Эй Роббим! Ҳолимизга рахм қил! Сен раҳм қилмасанг, кимга юзланамиз,қаердан нажот топамиз. Зотан, энг меҳрибон, раҳм-шафқатли Зот ўзингсан!
Шу сабабли бизларни маҳлуқотларнинг гултожи инсон қилиб яратдинг; сарвари коинот Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга уммат қилдинг; меҳрибон, мусулмон ота-онага фарзанд қилиб бердинг!
Аллоҳим бизга раҳм қилдингки, ҳам ақлан, ҳам жисмонан соғ-саломат вояга етдик! Ўзингни танитдинг, Ўзингагина ибодат қиладиган, байтинг бўлмиш масжидларга талпинадиган қилиб қўйдинг!
Яратган эгам, бизларга раҳм қилганинг сабаб юракларимиз Сенинг ва Росулинг Муҳаммад соллаллоҳу алайхи васалламнинг ишқи билан урадиган бўлди, Каломинг — Қуръонга муҳаббатли қилдинг, уни севиб ўқийдиганлар сафига киргиздинг, дининг йўлида хизмат қилишни насиб этдинг, шу йўлда ғам чекадиган қилиб қўйдинг!
Эй Роббим, раҳматинг ва марҳаматинг билан бизларни Рамазонга йетказгин! Ундан жаннатни қўлга киритиб, тақвоимизни мустаҳкамлаб, қалбларимизни ислоҳ қилиб чиқишимизни насиб этгин!
Эй Роббим, ҳолимизга раҳм қил! Билиб-билмай қанчадан-қанча гуноху маъсиятларга қўл урдик, бизни афву мағфират айла! Ҳолимизга ўзинг раҳм қилмасанг, батаҳқиқ залолатда қоламиз!
Аллоҳим ота-оналаримиздан марҳаматингни аяма, бизларни жаннатингда жамулжам қил! Аҳлимиз, фарзандларимизни ўзинг рози бўладиган ҳолда тарбия қилишимизга ёрдам бер! Бизларга раҳм қил, сўнгги нафасимизгача ҳақ йўлингда бўлайлик!
Эй Роббим, қиёмат куни ҳамма сарсон бўлиб турганда бизларга раҳм қил! Сен раҳм қилмасанг Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам шафоат қила олмайдилар! Ўша дахшатли холатда биздан раҳматингни аяма! Бизларга жаҳаннамни раво кўрма, бунга тоқат қила олмаймиз.
Эй Роббим, фақат сенинг раҳматинг ила жаннатга кирамиз! Мақсадимиз — жамолингни кўриш, бу саодатга бизларни мушарраф айла, муносиб бандаларингдан қил!
Эй Роббим, холимизга раҳм қил! Ўзингнинг розилигинга эриштир!
Қалбларимизни иймон нури билан тўлдиргин
Амийн