Тоғажонимга...
«Ой чиқсаям жиянимга» дер,
«Кун чиқсаям жиянимга» дер,
Эй Аллоҳим сўраганин бер!
Менинг шундай тоғажоним бор!
Отамдайин: суянч, паноҳим,
Онамдайин: азиз, ҳамроҳим,
Сўзлари дур, нур, қиблагоҳим,
Менинг шундай тоғажоним бор!
Фарзандидан кам кўрмас мени,
Ўргатади билмасам нени,
Дейди: «яхши кўраман сени»,
Менинг шундай тоғажоним бор!
Қаттиққўлу, жуда меҳрибон,
Сўрасам гар тутқазади жон,
Дунёдаги энг яхши инсон,
Менинг шундай тоғажоним бор!
Соғлик бергин, бер узоқ умр,
Ҳаммамиздан топсинлар ҳузур,
Минг бор шукур, минг бора шукур,
Менинг шундай тоғажоним бор!
🌟Яқинларга Ҳам Улашинг
❤️
@Tabobatlaruz - каналига аъзо бўлинг!