⚡️Январ ойида 18 миллиард сўмлик электр энергияси ноқонуний ишлатилди
Электр энергияси тарифлари ошиши билан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари ҳам ортиб бормоқда. Жорий йилнинг январь ойида 10 миллион кВт соатдан ортиқ электр энергияси ноқонуний ишлатилиб, давлатга 17,4 миллиард сўм зарар етказилган.
Наманганда сутни қайта ишлаш цехида 4,2 миллиард сўмлик, Андижонда хусусий таълим муассасасида 892 миллион сўмлик, Жиззах, Тошкент, Қорақалпоғистонда эса 500 миллион сўмдан ортиқ ноқонуний электр ишлатиш ҳолатлари аниқланган.
Бироқ, аҳоли учун газ ва электр энергияси ишлатишда чеклов ўрнатилган. Одамлар совуқда чироғини ўчириб, газни тежаб ўтирса, баъзи йирик корхоналар миллиардлаб сўмлик ресурсларни талон-торож қилмоқда. Аслида, тўғри ва адолатли тизим бўлса, халқ учун чеклов ўрнатиш ўрнига, шундай ўғирликларнинг олдини олиниш энг маъқул чора эмасми?
@tez_kor24 • Барчаси бизда!