#Синов
#Но_14
#МУАЛЛИФ_НАФИСА_МАЛИКОВА
Салим хонасидаги расмларга қаради.
-сенга етишишимга оз қолди! Кейин буткул меники бўласан!
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
-опа бер дедим!
-йўқол биринчи мен топдим!
Саида опа бир қизига бир ўғлига қаради.
-Қачон катта бўлади булар-а?
-Мираббос дедим!
Укамни мендан олиб қўйгани аламимни келтириб ортидан чопдим.
-бермасанг уйга вазифангга ёрдам бермайман.
Энг нозик жойидан олганим учун укам тақдирга тан бериб қайтиб берди.
-ол!
-шунинг учун опанг билан баҳлашма ука!-дедим керилиб.Онам мени енгил койиди.
-Ҳадемай эрга тегадиган қиз! Уканг қаторидек югурасана?
-шуни тезроқ эрга беринг ойи!
Укамни бошига қараб битта оёқ кийимимни отдим.
-тур йўқол!
Укам бопладимми дегандек чап бериб қочди.
-ойи мен эрга тегмайман..яна бир нималарни орзулаб юрманг.
-шу сени бошимга ёстиқ қиламан эрга бермай,бор овқатга қара...
Ошхонага кетаётиб ҳаёлан инглизча ёд олган сўзларимни қайтариб кетдим.
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
-уйингга совчи кепти айтмайсанам?
Синфдош қизларни гапидан пешонам тиришди.
-бу маҳаллада гап турмайди!
-войй демак рост эканда а?
-ҳада..эртага тўй!-дедим уларни мазаҳлаб.
-оббо! Тўғрисини айт..кечаги келишган йигитгами?
у сени тоғаваччанг эканку а?
-жуда қизиқ бўлса ўзидан сўранглар...-дедим китобимни сумкамга солиб.
-жон деб сўрардик ўзи мактабдан ташқарида сени кутиб турибди машинаси билан...
Қўлларим титради.
-нима?
-анча бўлди,дарс неччида тугашини билмаган кўринади.
Шаштим сўнди..у тобора кўзимга орзуларим қотилидек кўрина бошларди..
#Синов
#Но_15
#МУАЛЛИФ_НАФИСА_МАЛИКОВА
-Салим нега келдинг?
Шошиб чиққанимга ҳайрон бўлган Салим тушунтиришга урунди.
-кеча гапимни охиригача эшитмай кетиб қолдинг...шунга..
-мен айтадиганимни айтиб бўлдим! Ўзингдек ўқимишли қиз топ..
Салим бошқа чораси қолмагани учун қизни билагидан тутиб қолди.
-бу охирги марта келишим шаҳарга кетишим керак дадам бу сафар онам билан боради!
Қўлимни биринчи марта йигит киши тутгани учун қизиб кетгандек бўлдим.Тезда қўлимни тортиб олдим.У ҳам ҳижолат бўлиб чўнтагига солди.
-шунга кетишимдан олдин сен билан гаплашиб олгим келганди..
Уни умидвор боқиб турган кўзларига қараб йўқ дея олмадим.
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
-Нима буюртма берай?
-рости бу ерга сен билан бирон нарса ейман деб келмадим!
У жилмайди.Назаримда у ўта босиқ...
-унда сен яхши кўрадиганларингни айтавераман!
Ҳайрон қарадим.
-мен яхши кўрадиганимни қаердан биласан?
Салим официантга ишора қилди.
-бизга битта цитрус мевали ширинлик,малина чой ва лаваш.
Ҳайрат билан қарадим.
-қандай қилиб буни биласан? Яъни қаердан биласан?
#Синов
#Но_16
#МУАЛЛИФ_НАФИСА_МАЛИКОВА
Салим жилмайди.
-сен ҳақингда сен тасаввур қилганданда кўпроқ маълумотга эгаман!
Ишонч билан айтилган сўздан бир зум талмовсирадим.
-қандай қилиб?
Салим жилмайди.
-масалан ёнғоқга аллергиянг бор!
-бўлиши мумкин эмас..-дедим тан бериб-ахир мени кўрмаганингга анча бўлганку!
Шу пайт официант патнисда нарсаларни стол устига қўяман деб малинали чойни мен тарафга тўкиб юборди.
-воййй!-дедим қочишга улгураман деб.Салимни жони чиқай деди.
-Куймадингми?-деди ҳовлиқиб.
Йўқ дейишга улгурмасимдан официантга бақира кетди.
-Кўзинг борми сени? Ёки довдирмисан?
Уни бунчалик жазавага тушиб кетишини кутмаганим учун бир зум унга тикилиб қолдим.
-агар куйиб қолса нима бўларди?
У шундай дея мен тарафга ўтиб юбкамга қараб кўзимга боқди.
-оғримаяптими?
-кечиринг!-деди официант кўзи ёшга тўлиб.
-ҳеч қиси йўқ!-дедим ҳотиржам боқиб.Салимни юзи тундлашди.
-сенга зарар етиши мумкин эди! Буни кечириб бўлмайди...
-хазиллашаябсизми?-дедим кулиб.Уни нақадар жиддийлигини ўша куни биринчи бора кўрдим..
♥️❄️🌸
https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg