ИҚРО | IMOM HUSAYN JOME MASJIDI


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


🕌Косонсой тумани Тергачи қишлоғидаги "Имом-Ҳусайн" жомеъ масжидининг расмий телеграм канали.
✅Саволлар учун: http://savollar.muslim.uz
🔍Манзил: Косонсой тумани Тергачи қишлоғи Гузар МФЙ.

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Forward from: АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ)
Эснаганда оғизни ёпиш

❓Савол: Эснаган пайтимизда нима учун қўл билан оғиз беркитилади? Бунинг бирор асоси борми?

📥Жавоб: Эснаш пайтида қўл билан оғизни тўсиш суннатдир.
Бу ҳақда ҳадиси шарифда бундай дейилган: Абу Саид Худрий розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Агар бирортангиз эснасангиз, қўлингизни оғзингизга қўйинг, чунки шайтон киради”» (Имом Муслим ривояти).

Уламоларимиз мазкур ҳолатда оғизни чап қўлнинг орқа тарафи билан беркитишни одобдан эканини айтишган. Шунингдек, бошқа ҳадисларда эснаб туриб: “ҳооҳ” деб, овоз чиқариб бўлмаслигини, чунки бунда шайтоннинг кулгисига сабаб бўлинишини ҳам баён қилинган. Яна баъзи ривоятларда пайғамбарлар алайҳимуссалом ҳеч эснашмагани ривоят қилинади. Валлоҳу аълам!

“Фатволар тўплами”дан.

https://t.me/Kosonsoy_masjidi


Forward from: АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ)
Қабрда чириб кетадиган чиройингиз билан кибрланманг.

@Kosonsoy_masjidi


Forward from: АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ)
🌙Садақанинг сиз билмаган беш фойдаси

1. Балони даф қилади.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, садақа Роббнинг ғазабини ўчиради ва ёмон ўлимни даф қилади», дедилар (Ибн Хиббон ривояти).

2. Гуноҳ ва хатоларга каффорот бўлади.
Икримадан ривоят қилинади.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша розияллоҳу анҳога: “...Чунки у оч қолганни тўйдиради ва худди сув оловни ўчиргандек хатони ўчиради», дедилар (Имом Термизий ривояти).

3. Банда у билан дўзах азобидан сақланади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳатто бир дона хурмо бўлаги билан бўлса-да, дўзахдан сақланинг”, дедилар (Муттафақун алайҳ).

4. Мол-дунёни асрайди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Молларингизни закот билан ўраб, ҳимояланглар”, дедилар (Табароний ривояти).

5. Беморларга даво бўлади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Беморларингизни садақа билан даволанглар”, дедилар (Байҳақий ривояти).

✅ Яқинларингизга ҳам улашинг!

https://t.me/Kosonsoy_masjidi


Forward from: АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ)
#Кун_ҳикмати

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: Севимли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Садақа Раббимнинг ғазабини сўндиради ва ёмон ўлимни бартараф қилади”, дея марҳамат қиладилар. (Термизий ривояти).

https://t.me/Kosonsoy_masjidi


Forward from: АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ)
#Ҳадис

Ибн Умардан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жаннат аҳлининг энг қуйи даражадагиси боғлари-ю неъматлари, хизматчилари-ю сўриларига минг йиллик масофадан қарайди. Жаннат аҳлининг Аллоҳга энг мукаррами Аллоҳ таолонинг юзига эртаю кеч тикилади", дедилар, сўнг: "У кунда (мўминларнинг) юзлари яшнаб, Парвардигорларига боқиб тургувчидир!". (Қиёмат сураси, 22-оят) оятини ўқидилар.

Абу Саид Худрийдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Жаннат аҳлининг энг қуйи манзилдагисининг саксон минг хизматчиси ва етмиш иккита хотини бўлади. Ва унинг учун Жобия билан Санъонинг оралиғичалик дур, забаржад ва ёқутдан бўлган қубба тикланади". 
Ибн Муборак ривояти.

Мужоҳид айтади: "Жаннат аҳлининг энг қуйи манзилидаги киши ўз мулкини минг йилда айланиб чиқади, унинг четини олдини кўриб тургандек кўриб туради. Жаннатнинг энг юқорисидаги киши Парвардигорга эртаю кеч қарайди".

@Kosonsoy_masjidi


Forward from: АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ)
#кун_ояти

إِنَّ الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ يَهْدِيهِمْ رَبُّهُمْ بِإِيمَانِهِمْ ۖ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهِمُ الْأَنْهَارُ فِي جَنَّاتِ النَّعِيمِ.

"Албатта, иймон келтирганлар ва яхши амаллар қилганларни Роббилари иймонлари сабабли ҳидоятга бошлайдир. Наим жаннатларида остларидан анҳорлар оқиб турадир".
(Юнус сураси, 9-оят).

@Kosonsoy_masjidi


Forward from: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #САЛОМЛАШ

САЛОМЛАШИШ ОДОБЛАРИ.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Исмоил Абдураҳманов
Наманган шахар “Шодибек” жоме масжиди имом ноиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Forward from: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ЁШЛАР_ТАРБИЯСИ

ЁШЛАР ТАРБИЯСИДА МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАРИМИЗНИНГ ЎРНИ

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Исломхон Усманов,
Наманган шаҳри “Хўжа Амин” жоме масжиди имом хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Forward from: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ЁШЛАР_ТАРБИЯСИ

ЁШЛАР ТАРБИЯСИ – ЭНГ МАСЪУЛИЯТЛИ ВАЗИФА

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Абдулҳаким Сўфиев,
Янги Наманган тумани “Саид Собитхон” жоме масжиди имом-хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Forward from: АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ)
ТАҚВО РИЗҚ КЕЛТИРУВЧИ САБАБЛАРДАНДИР

Аллоҳ таоло тақвони ризқ келтирувчи ва уни зиёда этувчи сабаблардан қилди. Қуръони каримда: “Ким Аллоҳга тақво қилса, У унга (ташвишлардан) чиқиш йўлини (пайдо) қилур. Яна, уни ўзи ўйламаган жойдан ризқлантирур” (Талоқ, 1-2), дейилган.
Аллоҳдан қўрққан ва барча ҳолатларда унинг розилигини кўзлаган кишига Аллоҳ таоло бу дунёда ҳам, охиратда ҳам мукофот беради. Унга ҳар бир машаққат ва қийинчиликдан қутулиш йўлини қилиши, билмаган ва ўйламаган жойдан ризқ келтириши ана ўша мукофотлар жумласидандир.
Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ айтди: “Ким Аллоҳ буюрган нарсаларда тақво қилса ва қайтарган нарсаларни тарк этса, унинг ишларида чиқиш йўлини беради, ўйламаган жойидан ризқлантиради, яъни кутмаган жойидан ризқи келади”.

"Араб ҳикматлари ва мақоллари" китобидан.

@Kosonsoy_masjidi


Forward from: АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ)
#Ҳикмат

​​Шайх Али Тантовий айтдилар:
Бир куни ўзимга ўзим: "Ҳақиқатда Аллоҳ сени севадими?" деб савол бердим. Кейин эслаб кўрсам Аллоҳ бандаларига нисбатан муҳаббатининг сабабларини Ўзининг китобидан зикр қилган экан. Саволимга жавоб топиш учун Аллоҳнинг китобини варақлай бошладим. Қарасам унда: "Тақводорларни севади", деган оят чиқди. Ўзимни тақводорлардан деб ҳисоблашга журъат қила олмадим. Кейин: "Сабр қилувчиларни севади", деган оятни топдим. Ўзимда сабр етишмаслигини эсга олдим. Сўнгра "Яхшилик қилувчиларни севади", деган оятни топдим. Бундан унча узоқламасдан қидиришни тўхтатиб қўя қолдим. Чунки, Аллоҳ мени севишига сабаб бўлувчи бирор нарса топа олмасликдан чўчидим. Бажарган амалларимни текширишни бошладим. Қарасам, аксари фаолиятсизлик, камчилик ва гуноҳларга қоришиб кетганини ҳис қилдим. Шунда Аллоҳнинг "Аниқки, Аллоҳ тавба қилувчиларни севади", деган сўзи эсимга тушди. Ана энди шу оят мен ва мен каби гуноҳкорларга тааллуқли эканини тушундим ва шояд Аллоҳ мени ҳам севиши мақсадида "Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ", деб пичирлашни бошладим.
Маъноси: "Буюк Аллоҳдан гуноҳларимни кечиришини сўрайман ва Унга тавба қиламан".

https://t.me/Kosonsoy_masjidi




Forward from: АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ)
Чап қўл билан овқатланиш

❓Савол: Баъзи кишилар иккала қўли билан таомланаётганини кўриб қоламиз. Чап қўлида нон, ўнг қўлида қошиқ бўлади. Мана шу тарзда таомланишга шариатимиз нима дейди?

📥Жавоб: Ўнг қўлда таомланиш суннат бўлиб, ўнг қўлнинг ўзи бажара олмайдиган ишлар, масалан, нон синдириш, гўшт майдалаш кабиларда ёрдам тариқасида чап қўлни ишлатиш мумкин. Аммо бир қўлда нон, иккинчисида қошиқ ушлаб овқатланиш суннатга хилофдир. Ўнг қўлда таомланиш ҳақида Ибн Умар розийаллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: “Қачон бирортангиз еса, ўнг қўли билан есин. Қачон бирортангиз ичса, ўнг қўли билан ичсин. Чунки шайтон чап қўли билан еб, чап қўли билан ичади” (Имом Муслим ва Имом Термизий ривоят қилишган).
Демак, ўнг қўли соғлом бўла туриб, чап қўлни ўзида ёки ҳар иккала қўлда баробар овқатланиш Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари ва кўрсатмаларига зид ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

“Фатволар тўплами”дан.

https://t.me/Kosonsoy_masjidi


Forward from: АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ)
ЖАННАТ КИМЛАРГА ВОЖИБ БЎЛАДИ?

Абу Саид розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: Ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: "Ким Рабби сифатида Аллоҳни, дини дея Исломни, Расули дея ҳазрат Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни танладим (ва улардан мамнун бўлдим)”, деса, жаннат унга вожиб бўлади" (Абу Довуд ривояти). Уқба ибн Амир розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: Зиммамизга туяларни ўтлатиш вазифаси юклатилган эди. Буни навбати билан бажарар эдик. Бир куни туяларни ўтлатиш навбати менга келди. Пешиндан кейин туяларни ўтлатишга мен олиб кетишим керак эди. Туяларни ўтлатиб қайтаётганимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни учратиб қолдим. Ул зот одамларга қараб хитоб қилаётган эдилар. Муборак сўзларидан шуларни эшитиб қолдим:
- Чиройли таҳорат олиб, кейин икки ракат намоз ўқиган ва намозга бутун руҳи ва ўзлиги билан юзланган ҳеч кимса йўқки, ўзига жаннат вожиб бўлмасин!
(Бу сўзларни эшитганда ўзимни тута олмай:) "Қанчалар ажойиб сўзлар!" дедим. (Бу гапимни эшитган) ёнимда турган бир одам:
- Сал аввалроқ келганингда эди, бундан ҳам гўзал сўзларни эшитар эдинг! - деди. Ким экан дея ўгирилиб қарасам, у ҳазрат Умар ибн Хаттоб экан. У сўзида давом этиб: - Сени кўрдим, яқиндагина келдинг. Сен келмасингдан олдин ҳазрат Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сиздан ким таҳоратини олиб, буни чиройли тарзда адо этса, сўнг: “Ашҳаду анла илаҳа иллаллоҳ ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Расулуҳу". (Маъноси: "Шаҳодат келтираманки, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир ва яна шаҳодат келтираманки, Муҳаммад Аллоҳнинг қули ва Расулидир”)”, деса ўзига жаннатнинг саккизта эшиги баравар очилади. У қайси биридан киришни истаса, шу эшикдан жаннатга киради", дея марҳамат қилдилар, - деди.

«Расулуллоҳ билан бир соат суҳбат» китобидан.
https://t.me/Kosonsoy_masjidi


Forward from: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ШАЪБОН_ОЙИ

ШАЪБОН ОЙИНИНГ ФАЗИЛАТИ.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Исмоилхон Мадаминов,
Наманган шаҳар “Мирёқуббой Мирҳакимбой” жоме масжиди имом ноиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Forward from: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ТАКФИР

КУФРДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Авазбек Юсупов,
Наманган шаҳар, Давлатобод тумани “Ғози Муҳаммад ҳожи” жоме масжиди имом-хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Forward from: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ОИЛА

ОИЛА МУСТАҲКАМЛИГИ  ЮРТ ОБОДЛИГИ

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Фазлиддин Камолов,
Учқўрғон туман “Абдулхамид хожи Абдуррахмон ўғли” жоме масжиди имом хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Forward from: АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ)
#Ҳадис

Анас розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитганман: «Аллоҳ таоло айтди: «Эй Одам фарзанди, раҳматимдан умидвор бўлар экансан, сен тарафингдан содир бўлган нарсаларни кечираман ва ҳеч парво қилмайман. Эй Одам фарзанди, агар гуноҳларинг осмонга етса-да, сўнг мендан мағфират сўрасанг, сени мағфират қиламан ва ҳеч парво қилмайман. Эй Одам фарзанди, агар сен Менга ер қобиғича хато билан келсанг, сўнг Менга бирон нарсани шерик қилмаган ҳолингда йўлиқсанг, сенга ер қобиғича мағфират билан пешвоз чиқаман».
Имом Термизий ва Ибн Можа ривоятлари.

@Kosonsoy_masjidi


Forward from: АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ)
#Ҳадис

​​70 МИНГТА ФАРИШТА СИЗНИ ДУО ҚИЛИШАДИ

Маъқал ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким тонг отганда уч марта “Аъуузу биллаҳис самийъил аълийм минаш шайтонир рожийм” деса, сўнгра Ҳашр сурасининг охирги уч оятини ўқиса, Аллоҳ унга етмиш минг фариштани вакил қилади. Фаришталар унинг ҳаққига кечгача салавот айтадилар. Агар у ўша куни вафот этса, шаҳид (мақомида) кетади. Кимки кеч кирганда ўқиса, худди ўша мартабага эришади”, - дедилар. Имом Аҳмад ривояти.

“У шундай Аллоҳдирки, Ундан ўзга илоҳ йўқдир. (У) яширин ва ошкора нарсаларни билувчидир. У Меҳрибон ва Раҳмлидир.

У шундай Аллоҳдирки, Ундан ўзга илоҳ йўқдир. (У) Подшоҳ, (барча айб-нуқсонлардан) Пок, (бандаларига) тинчлик бахш этувчи, Омонлик берувчи, Кузатиб турувчи, Қудрат соҳиби, Бўйин сундирувчи ва кибр эгасидир. Аллоҳ (мушриклар) келтираётган ширкдан покдир.

У – Яратувчи, (йўқдан) Бор қилувчи, (барча нарсага) Сурат (ва шакл) берувчи Аллоҳдир. Унинг гўзал исмлари бордир. Осмонлар ва Ердаги (бор) нарса Унга тасбеҳ айтур. У Қудратли ва Ҳикматли (зот)дир”
(Ҳашр сураси, 22-24 – оятлар).

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉 https://t.me/Kosonsoy_masjidi



20 last posts shown.