TABLOID


Channel's geo and language: Uzbekistan, Russian


Бу шаҳарга янги қаҳрамон керак.
Муссафо осмон остида яшовчи фуқаронинг юртимизда ва дунёда содир бўлаётган ҳодисалар ҳақидаги блоги.
Реклама: @tabloid_reklama

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Russian
Statistics
Posts filter


Футбол ўз йўлига, қонун барча учун баробар: Испания футбол федерацияси жазоланиши мумкин.

Гап шундаки, Испания терма жамоасининг энг яхши ўйинчиларидан бири Ламин Ямаль 16 ёшда. У Европа чемпионати бўлиб ўтаётган давлат - Германия қонунларига кўра вояга етмаган ҳисобланади ва соат 23:00 дан сўнг уйида бўлиши шарт. Испания терма жамоаси биринчи ўйиндан сўнг жуда кеч меҳмонхонага етиб борган ва бу Германия қонунларини бузилиши ҳисобланади.

@tabloiduzbekistan


Канадада муҳожирларга қарши ташқи реклама видео тарқалди.

- Бу Яманми? Сурия? Ироқ?
- Йўқ, бу Канада
- Канада уйғон. Бошинг узра «қора булутлар» (сени қамалга олишмоқда маъносида) деган сўзлар ёзилган реклама ролики кўчаларда айланиб юргани акс этган видео тарқалмоқда.

@tabloiduzbekistan


Йўлда секинроқ, имкон бўлса, шошмасдан юринг.

@tabloiduzbekistan


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Тошкент кўчаларида тўппонча кўтариб олган безорилар видеоси тарқалди.

Маълум қилинишича, ҳолат Тошкентнинг Мирзо Улуғбек тумани, Ц-1 даҳаси, Giotto кафеси олдида рўй берган. Тўппонча ўқталган шахснинг бир гуруҳ бўлиб бошқа бир шахсни калтаклаб қочгани видеотасвирга тушиб қолган.

@tabloiduzbekistan


Ниғматилла Йўлдошев яна қайта 5 йил муддатга Бош прокурор лавозимига тайинланди.

Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисида Ниғматилла Йўлдошев номзоди сенаторлар томонидан Бош прокурор лавозимига маъқулланди.

@tabloiduzbekistan


Ўзбекистонда Telegram блокланиши ортидан ишдан бўшатилган Олимжон Умаров яна юқори лавозимга қайтди.

Умаров Рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

@tabloiduzbekistan


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Дубайда ҳам ўзбек ўзбекни алдаб юрибди.

@tabloiduzbekistan


Сиз бу скринни кутгандингиз.

Сотув бошланмасдан сайт техник носозликга учрабди. Кутилганидек, UzAuto Motors барча кирган аккаунтларни чиқариб юборди. Энди аккаунтга қайтадан кираман дегунингизча Cobalt’ларни тугатиб бўлишади.

@tabloiduzbekistan


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Самарқандда ҳеч бир ҳужжат ва рухсатномаларсиз ўзбошимчалик билан қурилаётган кўп қаватли уй биносини бузилмоқда.

Видеони тармоққа жойлаштирган шаҳар ҳокими ўринбосари Ф.Нажмиддинов фуқаролардан “уй-жой харид қилишдан олдин ўша танлаган қурилишни қонунийлигини албатта ўрганишни ёки қурилиш бошқармасидан қурилиш ҳақида малумот олишни” сўраган.

@tabloiduzbekistan


Тонировкага рухсатнома бўлса-ю, лекин ёруғлик ўтказиш даражаси меъёридан ортиқ бўлса, 8,5 млн сўм жарима — ноқонуний.

Тармоқларда тонировкага рухсати бор, аммо меъёридан ортиқ қорайтирилган “Малибу”га ёзилган 8,5 млн сўмлик жарима бекор бўлгани ҳақидаги суд ҳужжати нусхаси тарқалмоқда.

@tabloiduzbekistan


UzAutoMotors 21 июнь куни соат 10:00 да 25 минг дона Cobalt учун онлайн контрактация очади.

Мазкур моделдаги автомобиллар 2024 йилда давомида ишлаб чиқарилади. Автомобилларни харид қилиш учун шартнома тузиш фақат savdo.uzavtosanoat.uz орқали амалга оширилиши мумкин.

@tabloiduzbekistan


Тошкентда бурқа диний либосини кийиб юрган аёл аслида эркак бўлиб чиқди.

Тошкент шаҳри, Шайҳонтоҳур туманида, бурқа аёллар диний либосини кийиб юрган фуқаро аслида эркак киши эканлиги аниқланган.

Ушланган шахс Бўка туманида яшаш учун руйхатдан ўтган фуқаро бўлиб чиққан.

Айни пайтда унинг нима сабабдан аёллар диний либосида, одамлар гавжум жойда юрганлиги, шериклари ва ёнидан чиққан далилий ашёлар ўрганилаётгани айтилмоқда.

@tabloiduzbekistan


Депутат Алишер Қодиров жиддий масалани кўтариб чиқибди.

Оталар кунини Ўзбекистонда жиддий сиёсий-ижтимоий кун сифатида оммалиаштириш кераклигини таъкидлабди.

@tabloiduzbekistan


Фирибгар жиззахлик йигитни пулини олиб уни Америкага эмас Африкага жўнатиб юборди.

Жиззахда фуқаролардан бири катта пул эвазига АҚШга юборишини айтиб, уни Жанубий Африка Республикасига юборган шахс ушланган.

Маълум қилинишича, Жиззах шаҳрининг Хайробод маҳалласида яшовчи И.М. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, ўғли М.Т.ни Шароф Рашидов туманида яшовчи А.Я. АҚШга ишлашга юборишини айтиб, 14 минг 300 АҚШ доллари олгани, лекин фарзандини Африкага жўнатганини билдирган.

Шунингдек, аризачи ўғли М.Т. Африкада чорасиз қолиб кетгани, А.Я. вазиятни ўнглаш учун ўзидан яна 6 минг 700 АҚШ доллари талаб қилаётганини баён этган.

@tabloiduzbekistan


Бугунги Чорвоқдаги манзара.

@tabloiduzbekistan


Beeline уяли алоқа оператори фойдаланувчиларининг айтишича, 2 соатдан мобил алоқа ишламаётган эмиш.

Компания таъкидлашича, тармоқда авария-тиклаш ишлари ўтказилаётган экан.

@tabloiduzbekistan


Келажакда телефонлар бўлмайди, уларнинг ўрнини Neuralinks мия имплантлари эгаллайди — Илон Маск.

@tabloiduzbekistan


Қурбон Ҳайити муборак бўлсин!

@tabloiduzbekistan


Шавкат Мирзиёев ва Юн Сок Ёль рафиқалари билан Регистон майдонида.

@tabloiduzbekistan


Ҳамма Тошкентни тарк этмоқда.

Байрам арафасида Тошкентдан чиқиш постларида даҳшатли тирбандликлар кузатилмоқда. Соат 22:00га яқинлашаётган бўлсада, тирбандлик камаяётгани йўқ.

@tabloiduzbekistan

20 last posts shown.