🔴
Беғараз донорлик
❓ Ўтган йили юртимизда қанча сифатли қон тайёрланди?✅ Донорлик — эзгу ва савобли амал. Беғараз қон топшириш — одамийликнинг олий намунаси. Донорлар ана шундай инсонлар бўлиб, улар туфайли ҳар куни минглаб беморлар ҳаёти сақлаб қолинади.
📌 Айниқса,
мураккаб трансплантация амалиёти ўтказиладиган, онкологик, гематологик касалликларга чалинган ва бахтсиз ҳодиса туфайли оғир тан жароҳати олган беморлар учун қон муҳим восита саналади.
🔎 Қайд этиш керак, бугун юртимизда соҳа муассасалари фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш,
аҳоли орасида беғараз донорлик ҳаракатини ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда.
📊 Ҳозирги пайтда бу йўналишда Республика қон қуйиш маркази, Тошкент шаҳар “Қон препаратлари” илмий ишлаб чиқариш корхонаси, 13 та ҳудудий ва 2 та республика тасарруфидаги қон қуйиш станцияси ҳамда 13 та қон қуйиш бўлимлари самарали фаолият юритяпти.
🟢
Мақсад — даволаш муассасаларини керакли қон препаратлари ва компонентлари билан таъминлаш, жамиятда донорлик маданиятини шакллантиришдан иборат.➡️ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиясига кўра, ҳар бир давлат ўз аҳолисининг қон компонентлари ва препаратларига бўлган эҳтиёжини қоплаш учун
1000 нафар кишига қон топширишлар сони 30 нафар ва ундан ортиқ бўлиши, сифатли қон билан таъминлаш учун эса донорлар сони
1000 нафар кишига 10 нафар ёки аҳоли сонига нисбатан
1 фоизни ташкил этиши лозим. Бизда эса бу рақам
8 нафарга тўғри келади. Агар ушбу кўрсаткич
10 нафарга ортса, 100 фоиз талаб қондирилади.
📈 Юртимизда донорлик ҳаракати оммалашиши натижасида мамлакатимизда 2022 йил 122 тонна, 2023 йил 134 тонна, ўтган 2024 йилда эса 147 тонна сифатли қон тайёрланди.
✅ Мамлакатимизда
18 ёшдан 60 ёшгача бўлган, вазни 50 килограммдан юқори, гемоглабин миқдори эркакларда 128, аёлларда эса 120 бўлган ҳар бир шахс донор бўлиши мумкин. Йилига эса ҳар бир шахс
4 марта қон топшириш имконига эга. Ҳар бир топширилган қоннинг
максимал миқдори 450 миллилитрдан иборат.📋 Айтиш лозимки, мамлакатимизда беғараз қон топширувчи шахслар бир қанча
ҳуқуқ, имтиёз ва
кафолатларга эга бўлиб, бу борада қонунчилик янада такомиллаштирилмоқда.
✍️ Хусусан, куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар томонидан Ўзбекистонда донорлик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш тизимини янада ривожлантиришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқилди.
🟣 Мазкур қонун лойиҳаси билан
“Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга улар учун қулай бўлган вақтда ҳар йилги меҳнат таътилига чиқиш, шаҳар жамоат транспортининг барча турларидан
(йўналиши ва йўналишсиз таксилардан ташқари) бепул фойдаланиш ҳуқуқини бериш назарда тутилмоқда. Шунингдек, санаторий-курортларда даволаниш учун йўлланмаларни навбатсиз олиш ҳуқуқи бериляпти.
‼️
Шу ўринда Соғлиқни сақлаш вазирлиги юртдошларимизни беғараз донор бўлишга ҳамда ёрдамга муҳтож беморларга кўмак беришга чақиради.Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram