⚡️Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган ҳолда таксичилик билан шуғулланишга доимий рухсат берилади
2022 йил 1 сентябрдан 2024 йил охирига қадар жисмоний шахсларга ўзини ўзи банд қилган ҳолда таксичилик қилишига вақтинчалик рухсат берилганди.
Бунинг натижасида таксичилар сони 6 баробар ошиб, 457 мингга етди. Шу боис энди бу тартиб доимий бўлиши айтилди.
Бунинг учун ҳайдовчилар аввало давлат Солиқ инспекцияси ҳудудий бўлимларига бориб ўзини ўзи банд бўлган шахс сифатида рўйхатдан ўтади. 300 минг сўм тўлаб гувоҳнома олади.
Сўнгра давлат хизматлари марказига бориб қўлидаги гувоҳномага асосан йўловчи ташиш лицензия варақаси олиш учун 1 йилга давлат божи тўлаб лицензия варақаси олади. Тўлов — 300 минг сўм. Шунда ҳайдовчи жами бўлиб 1 йилга 600 минг сўм сарф қилади. Бошқа, кунлик тўловлар йўқ.
Таксиларга мижоз топишда қулай ахборот хизматлари бозори шаклланди. Ҳозирда 151 та агрегатор компаниялар иш юритяпти ва бу яна ўсиб боряпти.
👉 @Surkhanlive