ТУЗ ИСТЕЪМОЛИ МЕЪЁРДАН ОШМАСИН
🫙Туз ва шакар оқ ажал дейилиши бежизга эмас. Ҳар қандай таом туз билан албатта мазали бўлади.
‼️Тузни баъзида меъёрдан ортиқ истеъмол қилиб юборамиз. Бунга ўрганиб қолиб, соғлиғига путур етказаётганлар ҳам орамизда топилади.
✔️Эътибор берсангиз, ҳар бир ошхона, ресторанларда столга туз қўйиб қўйилади. Ҳозирда кўп мамлакатларда бу одатдан воз кечилиб, туз олиб қўйиляпти. Чунки туз, шакар бу – ўлим сабабчиси, оқ ажал ҳам дейилади.
📌 Туз биринчи навбатда организмда суюқлик тўпланиб қолиши, шиш пайдо бўлишига сабабчи бўлади. Шундан келиб чиқиб, гипертония – қон босими ошишининг биринчи сабабчиларидан ҳисобланади. Гипертонияга чалинган инсонларда инфаркт, инсульт юз бериш эҳтимоли юқори бўлади.
‼️
Шу ўринда кунига қанча туз истеъмол қилиш меъёр ҳисобланади, деган савол туғилади. Туз истеъмоли меъёри – кунига 5 граммдир.
https://t.me/tezyordam_oltiariq_ch