diazotlanish reaktsiyasiga kirishib, qizil-binafsha rangli birikma hosil qiladi. Bu reaksiya asboblarda qolgan qon yoki oqsil qoldiqlari mavjudligini ko'rsatadi, chunki qon tarkibidagi gemoglobin azopiram reaktivi bilan reaksiyaga kirishadi.

Testning qanday ishlashi:

Reaktiv tayyorlash:

Azopiram testi uchun maxsus tayyorlangan azopiram eritmasi ishlatiladi.

Namuna olish:

Tozalangan asbobning sirtiga azopiram eritmasi sepiladi yoki shimgich yordamida surtiladi.

Reaksiya:

Agar asbob sirtida qon, oqsil yoki gemoglobin qoldiqlari mavjud bo'lsa, u holda azopiram bilan reaksiyaga kirishib qizil yoki binafsha rang paydo bo'ladi. Bu shuni anglatadiki, tozalash yoki sterilizatsiya jarayoni to‘liq bo‘lmagan.

Natija:

Agar hech qanday rang o'zgarishi bo'lmasa, asbob toza va sterilizatsiya muvaffaqiyatli o'tgan hisoblanadi. Rang o'zgarishi yuzaga kelsa, bu tozalash jarayonini qayta amalga oshirish kerakligini bildiradi.

Qo'llanilishi:

Tibbiyot muassasalarida: Jarrohlik asboblarini sterilizatsiya qilgandan so'ng ularning yuzasida qon va boshqa biologik moddalarning qoldiqlari bor-yo'qligini tezkor aniqlash uchun keng qo'llaniladi.

Sifat nazorati:

Asboblar sterilizatsiyasining sifati va samaradorligini tekshirishda qo‘llaniladi.

Afzalliklari:

Tezkor natija: Bir necha daqiqa ichida natija beradi.

Yuqori sezgirlik:

Hatto juda kichik miqdordagi qon yoki oqsil qoldiqlarini aniqlash imkonini beradi.

Amaliy foydalanish:

Tibbiy asboblar va uskunalar tozaligini tekshirish uchun oson qo‘llaniladi.

Cheklovlari:

Azopiram testi faqat gemoglobin yoki qon qoldiqlarini aniqlash uchun ishlatiladi, shuning uchun boshqa turdagi iflosliklarni aniqlashda samarador emas.
Kimyoviy moddalarga nisbatan sezgir bo‘lgani uchun noto‘g‘ri musbat natijalar ham berishi mumkin.
Shunday qilib, azopiram testi jarrohlik asboblarining tozaligini va dezinfektsiya jarayonining to‘g‘riligini tasdiqlash uchun eng ko‘p qo‘llaniladigan usullardan biridir.

https://t.me/tibbiyot_xodimi_supper


FENOLFTALEIN TESTI.

Fenolftalein testi kislotali va ishqorli muhitni aniqlash uchun keng qo'llaniladigan indikator testidir. U, ayniqsa, titrlash amaliyotlarida kislota yoki asosning mavjudligini aniqlashda qo'llaniladi. Fenolftalein qizil-suvsimon bo'lmagan organik birikma bo'lib, suvda erimaydi, lekin organik erituvchilarda yaxshi eriydi. Uning rang o'zgarishi pH darajasiga bog'liq bo'lib, u quyidagi xususiyatlarga ega:

pH darajasiga bog'liq rang o'zgarishi:
Kislotali muhitda (pH < 8,2): Fenolftalein rangsiz bo'ladi.
Ishqorli muhitda (pH > 8,2): U asta-sekin pushti rangga kiradi.
Kuchli ishqorli muhitda (pH > 10): Fenolftalein yanada kuchliroq pushti yoki malina rangga ega bo'ladi.
Qo'llanilishi:
Titrash usullarida: Asosan kislota-asos titrlashida ishlatiladi. Masalan, kuchli kislota va kuchli asos orasidagi titrlashda ekvivalent nuqtada rangsizdan pushti rangga o‘tadi.
Kimyo laboratoriyalarida: Kislota yoki asoslarni aniqlashda va turli reaktsiyalarni kuzatishda foydalaniladi.
Oziq-ovqat sanoati: Ayrim oziq-ovqat mahsulotlarining pH darajasini aniqlashda ishlatilishi mumkin.
Fenolftaleinning maxsus xususiyatlari:
Fenolftalein faqat ishqorli muhitda rangini o'zgartiradi, ammo kuchsiz kislotali va neytral muhitda rangsiz bo'lib qoladi.
Uning rang o'zgarishi tezkor va ko'rinarli bo'lib, bu uni laboratoriyalarda juda qulay va tezkor indikator sifatida ishlatishga imkon beradi.
Bu indikator asosan kislota va asoslarni farqlash uchun juda samarali vosita bo‘lib, o‘quv laboratoriyalaridan tortib sanoatga qadar keng foydalaniladi.

https://t.me/tibbiyot_xodimi_supper


Dolzarb

Бугунги кунда кўплаб станцияларнинг асосан ўрта тиббий ходимлари 2023-йил бошига қадар, яъни ташкилот ўз фаолиятини бошлагунга қадар ҳомиладорлик, туғруқ ва бола парвариши (Декрет) таътилига туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларидан чиқиб кетишган ва ишга қайтиб чиқишида қуйидаги жиддий муаммолар юзага келмоқда:

📥 Ходим декретга кетганидан сўнг унинг лавозим ставкаси кимга бириктирилгани ёки ўша жойга бошқа ходим ишга олингани ҳақида бирорта буйруқ расмийлаштирилмаган. Натижада декретдан ишлаш учун қайтаётган ходим иш жойини топа олмай сарсон.

📥 Декретга чиқишдан аввал ишга қабул қилинган буйруқда лавозим ставкаси кўрсатилмаган ва натижада аввал қанча ставка ишлаб келганидан қатъий назар 0.25 ставка билан ишга тушмоқда.

Diqqat

📥 Меҳнат Кодексининг 405-моддасига асосан: Ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин, аёлнинг хоҳишига кўра, унга боласи икки ёшга тўлгунига қадар болани парваришлаш таътили берилади. Бунда болани парваришлаш таътиллари даврида ходимнинг иш жойи (лавозими) сақланаши шарт. ТТБ ёки ШТБ лар томонидан тақдим этилган ходимлар тақсимоти (растановка кадров) да Сизнинг декрет вақтингизда ставкангиз кимга бириктирилгани ҳақидаги маълумот бўлмаса унда ТТБ ёки ШТБ нинг ходимлар бўлимидан ставкангиз кимга бириктирилгани ҳақида буйруқ ва маълумотлар талаб қилинг.

📥 Меҳнат Кодексининг 137-моддасига мувофиқ "технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмларининг қисқарганлиги муносабати билан аввалги меҳнат шартлари сақлаб қолиниши мумкин бўлмаса, иш берувчи ходим меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган меҳнат вазифасини давом эттираётганида ходимнинг розилигисиз меҳнат шартларини ўзгартиришга ҳақли" эканлиги белгиланган. Яъни филиал ташкил этилгунга қадар ходимлар соатбай ёки навбатчилик асосида (маълум ставка бириктирилмасдан) буйруқ чиқарилиб ишга қабул қилинган бўлса филиал ходимга мавжуд имкониятдан келиб чиқиб лавозим ставкаси таклиф қила олади. Ходим янги меҳнат шартларида меҳнат қилишни рад этса, ходим билан тузилган меҳнат шартномаси ходим янги меҳнат шартларида ишни давом эттиришни рад этганлиги муносабати билан унга ушбу Кодекснинг 173-моддасига мувофиқ ишдан бўшатиш нафақаси тўланган ва 100-моддасида назарда тутилган кафолатлар тақдим этилган ҳолда бекор қилиниши мумкин.

Muhim

Ходим ишга кирганида унга маълум миқдорда лавозим ставкаси бириктирилган бўлиши шарт. Аммо, афсуски, Филиал томонидан кўплаб ҳужжатларни кўриб чиқилганда ТТБ ва ШТБ лар томонидан аксарият ходимлар шунчаки "навбатчилик асосида" деб ёзилиб, ставка бириктирилмасдан ишга қабул қилиб ташланган. Шунга қарамай бугунги кунда ўрта тиббий ходимлар орасидаги ставка муаммоси тўлиқ ҳал бўлмагунга қадар бўш қолган ставкаларни мавжуд ходимлар орасида тақсимлаш, барча асосий ходимлар 1.0 ставкага етмагунга қадар ишга олишни тўхтатиш белгилаб қўйилган.

https://t.me/tibbiyot_xodimi_supper


Стабил стенокардия

Белгилари (симптомлари): кўкрак қафаси юқори қисми ёки чап тарафи, чап қўл, чап курак, бўйинни чап қисмига ирридация берадиган хуружсимон, босимли, сиқувчи оғриқ. Давомийлиги бир неча сониядан 5 дақиқагача, нитроглицерин ижобий таъсир кўрсатади. Хуруж вақтида ўлиб қолиш қўрқув ҳисси. 
ЭКГ: ўзгаришлар бўлмаслиги мумкин ёки хуруж вақтида Т тишни симметриклиги манфий бўлиши мумкин.

Муолажа: 
1. Беморга тинчлик яратиб бериш.
2. ЭКГ, қон босими текшируви.
3. Нитроглицерин тил остига хар 3 дақиқада. 
4. Анальгин 50%—2,0 в/в.
5. Дроперидол 0,25%—2,0 в/в.
6. Трамал 2,0 в/в.
7. Аспирин 0,25 таб чайнаш.
8. Жамоат жойида ва кўчада бўлса госпитализация қилиш.
9. Госпитализациядан бош тортганда – ҳар қандай даволаш профилактика муассасасига олиб бориш.

https://t.me/tibbiyot_xodimi_supper

20 last posts shown.