СУҲАЙБ РУМИЙ РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ
#Бир_оят_нозил_бўлиши_тарихи
ЭНГ ФОЙДАЛИ САВДО
Отангиз Синанни Форс подишоҳи-
Кисро-Убуллага қилганди волий.
Аллоҳ бандасини синайди гоҳи,
Баъзида қилади вақтинча олий.
Фурот дарёсининг қирғоғидаги,
Мусил яқинида жойлашган қаср.
Отангиз волийлик қилган чоғдаги,
Маконингиз эди ҳавасга арзир.
Бирдан шаҳрингизни римликлар босиб,
Гўзал диёрингиз талаб қолдилар.
Ўлжа илинжида ақлдан озиб,
Юртни талаб сизни асир олдилар.
Сотила-сотила қулдорлар аро,
Оёғингиз қўйди Маккага одим.
Яна қул бўлдингиз, яна фуқаро,
Ул Абдуллоҳ ибн Жадъонга ходим.
Ҳожангизнинг меҳри товланиб сизга,
Озод бўлмоғингиз афзалроқ билди.
Ишларингиз тушиб охири изга,
Тижоратга сизни тенг шерик қилди.
Иймон келтирдингиз кулди мушриклар
Қолдингиз дам тазйиқ, дам масхарага.
Ҳижрат қиларкансиз эзгач хўрликлар,
Гўзал Мадинаи Мунаварага,
Қурайш ортингиздан бир тўп кимсани,
Жўнатди сиз эса аямай жонни.
Дедингиз: "Эй Қурайш биласиз мани,
Ўқлар отгум сизга шайлаб камонни.
Ичингизда энг зўр мергани ўзим,
Эҳтиётингизни қилаверасиз.
Ўқларим тугагач қиличга кўзим -
Тушса мазасини билаверасиз.
Қурайшликлар деди: "Сен юртимизга,
Келганингда эдинг ночор ва фақир.
"Бойлигим қаерда эканин сизга,
Ошкор қилсам кетсам бўларми ахир?
Улар ҳа дедилар, бойлигингизнинг,
Жойини айтдингиз қилганча журъат.
Ҳайратимиз ошар оҳ ҳануз бизнинг,
Ибратларга тўладир сиз қилган ҳижрат.
Бу хабар Набийга етган пайтида,
Не содир бўлганин айтмасам бу айб.
Пайғамбар хушхабар бир гап айтдида:
(Бу) савдо (кўп) фойда келтирди Суҳайб.Бутун Мадинага сиз ҳақингизда,
Гўзал Пайғамбардан хушхабар етди.
Аллоҳнинг марҳамат қилгани сизга,
Бақара сураси икки юз етти.Инонмаганларнинг берсин жазосин,
Оятнинг маъноси шундайдир дўст-ёр:
"
Ва одамлар ичра Аллоҳ ризосин-
Тилаб ўз жонини сотувчилар бор".
Мадина волийси бўлган чоғингиз,
Ҳазрати Умарга, дилни қилиб ғаш.
Тиғ санчди нафрати бўлганча денгиз,
Феруз деб аталмиш зоти паст, пасткаш.
Убайдуллоҳ номли Умарнинг ўғли,
Деди: "Тўкканларни отамнинг қонин.
Ўзим суробини қиларман тўғри,
Ҳаммасининг бир-бир оларман жонин".
Сиз амр қилдингиз Убайдуллоҳни,
Тез фурсатда тутиб қамаб қўйишга.
Содир қилмасин деб бирор гуноҳни,
Ўтиб қолмасин деб кўзни ўйишга.
Саъд ибн Абу Ваққосникида,
У ушлаб турилди, билмайди ҳар ким.
Убайдуллоҳ эса кутгани ростда,
Янги халифанинг қилмоғин ҳукм.
Мадина волийси эдингиз у чоғ,
Аввалроқ эса қул, бу недир асли?
Бу ҳеч нарса эмас, бу қодир Аллоҳ,
Азиз қилиб қўйган Исломнинг фазли.
Кўзларини юмди Умардек одам,
Тушиб шаҳидларнинг вазиятига.
Унинг жанозасин ўқидингиз ҳам,
Амал қилиб унинг васиятига.
Эй набий мақтаган буюк саҳоба,
Номингиз азиздир ҳар қайси жойда.
Биз ҳам қилар бўлдик Аллоҳга тавба,
Бизнинг ҳам "савдо"миз келтирсин фойда!
@A_meshayan20:45-11.11.2022
Абдураҳмон Мешаян
___
У-бу жойларини таҳрир қилдим.
Орфография ва пунктуация бўйича.