"Ҳафа бўлганингизда, ўзингизга жазо берасиз"
➡️Бир куни бир дўконда кичик жанжал бўлибди. Харидор савдогар билан бир неча дақиқа тортишиб, қаттиқ хафа бўлиб чиқиб кетибди. У ўзига қилинган муомалага ачинган ҳолда автобусга чиқиб , уйга йўл олади. Унга савдогарнинг қўпол сўзлари тинчлик бермайди, у бутун йўл давомида жанжални қайта-қайта эслайверади.
⭕️Ҳа, савдогар нотўғри қилган эди, аммо энди нима бўлди? Савдогар ўз ишини давом эттираяпти, балки олдидаги янги харидор билан мулоқот қиляпти. Аммо у киши-чи? Унинг хафа бўлиши кунига таьсир ўтказиб, вақт ва энергиясини ҳам йўқотаяпти.
Ҳақиқат шундаки:Ҳафа бўлиш — бу ўзингизнинг руҳий саломатлигингизни бошқа бировнинг хатти-ҳаракатлари билан йўқотиш. Бу ҳеч қачон муаммони ҳал қилмайди. Балки, аксинча, ўзингизга жазо беришдан бошқа нарса эмас. Ҳар гал хафа бўлганингизда, сиз ўз ҳаётингиздан қувонч ва эркинликни қисқартиряпсиз.
"Ҳафа бўлишингиз кимга зарар келтиради?"
Хафа қилган инсонгами? Йўқ. У киши ўз ҳаётини давом эттиради, балки сиз ҳақингизда умуман ўйламас ҳам. Аммо сизчи? Ҳар хафа бўлганингизда, бу оғирликни фақат ўзингиз ҳис қиласиз.
Танловингиз қандай? Ҳар гал хафа бўлиш ва зарар кўришми? Ёки қўйиб юбориш ва кучли бўлиш? Ҳаётингиздаги ҳар бир хафаликнинг орқасида бир имконият бор: ўзингизни озод қилиш!