#Teatr_ijodkorlari_ijodidan
БОЛАЛИКНИ СОҒИНДИМ...
Болалигимизда қиш фасли бошқача бўларди.... Яъни, фасллар ўз ўрнида келар, ҳозирги каби баҳорни эслатадиган қиш эмас, балки изиллатадиган изғиринли, қорли қиш бўларди...
Биринчи синфга чиққан йилим оиламиз янги уйга-ҳозирги замонавий коттежларни эслатадиган уйлардан бирига кўчиб ўтган, янги бунёд этилган митти туманда ҳамма бинолар – мактаб, боғча, дўконлар янги эди.
Яхши эслайман, янги уйимиз аввал колхоз деб аталган ташкилотнинг ерларига туташиб кетгани боис, қишда бу далалар чилла суви билан суғориларди. Ўшанда далалар муз билан қопланар ва бу биз болалар учун яхмалакда учиш энг севимли машғулотимиз эди. Тошкентга малака оширишга борганларида дадам раҳматли бизга чана олиб келганлари ҳам кечагидай ёдимда... Биз шу чана билан маза қилиб яхмалак учардик, кечгача қорбўрон ўйнардик.. Энг қизиғи совуқда қанча ўйнасак ҳам, юзларимиз, қўлларимиз музлаб қолса ҳам ҳеч касал бўлмасдик...
Батафсил