Forward from: .
Бир ширин жилмайиб, табассум ила
Ғамгин дунёларни кулдирган аёл,
Қалб қўри лиммо -лим меҳрга тўла,
Тош дилдан муҳаббат ундирган аёл.
Нозик ниҳолдайин танаси, тинмас,
Бор бўлгин болам дер,ноласи тинмас,
Аёлнинг ҳеч сабр ,бардоши синмас,
Дарду стамларни синдирган аёл.
Ойларни лол этар кўз, қоши билан,
Тоғларни чўктирар бардоши билан,
Кўзида маржондай кўз ёши билан,
Қалбида ғам ўтин сўндирган аёл.
Қалблари баҳордир, кўзлари маҳзун,
Оила рўзғоридан аямас кучин,
Елиблар югуриб фарзанди учун,
Йўқларни бор қилиб,йўндирган аёл.
Кўкламлар аёл чун қучоғин очди,
Қуёш ҳам оламга нурларин сочди,
Жаннатдур оналар оёғин ости,
Оламни меҳрга тўлдирган аёл.
❤️ Яқинларингизга улашинг!
🎁⇨Совғалар канали⇦
🧕Hijobga oshiq qalblar uchun!
Ғамгин дунёларни кулдирган аёл,
Қалб қўри лиммо -лим меҳрга тўла,
Тош дилдан муҳаббат ундирган аёл.
Нозик ниҳолдайин танаси, тинмас,
Бор бўлгин болам дер,ноласи тинмас,
Аёлнинг ҳеч сабр ,бардоши синмас,
Дарду стамларни синдирган аёл.
Ойларни лол этар кўз, қоши билан,
Тоғларни чўктирар бардоши билан,
Кўзида маржондай кўз ёши билан,
Қалбида ғам ўтин сўндирган аёл.
Қалблари баҳордир, кўзлари маҳзун,
Оила рўзғоридан аямас кучин,
Елиблар югуриб фарзанди учун,
Йўқларни бор қилиб,йўндирган аёл.
Кўкламлар аёл чун қучоғин очди,
Қуёш ҳам оламга нурларин сочди,
Жаннатдур оналар оёғин ости,
Оламни меҳрга тўлдирган аёл.
❤️ Яқинларингизга улашинг!
🎁⇨Совғалар канали⇦
🧕Hijobga oshiq qalblar uchun!