Табиат кўзгуси


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


tabiat-info.uz web saytining rasmiy telegram kanali

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Бокс қироли Мухаммад Алидан
— Шундай жазирама иссиқ кунда қандай қилиб рўза тутяпсан? — деб сўрадилар.

Мухаммад Али шундай жавоб берди: — Бугунги кундаги иссиқдан кўра, анча иссиқ бўлган бир кун учун тутяпман.


Антиқа саҳоват...

Кечирасиз, ука, мана шу ердан ўтиб кетаётгандим, кўчада юрган экан, сизники эмасми? - сўз бошлади тоза, озода кастюм шим кийиб, қўлида сигир арқонини тутиб олган киши.
- Йўқ, бизни сигиримиз йўқ. -жавоб берди камбағалгина, борига шукур этиб келаётган инсон.
- Мен жуда мажлисга шошиб тургандим, шу сигир сизникида туратурсин, эгаси қидириб келса бериб юборасиз. Кўчада бирор ёққа кетиб қолиб эгаси қидириб юрмасин.
- Хўп, ака майли. Эгаси келиб қолса сизни айтаман, яхши инсон экансиз.
- Майли, мени айтақолинг. Ҳечким сўраб келмаса, ўзим олиб кетаман, майлими? -кулди ҳалиги киши.
- Хўп, ака.
Отасининг ўртоғи унга амаки бўладиган бўлса, жондек жигарига Рамазон олди битта сигир ҳадя этса этибди-да. Саҳоват қилишнинг шундай йўлларини топса ҳам бўларкан-ку. Эртаси тонгда дарвозаси олдида қоғозча топди, шукур билан яшаб келаётган инсон. "Кеча сизга арқонини тутқазган сигирим ўзингизники экан. У сизга Яратганнинг бир туҳфаси эмишки, эгаси қидириб келади деб кутманг. Рамазон муборак бўлсин, дўстим!"

Нуриддин Зиё


Расман: Ўзбекистондаги барча мактабларда 26-майдан бошлаб мактабнинг якуний имтиҳонлари ўтказилади

9 ва 11 синфлар учун якуний баҳолаш 26 майдан 15 июнга қадар (жисмоний тарбия ва касб-ҳунар таълими фанларидан ташқари) ўтказилади. Тил ва бошқа фанлардан давлат гувоҳномасига эга бўлган талабалар имтиёзли ҳисобланади.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Асли Фарғоналик бўлган шаҳзода Муҳаммад Ихшид ҳақида эшитганмисиз?


Кўпчилик мусулмонлар Қуръони Каримни фақат ажр-савоб умидида ўқишади, чунки улар Қуръоннинг улуғ манфаатларидан бехабардир. Улар банда Қуръонни қандай ниятда ўқиса, шунга эришиш мумкинлигини билишмайди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Амаллар ниятга боғлиқдир. Ҳар кимга ният қилгани бўлади…» деганлар.

Қуръон – ҳаёт йўлидир.
Ният эса уламоларнинг тижорат сармоясидир.

     Шундай экан, ўзимга ҳам, барча биродарларимизга ҳам Қуръон қироати пайтида қандай ният қилиш кераклигини эслатиб ўтмоқчиман:
1. Қуръонни илм олиш ва унга амал қилиш ниятида ўқиймиз.
2. Қуръонни Аллоҳдан ҳидоят сўраш ниятида ўқиймиз.
3. Қуръонни Аллоҳ таолога муножот қилиш ниятида ўқиймиз.
4. Қуръонни зоҳирий ва ботиний дардлардан шифо топиш ниятида ўқиймиз.
5. Қуръонни Аллоҳ мени зулматлардан нурга чиқарсин дея ўқиймиз.
6. Қуръонни қотган қалбларга даво бўлгани, унда қалб учун хотиржамлик, ҳаёт ва ислоҳ борлиги учун ўқиймиз.
7. Қуръонни Аллоҳ таолонинг зиёрати бўлгани учун ўқиймиз.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
❗️Рулда ичиб “қўлга тушган“ларга солинадиган жарималарга чегирма йўқ

Суд ёки ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан солинадиган маъмурий жарималарга нисбатан 15 кунгача 50 фоизлик, 30 кунгача 70 фоизлик чегирмалар қўлланилиши қонунчилик билан белгиланган.

Бироқ, мастлик ҳолатида бу чегирмалар амал қилмайди.


Покистонлик бир олим одам зиёратга Мадинаи Мунавварага борадилар. Бир кун масжидул Набавийдан чиқиб нон ушоқлари билан Мадина қушларини боқаётган пайтида бир болага кўзи тушади, у бола ўша нон ушоқларини териб еяётган эди. Олимни юраги эзилиб, болага раҳми келади. Болани олдига чақириб, уни қорнини тўйдириб, сўнг ҳол-аҳвол сўрайди. Бола отаси йуқлиги, оиласи эса катта ва онаси уларни боқишга улгурмаётганини айтади. Шунинг учун бола ўзини-ўзи боқишга мажбур эди. Шунда олим одам болага хар кун унинг олдига келиб қорни туйгунча овқатланиб кетишни таклиф килади. Шундай қилиб олимни болага меҳри тушиб қолади ва болага:
— Мен билан бирга Покистонга кет, у ерда сен йўқчиликни кўрмайсан, мен сенга илм ҳам ўқитаман, — дейди. Бола хурсанд бўлади ва саволга тутади:
— Покистонда ўйинчоқлар борми?
— Ҳа бор".
— У ерда болалар ўйнаши учун майдонча борми?
— Ҳа бор.
— У ерда менинг янги кийимларим бўладими?
— Ҳа бўлади, мен сенга энг яхши кийимларни олиб беришга ҳаракат қиламан.
— У ерда Пайғамбаримизнинг зангори гумбазлари борми?
— Йуқ, бизда бу йуқ, шунинг учун мен Мадинага келдим-да Пайғамбаримизни зиёрат қилиш учун.

Бола жимиб қолди, ўйга толди ва айтдики:
— Мен ўйинчоқсиз, кийимсиз, уйсиз яшай оламан, лекин Набавийнинг зангори гумбазисиз яшай олмайман, қалбим хоҳлаган пайтда борадиган масжидларисиз яшай олмайман. Сиз мени кечиринг, сиз билан боролмайман.

Олим йиғлади, болага гапиргани гапи йўқ эди. Чунки Пайғамбаримиз (с.а.в.) равзаларини эвазига болага берадиган нарсаси йўқ эди. Олим дуо қилди:
— Я Роббий, ўзинг менга мустаҳкам иймон бергин, шу боланики каби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат бергин!


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Асли Фарғоналик бўлган шаҳзода Муҳаммад Ихшид ҳақида эшитганмисиз?


#Биласизми

2030 йилда Рамазон икки марта келади

Бу ғалати ҳодиса Ислом тақвими, ой тақвими бўлгани учун юз беради. Бу эса Григорий тақвимидан, яъни халқаро даражада фуқаролик мақсадларида ишлатиладиган қуёш тақвимидан тахминан 10-12 кун қисқароқ. Ислом (Ҳижрий) йили 354 ёки 355 кунни ташкил этади, Григорий тақвимида эса 365 ёки 366 кун бор. Шунинг учун Ислом ой ва байрамлари ҳар йили Григорий тақвимида тахминан 10-12 кун орқага силжийди.

2030 йилда биринчи Рамазон январ ойи бошларида, иккинчиси эса декабр ойи охирларида бошланиши кутилмоқда.‌‌

2030-йилларга соғ-саломат етиб бориб, шу кунларни кўриш барчамизга насиб қилсин.


8 март байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?

2025 йилда 8 март — Хотин-қизлар куни байрами ҳафтанинг шанба кунига тўғри келади.

Меҳнат кодексига кўра, дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Шунга кўра, байрам арафасида беш кунлик иш ҳафтасида ишловчи ходимларнинг дам олиш кунлари қуйидагича бўлади:

8 март, шанба – байрам куни, дам олиш куни;
9 март, якшанба – дам олиш куни;
10 март, душанба – қўшимча дам олиш куни.


Миллиардер, “Apple” компанияси асосчиси Стив Жобс 56 ёшда ошқозон ости бези саратони касаллиги туфайли вафот этган. Унинг сўнгги сўзлари:

— ҳозир мен касалхонада ётиб, бутун умримни эсласам, менда мавжуд бўлган барча бойлик ўлим олдида ҳеч нарса эмаслигини ҳис қиламан;
— ўзингизга муносабатингизни яхшиланг ва бошқаларга ҳам ҳурматда бўлинг;
— вақт ўтган сайин 30$ ёки 300$ турадиган соатлар бир вақтни кўрсатишини ҳис қила бошлайсиз;
— биз 150 000 $ ёки 30 000 $ лик машина билан юрсак ҳам мақсад ва масофа бир хил эканлигини, 300$ ёки 10$ шаробни ичсак ҳам бир хил “маза”ни ҳис қилишни бошлаймиз;
— Сиз яшаётган 300 кв метр ёки 3000 кв метрли уй ичида барибир ёлғизсиз ва бошқалар билан тенгсиз. Сизнинг ҳақиқий бахтингиз бу дунёдаги моддий нарсалар ўткинчи эканлигини ҳис қилиш;
— Самолётга биринчи класс ёки эконом классга чиқсангиз ҳам, парвоз қилаётган самолетингиз қуласа сиз ҳам у билан бирга қулайсиз;
— ҳақиқий бахт дўстингиз ёки бирор инсон билан чин дилдан суҳбатлашганингиздадир!


Forward from: Носиржон Раҳимов
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Сахарликка туринг!..


Forward from: Носиржон Раҳимов
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Видеони кўриб нималар эсингизга тушди...?

Қани яна қайтиб келса ҳовлида ўтган болалигимиз


Forward from: Носиржон Раҳимов
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
«Сен бир рўза тутмагинакан»


Forward from: Носиржон Раҳимов
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
📹 Тирикликнинг ташвишида тинмаганим дадам...


Forward from: Носиржон Раҳимов
ҲАЁТ ТАЖРИБАСИ...


Forward from: Носиржон Раҳимов
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⚡койил колмай иложинг йук. Кеча Рамазон кунида Италияда ўзимизи Водийлик фурачи акамиз билан бўлган воқеа


Forward from: Носиржон Раҳимов
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Жаннатингдан жой бергин. Аллохим


Forward from: Носиржон Раҳимов
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Дуо қилаётиб бундай деманг!


Forward from: Носиржон Раҳимов
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
"Шунисига ҳам шукр" деганингизда, ҳар бир машаққатнинг саодатга кириладиган калитига эга бу́ласиз. Унутманг, сабрингиз умрингизни, шукрингиз кўнглингизни гўзаллаштиради...

Шу кунгача етказган Аллоҳ таолога ҳамду-санолар бўлсин! Рамазон ру́засининг 6-куни муборак.

20 last posts shown.