"Довуд коридори" лойиҳаси ва Яқин Шарқнинг бўлажак манзараси
Яқин Шарқдаги қонли низолар нефт ва уни олиб ўтувчи йўлаклар учун бўлаётган урушлардир. Бундан АҚШ, Исроил, Буюк Британия ва Европанинг аксар давлатлари манфаатдор эканлиги энди сир бўлмай қолди. Уинстон Черчил айтганидек, "бир томчи нефт, бир томчи қонга арзийди". Бугунги халқаро курашнинг моҳияти шундаки, на Россиядан келадиган, на Ҳормуз бўғози, на Сувайш канали, на Африка бўйлаб энергетика ресурсларини ташиш Ғарб дунёси учун қулай эмас. Шу сабабдан улар буни "Катта Исроил" орқали амалга оширмоқчи.
Яқин кунларда Сурияда жангари гуруҳлар томонидан Алеппо ва Халаб сингари муҳим шаҳарларнинг қўлга олиниши Исроилнинг Яқин Шарқ минтақаси келажаги бўйича стратегик режаларидан бирини амалга оширишга қаратилган уриниши сифатида баҳолашга ундайди. Харитада кўриниб турганидек, "Довуд коридори" лойиҳаси Жўлан тепалигидан бошланиб, Ироқнинг шимолига қадар борадиган ва шу тарзда кафолатли нефт йўлаги яратишни назарда тутадиган лойиҳадир.
Журналист Горден Даффнинг ёзишича, Исроилнинг нишони Довуд қироллигини тиклаш ва шу орқали Месопотамия ва Фаластин ўртасида йўлак яратиш.
Ўйлантирадиган савол шундаки, Туркия нега бу ерда фаоллашиб қолди, аслида бу коридор Туркия миллий хавфсизлигига таҳдид эмасми?! Тахминимизча, Ғарб давлатлари Россияни ўйиндан чиқариб, Сурияни бўлиб олмоқчидек манзара гавдаланмоқда. Катта эҳтимол билан Туркияга ҳам бу ҳудуддан катта улуш олиш ваъда қилинган бўлиши мумкин. Буни вақт кўрсатади.
Умуман, Суриядаги вазиятнинг кескин тус олиши Яқин Шарқдаги статус-квони ўзгартиришга қаратилган пинҳоний режаларнинг бир қисми, деган тахминни илгари суришга имкон беради.
👉@suhrob_buranov