Аксириш неъматиАксириш билан вужудимизда:
– Мия ва юрак томирлари кенгаяди;
– Кўз ёши каналлари очилади;
– Оддий нафас олиш билан сақланиб қолган ўлик ҳаво чиқиб кетади;
– Юрак миллисониялар ичида тўхтаб, яна ишга тушади (яъни, дам олади);
– Вужуддаги баъзи зарарли токсинлар ташқарига чиқиб кетади.
Аксириш қанчалик фойдали бўлса, уни қайтариб қолиш шунчалик зарарли. Киши бир лаҳзада инфаркт бўлиши ёки вена қон томирлари ва ўпкаси кучли босимдан ёрилиши ё бўлмаса, мия томирларида тиқин юзага келииб инсулт бўлиб қолиши мумкин. Демак, аксиришни қайтаришга ҳожат йўқ, фақат одобларига амал қилсак, кифоя.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: “
Акса уриш Аллоҳ таолодан, эснаш эса шайтондандир. Шунинг учун, қачон бирортангиз эснаса, қўлини оғзига қўйсин! Агар (эснаган пайтда): “ооҳ, ооҳ” деса, шайтон унинг ичида кулади. Аллоҳ таоло акса уришни яхши кўради, эснашни ёмон кўради”, дедилар”
(Имом Термизий ривояти).
➡️ СИЗ УЧУН КЕРАКЛИ «СУРАЛАР ВА ДУОЛАР» НИ УЛАШИБ БОРУВЧИ КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!⬅️