РАМАЗОНДА ОВҚАТ ҲАЗМ БЎЛМАЙДИ
@tabobatsavollar 52-савол
Ассалому алайкум! Мен ҳозир рўза тутаябман. Ҳар ифтордан, саҳардан кейин овқатим ҳазм бўлмай томоғимда ботиб оғриди, еган нарсам бир хилда оғзимга қайнаб чиқади. Бир марта узи қилдирганимда ўт қопимда тиқин бор деганди. Ошқозонимда гастрит ҳам бор.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Билишимча сизда биринчи еган овқатингиз ҳазм бўлмай иккинчиси тушади. Ифторликни мева ёки салат билан, саҳарликни овқат билан қилинг. Рамазон ойида овқатланишда эътибор қилинадиган асосий жиҳатлар:
Организм ўз ўзини тозалаши учун имконият қолдирмоқ. Яъни бўкиб овқатланмаслик.
Организм ўз ўзини тозалаш жараёнида ҳосил қилган ахлатларни организмдан тўхтаб, тўпланиб қолишига йўл қўймаслик. Яъни ич қотишга йўл қўймаслик.
Фасл иссиқлигини ҳисобга олган ҳолда етарли сув билан организмни таъминотини ҳисобини олмоқ.
Аралаш овқат еб организмни қийнамаслик.
Тузли маҳсулотлар ва ширинликларни ортиқлигини (чанқашни кучайтиради), ўта аччиқ маҳсулотлар истеъмоли (ўта иштаҳани очувчи ва ҳазмни тезлаштиргани сабаб) ни меъёрлаштириш.
Ўта ҳазми қийин, калорияли қовурилган овқатлар фақат бир маҳал истеъмоли (ифторлик ва саҳарлик вақти яқинлиги сабаб бу овқатлар ҳазм бўлиб улгурмайди, устига тушган янги овқат айнийди ва тиқилма ҳосил қилишга қобилиятли бўлиб қолади, ёки заҳарланиш белгилар кўнгил айниши, сассиқ кекирик, қайд қилишга сабаб бўлади).
Саҳарлик қилибла ухламаслик, балки 10-15 минут юриш ёки намоз ўқиб кейин ухлаш.
Ифторликда чанқаш муносабати билан оғизни очибла бирдан совуқ сувни симириб ичмаслик, балки илиқроқ сувни секин қултумлаб ичиш лозимки, бу кейинроқ жигар совиши ёки бошқа оқибатларга сабаб бўлиши мумкин. Валлоҳу аълам.
«Тиб аҳли» жамоаси
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш