Илм-фан | Science | Наука


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


@neomind1
• Twitter.com/ratsional
• Илм-фан
• Тиббиёт
• Фалсафа
• Мантиқ
• Китоблар
• Иқтибослар
• Янгиликлар

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter




Ота-бола ва электрон

Жозеф Томсон 1906-йилда электронни заррача эканлигини анқлаганлиги учун Нобел олган

1937-йилда эса унинг ўғли Жорж Томсон электронни тўлқин эканлигини аниқлагани учун Нобел олган

Шу тариқа ота-бола электроннинг икки - заррача ва тўлқин табиатига шароитга қараб эга бўлишини аниқлаган

@themantiq


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
"Organ Care System" — бу инсон танасидан ташқаридаги органларнинг ҳаётий функцияларини таъминловчи аппарат. Бу трансплантация учун жуда муҳим, бу орқали шифокорлар органни сақлаб қолиш учун кўпроқ вақт ва имкониятларга эга бўлишади

@themantiq


Ойнинг ўзи ёруғлик таратмайди. У Қуёшникини акс эттиради.

@themantiq


10MB қаттиқ диск. 1960-йил

@themantiq


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Технология эволюцияси. 1900-йилдан 2030-йилгача

@themantiq


Бактериялар Homo Sapiens турига омон қолишга ёрдам берган

Бу микроскопик паразитлар инсонларга иммун тизимини яратиб берди

Ақлли инсон (Homo sapiens) континентни тарк этганида, у ўзи билан бирга вируслар ва бактерияларни ҳам олиб кетган

Ўша вақтда неандерталларда паразитларга қарши иммунитет мавжуд эмас эди, шунинг учун улар эволюция жараёнида омон қололмади

Олимларнинг фикрига кўра, ҳатто замонавий одамлар билан урушларсиз ҳам, неандерталлар касалликлар туфайли йўқ бўлиб кетган бўларди

@themantiq


Апельсин рангли цинния — космосда етиштирилган биринчи гул

@themantiq


Физикларнинг уч авлоди битта кадрда

Нилс Бор (1922-йилда физика бўйича Нобел мукофоти совриндори), унинг ўғли Айге Бор (1975-йилда физика бўйича Нобел мукофоти совриндори) ва набираси Томас Бор, Дания Технология Университетининг физика профессори

@themantiq


Мисрнинг Луксор шаҳрида жойлашган Хабу ибодатхонаси деворидаги иероглифлар

@themantiq


Хўш, ўртоқлар, жиддий масала бор. Телеграмда психологияга оид қаланғи-қасанғи каналлар роса кўп. Уларда пичоққа илинувчи бирор бир илмий маълумотларни ҳам учратмайсиз. Лекин мен сизларга яхши бир психологияга оид шахсий блогни тавсия қиламан. Постлар муаллифнинг ижод намунаси бўлиб психология борасида билимларингиз ортишига хизмат қилади. Каналга кириб юқоридаги постларни ўқиб чиқишни тавсия қиламан.

Линк: @psixobloguz


Умрининг сўнгги 20 йилида Эйнштейн университетда маъруза ўқиш учун деярли бирорта таклифни қабул қилмаган

У фақат 1946-йилда - оқ танлилар билан бирга ўқишни бошлашга рухсат берилган қора танли талабаларга маъруза ўқишга рози бўлди

@themantiq


Ажабланарлиси юлдузлар майдонининг жуда катталиги эмас, балки инсон уни ўлчай олгани

- Анатол Франс

@themantiq


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Loricariidae балиғи Бразилиянинг Ленсойс-Мараньенсес чўлидаги кўллар орасида қум бўйлаб ҳаракатлана олади

@themantiq


Геологик гўзаллик - Ормуз ороли (Эрон)

Миллионлаб йиллар олдин бу жойлар денгиз туби бўлган, кейинчалик сув қуриши сабаб пайдо бўлган қуруқликда улкан туз қатлами ҳосил бўлган. Вақт ўтиши билан чўкинди ва тошлар туз устида ювилди, бу эса туз қатламларига тобора кучлироқ босим берган. Аста-секин босим шунчалик кучайганки, туз юқори чўкиндиларнинг қатлами орқали том маънода сиртга ўса бошлади

Ушбу ҳодиса "туз тектоникаси" деб номланади ва бу туфайли яна диапирлар ҳам деб аталадиган гўзал Эрон туз жинслари пайдо бўлди. Бу ерда нафақат туз балки тошларда лой, сланец, карбонатлар ва вулқон жинслари қатламлари мавжуд.

Бу жойлардан олинган туз минг йиллардан бери одамлар томонидан мазали ва фойдали овқат зираворлари сифатида ишлатилган

@themantiq


Меҳрибонроқ бўлишни хоҳлайсизми? Унда миянгиз ҳужайраларидаги вазопрессин рецептори гени ёнида жойлашган микросателлит RS3 узунлигини оширинг -Адександр Морков

Талабаларга ўзлари ва бошқа номаълум иштирокчи ўртасида балларни аноним равишда тақсимлаш вазифаси берилди. Балларни кейинчалик ҳақиқий пулга алмаштириш мумкин эди

Genes, Brain and Behavior журналида чоп этилган тадқиқот натижаларига кўра, қисқа RS3 аллелларига эга одамлар узун аллелларга эга одамларга қараганда бошқаларга камроқ балл ажратган

@themantiq


Илм-фанни улуғлаш - биз эришган ва "замонавий цивилизация" номи билан белгиланган ривожланиш босқичида илм-фаннинг ривожланиши, эҳтимол, одамларнинг моддий фаровонлигидан кўра, маънавий фаровонлиги учун зарурроқ. Илм-фан интеллектуал ва ахлоқий даражани оширади; илм-фан буюк ғояларнинг тарқалиши ва ғалабасига ёрдам беради. Илм-фан - бу фикрлаш ва яшаш тарзи.

© Луи Пастер - француз кимёгари ва микробиологи. Микробиология ва иммунология асосчиси, пастеризация ва қутуришга қарши вакцина яратувчиси. Унинг микроблар устида ишлари бутун дунё бўйлаб миллионлаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолди. У бактерияларнинг озиқ-овқат ва ичимликларга таъсирини қайнатиш сўнгра совутиш орқали камайтириш усулини - пастеризацияни ишлаб чиққан. У куйдирги, вабо, сил ва чечак каби касалликларга қарши вакциналар яратган

@themantiq


Сунъий интеллектнинг биринчи файласуфи - Алан Тюринг

Уни код бузувчи ва информатика фанининг асосчиси, компютер технологияларини ривожлантиришни бошлаган одам деб аташади

Алан Тюринг - ҳисоблаш назарияси ва сунъий интеллект асосчиси сифатида танилган инглиз математиги ва криптографи, 20-асрнинг энг таъсирли олимларидан бири ҳисобланади. Унинг ишлари илмий фаолиятининг турли жабҳаларида замонавий технологияларнинг асосини яратди

Тюрингнинг энг машҳур иши "Тюринг машинаси" концепцияси бўлиб, у алгоритмлар ва ҳисоблашлар асосини тушунтириш учун модел сифатида ишлаб чиқилган. Бу концепция замонавий компьютер фанининг пойдеворини қўйди, чунки у ҳар қандай алгоритм билан ечилувчи ҳисоблаш муаммосини тушунтиришга ёрдам берди.

Иккинчи жаҳон уруши бошланганида, Туринг Британиянинг Блетчли-Парк марказида криптограф сифатида ишлашга чақирилди. У ерда у немисларнинг "Энигма" шифрлаш машинасини бузишда катта рол ўйнади. Туринг ва унинг ҳамкасблари томонидан ишлаб чиқилган "Бомба" деб аталган машина "Энигма" кодларини бузишга ёрдам бериб, уруши якунлашда муҳим аҳамиятга эга бўлган.

1945-йилда у Британия империяси орденга эга бўлди ва 1951-йилда Лондон Қироллик жамиятига қабул қилинди. 1950-йилда эса у ўзининг машҳур "Тюринг тест"ини таклиф қилди. Бу тест сунъий интеллект соҳасида инсон каби фикрлай олиш қобилиятига эга машинани аниқлаш учун асосий тест сифатида хизмат қилиб келмоқда

Турингнинг ишлари бугунги кунгача ҳам илмий ҳамжамият ва технологиялар соҳасида катта аҳамиятга эга. Унинг ишлари сунъий интеллект, криптография ва ҳисоблаш техникаси каби соҳаларда асосий йўналишларни белгилаб берган

Уни Лейбниц, Декарт, Гилберт, Рассел, Витгенштейн билан бир қаторга қўйишади – Алан Тюринг энг буюк фалсафий ва математик ақллар қаторига киради.

Шахсий ҳаётида Туринг жинсий ориентацияси туфайли катта қийинчиликларга дуч келди. 1952 йилда Британия қонунчилигига кўра, у жинсий ориентацияси сабабли айбланди ва унга қамоқ ёки гормон терапияни таклиф қилишди. Алан иккинчисини танлайди, аммо бу унинг соғлиғига ёмон таъсир қилади. 1954-йилда Алан ўз уйида вафот этади, бу ўз жонига қасд қилиш деб баҳоланади

Фақат кўп йиллар ўтгач, 2009-йилда Британия ҳукумати унинг таъқиблари учун расман узр сўради ва 2013-йилда Алан Тюринг вафотидан кейин Қиролича Елизавета II томонидан афв этилди

@themantiq




Робот томонидан яратилган расм 1 миллион долларга сотилди

Ню-Йоркдаги Sotheby’s аукционида андроид Ai-Da томонидан чизилган расм 1,08 миллион долларга сотилди.

"А.I. Худо. Алан Тюринг портрети" робот томонидан яратилган ва энг катта суммага сотилган биринчи санъат асари бўлди.

@themantiq

20 last posts shown.