Сурхондарё вилояти судлари I Расмий канал


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Сурхондарё вилояти судларининг расмий канали.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Forward from: Олий суд | Расмий канал
Маъмурий жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатлар қайсилар?

Маъмурий жазони қўллашда содир этилган ҳуқуқбузарлик хусусияти, ҳуқуқбузарнинг шахси, унинг айбдорлик даражаси, мулкий аҳволи, жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар ҳисобга олинади.

Маъмурий жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатлар қуйидагилардан иборат:

- айбдорнинг ўз қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлиши;

- айбдорнинг ҳуқуқбузарликнинг зарарли оқибатлари олдини олиши, етказилган зиённи ихтиёрий равишда тўлаши ёки келтирилган зарарни бартараф қилиши;

- ҳуқуқбузарликнинг кучли руҳий ҳаяжон таъсири остида ёки оғир шахсий, оилавий ёхуд бошқа шароитлар юзага келганлиги оқибатида содир этилиши;

- ҳуқуқбузарликнинг таҳдид ёки мажбурлов таъсирида ёхуд хизмат юзасидан, моддий ёки бошқа жиҳатдан қарамлиги таъсири остида содир этилиши;

- ҳуқуқбузарликнинг вояга етмаган шахс томонидан содир этилиши;

- ҳуқуқбузарликнинг ҳомиладор аёл ёки ўн тўрт ёшгача бўлган боласини якка ўзи тарбиялаётган шахс томонидан содир этилиши.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқувчи орган (мансабдор шахс) бошқа ҳолатларни ҳам жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолат деб топиши мумкин.

Маъмурий жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатлар нималардан иборат?

Маъмурий жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатлар қуйидагилардан иборат:

- ноқонуний ҳаракатларни тўхтатиш ваколати бор шахслар томонидан қўйилган талабга қарамай, бундай ҳаракатларни давом эттириш;

- маъмурий жазога тортилган шахснинг бир йилда яна ўша хилдаги ҳуқуқбузарликни содир этиши, худди шунингдек ҳуқуқбузарликнинг илгари судланган шахс томонидан содир этилиши;

- вояга етмаган шахсни ҳуқуқбузарликка тортиш;

- ҳуқуқбузарликнинг бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилиши;

- ҳуқуқбузарликнинг табиий офат шароитида ёки бошқа фавқулодда ҳолатларда содир этилиши;

- ҳуқуқбузарликнинг маст ҳолда содир этилиши.

Енгилроқ маъмурий жазо чорасини қўллаш учун қандай асослар зарур?

Суд тегишли ҳуқуқбузарлик учун белгиланган энг кам жазодан ҳам камроқ жазо ёки бошқа янада енгил жазо чорасини қўллаши мумкин.

Бунда суд маъмурий жазо чорасини қўллаётганда жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатларни ва ҳуқуқбузарнинг моддий аҳволини инобатга олган ҳолда сабаблар ва асосларни албатта кўрсатиб ўтиши шарт.

Суддан бошқа орган (мансабдор шахс) эса жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатларни ва ҳуқуқбузарнинг моддий аҳволини инобатга олган ҳолда, енгилроқ маъмурий жазо чорасини қўллаш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун ишни судга юборади.

Бир неча ҳуқуқбузарликни содир этганда жавобгарлик масаласи қандай ҳал этилади?

Айни бир шахс икки ёки ундан ортиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганда, маъмурий жазо ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун алоҳида-алоҳида қўлланилади.

Шахс бир неча маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганида, мазкур ишлар бир вақтда айни бир орган (мансабдор шахс) томонидан кўриб чиқилаётган бўлса, бу шахсга нисбатан қўлланиладиган узил-кесил жазо оғирроқ маъмурий жазони назарда тутувчи санкция доирасида қўлланилади.

Шахс томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликка оид ишлар ҳар хил орган томонидан кўриладиган бўлса, унга нисбатан жазо оғирроқ маъмурий жазони назарда тутувчи санкция доирасида қўлланилади.

Маъмурий жазо қўлланиш муддатлари

Маъмурий қамоқ муддати суткалар билан, махсус ҳуқуқдан маҳрум этиш муддати эса – кунлар, ойлар, йиллар билан ҳисобланади.

Маъмурий жазо ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан бошлаб, давом этаётган ҳуқуқбузарликлар учун эса, ҳуқуқбузарлик аниқланган кундан бошлаб бир йилдан кечиктирмай қўлланилиши мумкин.

Жиноят иши қўзғатиш рад этилган ёки жиноят иши тугатилган бўлса-ю, лекин ҳуқуқбузарнинг ҳаракатларида маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари бўлса, юқоридаги 1 йиллик муддат ўтиб кетмаган бўлса, жиноят ишига оид қарор қабул қилинган кундан бир ойдан кечиктирмай маъмурий жазо қўлланилиши мумкин.

Маъмурий жазога тортилган шахс шу жазони ўташ муддати тугаган кундан 1 йилда янги маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этмаса, у маъмурий жазога тортилмаган деб ҳисобланади.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Қумқўрғонлик муқаддам судланган фуқаро яна судланди

Сайт | Telegram


Forward from: Азиз Абидов | Олий суд
Судлар томонидан 2024 йил давомида 168 767 та иш бўйича янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллаган ҳолда қарорлар қабул қилинган.

Telegram


Forward from: Азиз Абидов | Олий суд
Жиноят кодексининг 72-моддасига кўра, агар суд озодликдан маҳрум қилиш, интизомий қисмга жўнатиш, хизмат бўйича чеклаш ёки ахлоқ тузатиш ишлари жазоларини тайинлаш вақтида содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражаси, айбдорнинг шахси ва ишдаги бошқа ҳолатларни эътиборга олиб, айбдор тайинланган жазони ўтамасдан туриб ҳам унинг хулқини назорат қилиш орқали тузатиш мумкин, деган қатъий фикрга келса, шартли ҳукм қўллаши мумкин.

Бундай ҳолда суд, башарти, белгиланган синов муддати давомида жазонинг шартлилигини бекор қилиш асослари келиб чиқмаса, тайинланган жазони ижро этмаслик тўғрисида қарор чиқаради.

Синов муддати бир йилдан уч йилгача белгиланиб, ҳукм чиқарилган кундан бошлаб ҳисобланади. Башарти, шартли ҳукм қилиш тўғрисидаги қарор юқори суд томонидан чиқарилган тақдирда ҳам, синов муддатини ҳисоблаш шу кундан бошланади.

Шартли ҳукм қилинганда, башарти, бунга асослар мавжуд бўлса, суд маҳкумга муайян вақт мобайнида етказилган зарарни бартараф қилиш, ишга ёки ўқишга кириш, яшаш жойи, иш ёки ўқиш жойи ўзгариб қолса, бу ҳақда шартли ҳукм қилинган шахснинг хулқи устидан назорат олиб борувчи органга хабар бериб туриш, вақти-вақти билан келиб бу органларда рўйхатдан ўтиб туриш, муайян жойларда бўлмаслик, муайян вақтда яшаш жойида бўлиши, алкоголизм, гиёҳвандлик, заҳарвандлик ёки таносил касаллигидан даволаниш курсини ўташи каби мажбуриятларни юклаши мумкин.

Шартли ҳукм қилинган шахсларнинг хулқи устидан ички ишлар органлари, ҳарбий хизматчилар хулқи устидан эса, ҳарбий қисм ёки муассасанинг қўмондонлиги назорат олиб боради.

Ҳукм қилинган шахснинг хулқи устидан назорат олиб борувчи органнинг тақдими билан суд синов муддати давомида унга юклатилган мажбуриятларнинг ҳаммасини ёки бир қисмини олиб ташлаши ёки унинг зиммасига янги мажбуриятлар юклаши ҳам мумкин.

Агар шартли ҳукм қилинган шахс синов муддати давомида суд унга юклаган мажбуриятларни бажармаса ёхуд жамоат тартиби ёки меҳнат интизомини бузганлиги учун унга маъмурий ёки интизомий таъсир чораси қўлланилган бўлса суд унинг хулқи устидан назорат олиб борувчи орган тақдимномасига биноан жазонинг шартлилигини бекор қилиб, ҳукмда тайинланган жазони ижро этиш тўғрисида ажрим чиқариши мумкин.

Шартли ҳукм ўта оғир жинояти учун ҳукм қилинганларга, шунингдек, илгари қасддан содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинган шахсларга нисбатан қўлланилмайди, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар, биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, аёллар, шунингдек олтмиш ёшдан ошган шахслар бундан мустасно.

Telegram


ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЯНГИЛИКЛАР

Маъмурий судлар фаолияти такомиллаштирилади.

👉🏻 Батафсил

Сайт | Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Қизириқ туманида ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишлаб туриб, Жиноят кодексининг 25,168-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этган шахсга 2 йилга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди

Сайт | Telegram


Сурхондарё вилоят суди, вилоят судларидаги бўш иш ўринлар (вакант лавозимлар)га ишга қабул қилиш юзасидан танлов эълон қилади

👉🏻 Батафсил

Сайт | Telegram


Forward from: Олий суд | Расмий канал
Меҳнат қонунчилигида якка тартибдаги меҳнат низосининг кўриб чиқилиши учун судга мурожаат қилишнинг қуйидаги муддатлари белгиланган:

- ишга тиклаш тўғрисидаги низолар бўйича — ходимга у билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақидаги иш берувчи буйруғининг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан уч ой;

- ходим томонидан иш берувчига етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги низолар бўйича — иш берувчи зарар етказилганлигини аниқлаган кундан эътиборан бир йил;

- бошқа меҳнат низолари бўйича — ходим ўзининг ҳуқуқи бузилганлиги тўғрисида билган ёки билиши керак бўлган кундан эътиборан олти ой.


Бироқ, ходимнинг ҳаётига ва соғлиғига етказилган зиённинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги низолар бўйича, шунингдек ходимга етказилган маънавий зиённи компенсация қилиш ҳақидаги низолар бўйича судга мурожаат этишда муддат белгиланмайди.

Якка тартибдаги меҳнат низоларини кўриб чиқиш бўйича судга мурожаат этиш муддатининг ўтиши якка тартибдаги меҳнат низосини медиация тартибида кўриб чиқиш даврида тўхтатиб турилади.

Ходимлар якка тартибдаги меҳнат муносабатларидан келиб чиқадиган талаблар бўйича судга мурожаат этганда суд харажатлари (давлат божи ва почта харажати) дан озод қилинади.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram


Forward from: Азиз Абидов | Олий суд
“Судлар тўғрисида”ги Қонуннинг 74-75-моддаларига кўра, судья фақат тегишли судьялар малака ҳайъати қарорига биноан қуйидаги ҳолларда интизомий жавобгарликка тортилиши мумкин:

▪️ одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни бузганлиги учун;

▪️ суд ишини ташкил этишда бепарволиги ёки интизомсизлиги оқибатида йўл қўйган камчиликлари учун;

▪️ судьялик шаъни ва қадр-қимматига доғ туширадиган ҳамда суднинг обрўсини туширадиган ножўя хатти-ҳаракат содир этганлиги учун;

▪️ Судьялар одоби кодекси талабларини бузганлиги учун.

Суд қарорининг бекор қилиниши ёки ўзгартирилишининг ўзи, суд қарорини чиқаришда қатнашган судянинг, агар у атайлаб қонун бузилишига ёки жиддий оқибатларга олиб келган виждонсизликка йўл қўймаган бўлса, жавобгар бўлишига сабаб бўлмайди.

Агар интизомий жазо чоралари берилганидан кейин бир йил мобайнида судья ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳаракатларни содир этмаса, у интизомий жавобгарликка тортилмаган деб ҳисобланади.

Судьяларни интизомий жавобгарликка тортиш тартиби қонун билан тасдиқланадиган низомда белгиланади.

Судьяга нисбатан интизомий иш тегишли судьялар малака ҳайъати томонидан судья ушбу Қонун 74-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳаракатларни содир этилгани тўғрисидаги ариза ёки хабар бўйича ўтказилган хизмат текшируви натижаларига кўра қўзғатилиши мумкин.

76-моддага биноан, Судьяларнинг малака ҳайъати интизомий жавобгарликка тортилган судьяга қуйидаги интизомий жазо чораларидан бирини қўллаши мумкин:

▪️ огоҳлантириш;

▪️ ҳайфсан;

▪️ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима;

▪️ малака даражасини бир поғонага пасайтириш;

▪️ ваколатларини муддатидан илгари тугатиш.

Интизомий жазо чоралари қўлланилаётганида қоидабузарликнинг хусусияти ва оқибатлари, ножўя хатти-ҳаракатнинг оғир-енгиллиги, судьянинг шахси, айбдорлик даражаси инобатга олинади.

Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
АДОЛАТГА ЙЎҒРИЛГАН УМР

Сайт | Telegram


ИҚТИСОДИЙ СУДЛАРДА ЕР ИЖАРАСИ ШАРТНОМАСИ БИЛАН БОҒЛИҚ НИЗОЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 68-моддасига кўра, ер умуммиллий бойлик бўлиб, ундан оқилона фойдаланиш зарур ва у давлат муҳофазасидадир.

👉🏻 Батафсил

Сайт | Telegram


Маъмурий жазони қўллаш, энг енгил жазони қўллаш асослари: муҳим 6 саволга жавоб

Суд тегишли ҳуқуқбузарлик учун белгиланган энг кам жазодан ҳам камроқ жазо ёки ўша ҳуқуқбузарлик учун белгиланмаган бошқа янада енгил жазо чорасини қўллаши мумкин.

👉🏻 Батафсил

Сайт | Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Жиноят ишлари бўйича Музработ туман судида бир гуруҳ маҳкумларга нисбатан киритилган тақдимномалар кўриб чиқилди

Сайт | Telegram


#Газета

"Hurriyat" газетасининг 4-сонида жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман суди раиси Тўлқин Абдираимовнинг "ҚОРА ТАМҒА" номли рукни остида суд очерки чоп этилди.

Сайт | Telegram


Жиноят ишлари бўйича Шеробод туман судининг навбатдаги сайёр мажлиси манзил-колониясида бўлиб ўтди

Суд-ҳуқуқ тизимида амалга ошириладиган барча ишлар замирида қонун устуворлигини таъминлаш, одил судловга эришиш каби эзгу ғоялар ётади.

Дарҳақиқат, сўнгги йилларда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чораларини кучайтириш, одил судловни самарали таъминлаш ҳамда судьялар ҳамжамияти ролини ошириш борасида изчил ишлар олиб борилиб, бир қанча ислоҳотлар амалга ошириб келинмоқда.


👉🏻 Батафсил

Сайт | Telegram


ЯНГИ УЙ ҚУРИШДА ОГОҲ БЎЛИНГ

Иморат қуриш, янги машина ёки уст-бош харид қилиш, хуллас, бошқалардан бир қадам олдинда юришга интилиш инсонга хос одат. Албатта, буни ҳар доим ҳам ижобий баҳолай олмаймиз. Ортиқча орзу-ҳавас туфайли баъзи ҳолларда қонунни билмаслигимиз натижасида хатоликларга йўл қўйганимизни англамай қоламиз.

👉🏻 Батафсил

Сайт | Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ЎТКИР ТЕРГОВ

Сайт | Telegram


Терговда шахснинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафолатлари янада кучайтирилди

Давлатимиз раҳбари 2025 йил 28 январда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.

👉🏻 Батафсил

Сайт | Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Сурхондарё вилоят суди Кадрлар бўлими бош консультанти Меҳриддин Холбеков Термиз давлат университетининг Юридик факультетида “Бўлажак суд ходимлари” клуби аъзолари билан учрашув ўтказди

Сайт | Telegram


Иқтисодий судларда даъво аризалари қандай ҳолларда қайтарилади

Маълумки, иқтисодий суд ишларини юритишдан кўзланган асосий мақсад иқтисодиёт соҳасида корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқароларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқларини ёхуд қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, иқтисодиёт соҳасида қонунийликни мустаҳкамлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга кўмаклашишдан иборат.

👉🏻 Батафсил

Сайт | Telegram

20 last posts shown.