Алишер Қодир антиутопияси?Ўтган ҳафта бош яшинқайтаргич миссиясини яна ўз қўлига олган Алишер Қодир навбатдаги антиҳақиқат билан бўлишди: Эмишки,
тиллақатори миллиардлаб куб газни уй иситиш ва овқат пиширишга ишлатиб юборадиган халқни косаси оқармайди.
Албатта, иситиш ва овқатга газ ёқадиган халқ ва коса оқариши ўртасида ҳеч бир пруф йўқ. Бир грамм ўзининг гази йўқ гуржилар газ ёқади, ватани газни устидаги озарлар газ ёқади, бутун дунёдан газ сотиб оладиган немислар, британлар, голландлар газ ёқади Лекин уларнинг косаси оқарган.
Демак, газни ёқиш ёки қайта ишлаш бу танлов, танловни эса эркин бозор беради. Алишер Қодирни ким ва қандай сайлаган билмайман, лекин у сиз ва биз учун танлаб бермоқчи: газ ёқма, косанг оқармайди.
Айни пайтда:
1 куб газдан 10 га яқин юқори қийматли, экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқариш мумкинлигини эслатган Алишер Қодир (эслатмаса, билмасмидик) 4 млрд.долларга қурилган ва айнан шунақа маҳсулотлар ишлаб чиқариши керак бўлган
GTL завод декабрдан апрелгача ишламаслигини негадир ёдга олмаган.
GTL ва кимё заводлардан тортиб иссиқхоналаргача газдан узилиб, ўзбекнинг субсидияланаётган гази бир тўда олигархлар томонидан экспорт қилинаётгани Алишер Қодирни ҳайратга солмаган. Нега Алишер Қодир
газ экспортини тўхтатишни сўрамайди? Алишер Қодир Ўзбекистонни талаётган олигархлардан қўрқадими ё уларнинг феълан адвокатими?
Алишер Қодир ўрисники (балки аслида ўзимизники) дейилган газни Гонконгда жойлашган
ўртакашдан “импорт” қилинаётганини
жуда яхши билади, лекин параламентда қўр тўкиб ўтириб, ғинғ демайди.
Алишер Қодир миллат ва унинг косаси ҳақида қайғурар экан, нафақат Ўзбекистон, бутун Марказий Осиё газ инфратузилмаси юраги бўлишига қарамай, шимол олигархиясига совға қилиб юборилган
Газли омборини ўзбек халқига қайтарилишини, яъни миллийлаштиришни талаб қилмайди.
Нега Алишер Қодир охирги 8 йил ичида бир тўп энергошотирлар томонидан олигархияга совға қилиб юборилган конлар, улушлар ва активларни
тафтиш қилиш, схемалар қонунийлигини ўрганиш, энерголюстрация масаласини параламентга чиқармайди?
Нимага?
Булар Алишер Қодир сайлов дастурида йўқ, Алишер Қодир сайловчиларига ўзбек халқини талаётган ўғри олигархияга қарши курашаман, деб ваъда бермаган, дейсизми?
Унда, нима Алишер Қодир 4 ой аввалги сайлов-палов кампаниясида аҳоли газдан узилмаса, халқ косаси оқармаслигини очиқ-ойдин айтганмиди? Шунга халқдан мандат олганмиди?
Ё буларнинг ҳаммаси негизида оқни қора деб эълон қилиш ва сиёсий иккиюзламачиликдан иборат антиутопия ётадими?