Tayinlov.uz | Расмий канал


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Politics


Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг тегишли қарорларига биноан тайинланганлар ҳақида ахборот берувчи канал
Диққат!
Барча хукуклар химояланган. Каналдаги маълумотлардан фойдаланилганда, хавола курсатилиши шарт.
Биз билан алоқа
@Tayinlovbot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Politics
Statistics
Posts filter


Ички ишлар вазирига биринчи ўринбосар тайинланди

Президентнинг тегишли қарори билан Андижон вилояти ИИБ бошлиғи лавозимини эгаллаб келган полковник Аюбхон Тошхўжаевич Раҳматуллаев Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шунингдек, президентнинг тегишли фармойиши билан Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш департаменти раҳбари лавозимига полковник Улуғбек Шухратович Ташходжаев тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, тезкор-қидирув департаменти бошлиғи Шавкат Раҳмонов лавозимидан озод этилган эди.

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot

Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


🌟🌟🌟🌟🌟🌟

Жалалов Авазбек Шариф ўғли Наманган шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди

Авазбек Жалалов 1995 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Наманган муҳандислик-қурилиш институтини тамомлаган.

У меҳнат фаолиятини дастлаб 2018 йилдан "Электрогаз антикор" МЧЖ директори вазифасида бошлаган. 2021 йилдан 2023 йилгача Наманган шаҳар ҳокимлиги молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш котибияти етакчи мутахассиси вазифасида ишлаган. 2023 йилдан 2024 йилгача Наманган шаҳар Инвестициялар, саноат ва савдо бўлими бошлиғи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Тайинловга қадар Наманган вилояти Инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бош мутахассиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Мазкур тайинлов Наманган шаҳар ҳокимининг 2025 йил 4 мартдаги буйруғига асосан амалга оширилди.

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot

Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


❗️ЯНГИ ТАЙИНЛОВ

Президент фармонига мувофиқ, Дилмурод Касимов Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари этиб тайинланди.

Президент Фармон билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил — Бизнес омбудсман Касимов Дилмурод Султанмуратович Бош прокурор ўринбосари этиб тайинланди.

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot


Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


Ўзбекистон Ўртаер денгизидаги орол давлатга биринчи элчисини тайинлади. Бу лавозимни Италия ва Кипрдаги элчи Абат Файзуллаев эгаллади.

2023 йилдан буён Италиядаги элчи лавозимида ишлаб келаётган Абат Файзуллаев Ўзбекистоннинг Ўртаер денгизидаги орол давлат — Мальтадаги биринчи элчиси бўлди.

«Дунё» ахборот агентлигининг хабар беришича, Абат Файзуллаев Малта президенти Мириам Спитери Дебонога ишонч ёрлиқларини топширди.

Учрашувда у икки давлат ўртасидаги географик масофага қарамай, кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилувчи ўзаро боғлиқ манфаат ва мақсадлар мавжудлигини таъкидлади.

2024 йил сентябрь ойида икки давлат ташқи ишлар вазирлари Нью Йоркда БМТ бош ассамблеяси сессиясидаги иштироки доирасида илк бор учрашган эди. 2025 йилнинг январь ойида қароргоҳи Москвада бўлган Малтанинг Ўзбекистондаги элчиси тайинланди.

Абат Файзуллаев, шунингдек, Ўзбекистоннинг Римдаги халқаро ташкилотлардаги (ФАО, ЖССТ, UNODC) доимий вакили, 2024 йил декабридан эса Кипрдаги биринчи элчи ҳисобланади.

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot


Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


❗️Собиқ вазир Президентга маслаҳатчи бўлди

Ички ишлар вазири лавозимини эгаллаб келган генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot


Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллаб келган генерал-майор Азиз Анварович Тошпўлатов Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири лавозимига тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири лавозимини эгаллаб келган генерал-лейтенант Пўлат Раззоқович Бобожонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot


Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


Унда қуйидаги тайинловлар амалга оширилди:

➡️Расулжон домла Абдуллаев – Сурхондарё вилояти бош имом-хатиби ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоятдаги вакили этиб тайинланди.

➡️Аҳмадхон қори Алимов – Самарқанд вилояти бош имом-хатиби ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоятдаги вакили бўлди.

➡️Дониёр домла Икромов – Тошкент вилояти бош имом-хатиби ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоятдаги вакили лавозимига тайинланди.

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot


Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


Беҳзод Ҳамраев Статистика агентлиги директори лавозимига тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Беҳзод Сайлихонович Ҳамраев Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги директори лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг ўринбосари  лавозимидан озод этилди.

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot


Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


Ўзбекистон Теннис федерацияси раисига ўринбосар тайинланди

Ҳайдаров Зилемхан Ҳайдарович – Ўзбекистон теннис федерацияси раиси ўринбосари этиб тайинланди.

Зелимхон Ҳайдаров айни вақтда Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси Молия-хўжалик департаменти раҳбари вазифасида фаолият олиб боради.

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot


Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


Грузиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Давид Котариа Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиғи нусхаларини топширди.

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot


Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


Кристофер Дугган Канаданинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланди

Шу йилнинг 18 февраль куни Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ТИВда Канаданинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Кристофер Дуггандан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot


Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


Испаниянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Испаниянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Рикардо Мартинес Васкеснинг ишонч ёрлиқларини қабул қилди.

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot


Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


🌟🌟🌟🌟🌟🌟
Долли Аллаев Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раисининг ўринбосари этиб тайинланди.

У бунга қадар уюшманинг Қашқадарё вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot


Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


Республика ГАСН”га биринчи ўринбосар тайинланди

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ Жабборов Жасур Бозорович Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси бошлиғи биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Жасур Бозорович тайинловга қадар “Ўзшаҳар қурилиш инвест” инжиниринг компанияси директори лавозимида ишлаб келаётганди.

Маълумот ўрнида Ж.Жабборов 1988 - йилда Навоий вилоятида туғилган. 2010 йил Тошкент темир йўл мухандислари институти, 2016 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқарув академияси, 2022 йилда эса Тошкент архитектура-қурилиш университетини тамомлаган.

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot


Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


🌟🌟🌟🌟🌟🌟
Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғига биринчи ўринбосар тайинланди

Полковник Фарҳод Фаттоҳович Ҳасанов Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди. 

Тайинловга қадар Фарҳод Ҳасанов 2020 йилнинг сентябрь ойидан бери Қўқон шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди. Шунингдек, у фаолияти давомида Ички ишлар вазирлигида бошқарма бошлиғи лавозимида ҳам фаолият юритган.

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot


Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


Тошкентдаги Амити университетига янги бошқарув директори тайинланди

Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, Шухрат Сатторов ушбу олийгоҳнинг бошқарув директори лавозимига тасдиқланди.

У бунга қадар Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Рақамли таълимни ривожлантириш маркази директори бўлиб ишлаган.

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot


Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


💼 Smart Buxgalteriya – Biznesingiz uchun ishonchli yechim! 📊

Siz soliq hisobotlari, hujjatlar va moliyaviy hisob-kitoblarga ko‘p vaqt sarflayapsizmi? Smart Buxgalteriya bu jarayonni soddalashtiradi va biznesingizni barqaror yuritishga yordam beradi!

15 yillik tajriba
100+ kompaniya bizga ishonadi
Soliq va moliyaviy hisobotlarda xatolarga yo‘l qo‘ymaymiz

Biz bilan ishlasangiz, faqat biznesingiz rivojiga e’tibor qaratasiz! 🔥

📞 Bog‘lanish uchun:
☎️ 88-600-00-10
☎️ 94-503-22-22
📩 Telegram: @accountant_2222

Telegram kanal: @smart_buxgalteriya_group

Smart Buxgalteriya – Ishonchli hisob, barqaror biznes!


Абдуллаев Музаффар Абдуғаниевич Наманган вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди

Музаффар Абдуллаев 1984 йилда Наманган вилояти, Уйчи туманида туғилган. Маълумоти олий, мутахассислиги иқтисодчи, тармоқлар иқтисодиёти магистри.

Меҳнат фаолиятини 2007 йилда Наманган вилояти молия бошқармаси бошлиғи ёрдамчиси лавозимида бошлаб, бош иқтисодчи ва бўлим бошлиғи лавозимларида, 2017-2019 йиллар давомида Наманган шаҳар ҳокимлиги молия бўлими мудири, 2019-2020 йиллар давомида Наманган шаҳар ҳокими ўринбосари, Наманган шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари ҳамда 2020-2021 йиллар давомида вилоят Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

Тайинловга қадар Наманган вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Мазкур тайинлов Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг тегишли буйруғи билан амалга оширилди.

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot


Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


#ТАЙИНЛОВ

Абдуллаева Дилбар Хусанбаевна “Наманган сув таъминоти” АЖ Наманган шаҳар филиали директори лавозимига тайинланди

Дилбар Хусанбаевна 1977 йилда Наманган шаҳрида туғилган.  Наманган муҳандислик технология институтини тамомлаган.

У меҳнат фаолиятини дастлаб 1992 йилдан Наманган шаҳридаги 10-болалар боғчаси тарбиячиси сифатида бошлаган. 2003 йилдан 2020 йилгача Наманган шаҳар “Сувоқава” филиалида бир қатор масъул вазифаларда ишлаган. 2020 йилдан 2024 йилгача “Наманган сув таъминоти” МЧЖ Наманган шаҳар бўлими абонентлар билан ишлаш хизмати жисмоний истеъмолчилар бўйича сектор бошлиғи, бошлиқ ўринбосари лавозимларида фаолият юритиб келган.

Тайинловга қадар “Наманган сув таъминоти” АЖ шаҳар филиали абонентлар бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.   

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot


Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


Ўзбекистоннинг Исландиядаги биринчи элчиси тайинланди

Равшан Усмонов Ўзбекистоннинг Исландиядаги биринчи элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Дунё нашри хабар берди.

Усмонов 2023 йилдан буён буюк Британияда Ўзбекистон дипломатик ваколатхонасини бошқариб келмоқда.

У Исландия президенти Халле Томасдоттирга ишонч ёрлиқларини топширди. Учрашувда улар икки томонлама муносабатларни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot


Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三

20 last posts shown.