Talabalar kanali 🏢


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Telegram


O'zbekistondagi barcha talabalarni bitta joyda jamlagan kanal guruh biz bilan qoling Oliy ta'limga va ta'limga oid hamda Siyosiy xabarlarning so'ngi xabarlari faqat bizda!

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Telegram
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
👀Link:.....

@TalabauzYosh


Китоб ўқиб ота-онасига электромобиль совға қилган қизлар

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ҳар йили Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ўтказиб келинадиган “Ёш китобхон” танловининг 2024-2025 йилги мавсумида барча ёш тоифасида қизлар биринчиликни қўлга киритди.

Ғолибларга BYD Chazor электромобиллари топширилди.

@TalabauzYosh


Ҳарбий хизматга шартнома асосида ишга кириш учун онлайн ариза бериш мумкин

Бунинг учун my.gov.uz сайти орқали рўйхатдан ўтиб, сўралган маълумотларни тўлдириш талаб этилади.

Онлайн ариза бериш учун:
➖my.gov.uz порталига кирасиз ва рўйхатдан ўтасиз.
➖Тегишли хизматни танлайсиз.
➖Шартларни ўқиб, сўралган маълумотларни тўлдирасиз.
➖Ҳамма маълумотлар тўғри бўлса, “Юбориш” тугмасини босасиз.

Аризада келтирилган маълумотлар тўғрилигига номзоднинг ўзи шахсан жавобгар бўлади.

@TalabauzYosh


Лирик чекиниш))

@TalabauzYosh


Yaxshi xabar. O‘zbekistondagi OTM va kollejlar diplomlari Germaniyada tan olinishi kutilmoqda.

Kecha Germaniyalik mutaxassislar bilan O‘zbekiston oliy o‘quv yurtlari va kollejlarini Germaniya Ta’lim vazirligining ANABIN axborot bazasiga kiritish masalasi ko‘rib chiqildi.

ANABIN — Germaniya Ta’lim va tadqiqot vazirligining xorijiy diplomlar va ta’lim muassasalarini tan olish bo‘yicha rasmiy axborot tizimi hisoblanadi. Agar ANABIN tizimiga ulansak, o‘zbekistonliklar Germaniyada yana ham osonroq ishga joylashishi mumkin.

@TalabauzYosh


#ДИҚҚАТ  #ЯНГИЛИК

❗️Мактаб ва олий таълимда ўқиш ва ишлаш 5 кунлик бўлиши мумкин

Овоз беришга қўйилибди.


Жамоавий мурожаатлар порталига таълим тизимини тўлиқ 5 кунлик ўқиш ва иш режимига ўтказиш юзасидан петиция қўйилибди.

@TalabauzYosh


#диққат

❗️Саммит сабабли талабаларга қисқа таътил берилади

Маълумотларга кўра, Самарқандда халқаро саммит муносабати билан 1-5 апрель кунлари айрим олийгоҳларга қисқа таътил берилади.

Қуйидаги университетлар таътилга чиқади:
➖ СамДУ;
➖ СамДЧТИ;
➖ СамИСИ;
➖ "Ипак йўли" Халқаро университети;
➖ ТАТУ Самарқанд филиали;
➖ СамДТУ;
➖ Ўзбек-Финландия педагогика институти.
Ўқув жараёнлари 7 апрель, душанба кундан бошланади.

Мазкур таътил ёзги таътил ҳисобидан олинади.


@TalabauzYosh


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ДИҚҚАТ: САМАРҚАНДГА КИРИШ ЙЎЛЛАРИ ЁПИЛАДИ

3-4-5 апрел кунлари Самарқанд шаҳрида Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги биринчи саммит бўлиб ўтади.

Шу муносабат билан Самарқандга кириш йўллари вақтинчалик ёпилади.

@TalabauzYosh


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🌙 Ҳайит байрамингиз муборак бўлсин!

@TalabauzYosh


Ойлик иш ҳақларни ҳисоблаб берувчи "Moliyachi" мобил иловаси тест режимида ишга туширилди.

Эслатма
: мазкур мобил илова "Oylikbot" ўрнига ташкил этилди. Иловани "Play Market"дан юклаб олиш мумкин.

Иловани юклаш

@TalabauzYosh


“Олий бош қўмондон” давлат стипендияси жорий этилади

Президент фармонига кўра:

➖ олий ҳарбий таълим муассасаларининг намунали курсантлари (талабалари) ва тингловчилари учун “Олий бош қўмондон” давлат стипендияси жорий этилади;

➖ ўқувчилар ўртасида муҳандислик-ихтирочилик йўналишида олимпиадалар ўтказиш йўлга қўйилади. Бунда ғолиб бўлган битирувчи ёшлар давлат олий таълим муассасаларининг олимпиада йўналишига мос ва турдош таълим йўналишларига имтиҳонларсиз қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.

➖ Бундан ташқари, ёшларни илмга қизиқтирувчи, тарбиявий аҳамиятга эга ва умуммиллий қадриятларни шакллантиришга хизмат қилувчи миллий медиаконтентлар яратиш ҳамда энг яхши интеллектуал шоуларни ташкил этиш учун 100 миллион сўмгача грантлар ажратилади.

@TalabauzYosh


Шерзодхон Қудратхўжанинг қайнотаси Сенат қўмитасига раис бўлиши кутилмоқда

Ўзбекистон Республикасининг Туркия Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Алишер Аъзамхўжаев Олий Мажлис Сенати қўмитаси раиси лавозимига келиши кутилмоқда.

Маълумот учун: Алишер Аъзамхўжаев Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси раиси, Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзодхон Қудратхўжанинг қайнотаси ҳисобланади.

@TalabauzYosh


❗️Контракт тўлиқ тўланмаса, талабани якуний ёки оралиқ имтиҳонларга киритмаслик мумкинми?

Йўқ, бундай қилиш мумкин эмас. Контрактни тўламаган талабани якуний ёки оралиқ имтиҳонларга киритмаслик қонуний асосга эга эмас. Агар талаба умуман контракт тўламаса, уни талабалар сафидан четлатиш мумкин, холос.

📑 Контракт тўлаш муддатлари:

➖ Абитуриентлар учун контрактнинг 25 фоизини – 15 сентябргача (ёки Давлат қабул комиссияси белгилаган муддатгача)
➖ иккинчи ва ундан кейинги босқич талабалар учун – 1 октябргача (ёки ОТМ раҳбарияти узайтирган муддатгача);
➖ Тўлов миқдорининг камида 50 фоизи – 1 январгача;
➖ Контрактнинг 75 фоизи – 1 мартгача;
➖ Контрактнинг 100 фоизи – 1 майгача (ёки ОТМ раҳбарияти узайтирган муддатларгача);
➖ ёки олий таълим муассасаси ректори (директори) томонидан узайтириладиган муддатгача.
🔹 Хорижий фуқаролар: ОТМ белгилаган муддатлар бўйича.

@TalabauzYosh


#Eʼlon #MatbuotAnjumani

Bugun, 26-mart kuni soat 12:00 da Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligida Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi rahbariyati ishtirokida “Oliy ta’lim tashkilotlarida talabalarga grantlarni taqdim etish va qayta taqsimlash tartibi to‘g‘risidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi Vazirlar Mahkamasi qarorining mazmun-mohiyatiga bag‘ishlangan matbuot anjumani bo‘lib o‘tadi.

Matbuot anjumaniga savollarni @Rasmiy_aloqabot ga jo‘natishingiz mumkin.

@TalabauzYosh


Қозоғистонлик шахс судда адвокат сифатида ChatGPT’дан фойдаланди ва ютиб чиқди

2024 йилнинг декабрь ойида Кенжебек Исмоилов йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун 5,8 минг тенге (тахминан 149 минг сўм) жаримага тортилган. У чорраҳада олдида турган юк машинасини айланиб ўтиш учун жамоат транспорти йўлагига чиқиб кетган. Бироқ ҳайдовчи жарима ўзига ноқонуний равишда белгиланганига амин бўлиб, дастлаб ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилган, сўнг рад жавоби туфайли судгача чиққан.

ChatGPT даъвогарга аризани тузишда ёрдам берди. “Сапа” хабарига кўра, нейротармоқ эркакка судянинг саволларига реал вақт режимида жавоб бериш жараёнида ҳам ёрдам берган ва бор-йўғи 10 дақиқа давом этган суд мажлисидан сўнг жарима бекор қилинган.

“Пул учун судга бормадим. Бу принсипиаллик масаласи эди. Ходимлар кейинги сафар ўз ишига жиддий ёндашишларини истардим. Судда ходимлар ўзини қўпол ва нопрофессионал тутди. Бу фуқаролик бурчи эди”, — деди Кенжебек Исмоилов

Энди у полиция департаментига мурожаат қилиб, маънавий зарар учун товон ундиришни режалаштирмоқда.

@TalabauzYosh


Халқаро имтиҳон тизимларида юқори натижага эришган ёшларга тўрт йилда 80,4 млрд сўм компенсация берилди. Бу пуллар 42 779 нафар ёшнинг имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб беришга йўналтирилган.

@TalabauzYosh


Жуда содда ва жўн тушунтирибди)

@TalabauzYosh


Top-500 talikka kirgan oliygoh bitiruvchilariga qo‘shimcha ustamalar beriladi

Xalqaro reytinglarda birinchi 500 talikka kirgan oliygohni bitirgan yoki ilmiy daraja olgan xodimlar oyligiga qo‘shimcha ustamalar to‘lanadi.
Qo‘shimcha ustamalar Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi, yosh mutaxassis va uning ish beruvchisi o‘rtasida tuzilgan shartnoma asosida har oyda to‘lab boriladi. Shartnoma 3 yilgacha muddatga tuziladi. To‘lovlar ish beruvchi tomonidan amalga oshiriladi.

@TalabauzYosh




❗️Ўзлаштириш кўрсаткичига қараб талабаларга грантларни қайта тақсимлаш тартиби тасдиқланди

Ҳукумат қарори билан Олий таълим ташкилотларида талабаларга грантларни тақдим этиш ва қайта тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, таълим грантига талабгорлардан жорий ўқув йилида ўзлаштириш кўрсаткичи бўйича ГПА кўрсаткичи 3,5 ва ундан юқори бўлиши талаб этилади. Ўзлаштириши ушбу кўрсаткичдан паст бўлган талабаларнинг таълим грантини табақалаштирилган тарзда қайта тақсимлашда иштирок этишига рухсат этилмайди ва таълим гранти ўрни вакант қолади.

Таълим грантига талабгорлар учун олий таълим ташкилотининг расмий веб-сайтида онлайн рўйхатдан ўтиш ва эришган ютуқларини асословчи ҳужжатларни юклаш имконияти яратилади.

Таълим грантига талабгорларнинг ўзлаштириш кўрсаткичлари мутаносиб тарзда 80 баллик мезонда баҳоланади, бунда ГПА кўрсаткичини “16” сонига кўпайтириш орқали аниқланади.

Таълим грантига талабгорларнинг ижтимоий фаоллик кўрсаткичи 20 баллик мезонда баҳоланади, бунда баҳолаш мезонига асосан ҳисобланган натижани “5” сонига бўлиш орқали аниқланади.

Белгиланган таълим гранти ўринлари доирасида танлов чегарасида бир хил натижа кўрсатган талабгорларнинг академик ўзлаштириш кўрсаткичига устуворлик берилади. Агар ўзлаштириш кўрсаткичида ҳам бир хил натижа аниқланган ҳолатда мазкур талабгорлар учун ўзлаштирилган семестрларда ўтилган мутахассислик фанларидан тест синовлари ўтказилади.

Олий таълим ташкилоти кенгашининг қарорига асосан таълим грантини олувчи талабалар рўйхати ҳар йили 25 августга қадар олий таълим ташкилотининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

@TalabauzYosh

20 last posts shown.