Suhrob Bo‘ronov | Rasmiy kanal


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Politics


Sharqshunos-afg‘onshunos va siyosatshunos Suhrob Bo‘ronovning Afg‘on muammosi, Afg‘onistondagi vaziyat, qolaversa, Sharq makoni va mintaqamizda sodir boʻlayotgan eʼtiborga molik voqea-hodisalar haqida tahliliy fikr-mulohazalari taqdim etib boriladi.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Politics
Statistics
Posts filter


Шаҳбоз Шариф: Афғонистон замини террористик ҳужумлар мақсадида фойдаланилмаслиги керак

Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шарифнинг айтишича, Афғонистон замини террористик ҳужумлар мақсадида бошқа давлатларга, жумладан Покистонга қарши фойдаланилмаслиги керак.

👉@suhrob_buranov


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бир қатор афғон нашрларида шу видео тарқалмоқда.

Унда "Толибон"нинг Кундуз вилоятидаги 217-армия корпуси қўмондони Омониддин Мансурнинг Тожикистонга нисбатан очиқдан очиқ таҳдиди кўрсатилган. Унинг айтишича, "агар у қўл остидаги кучларга рухсат берса, Тожикистоннинг Бадахшон вилоятини қўлга олар экан".

Бу видеонинг қачон ёки қаердан пайдо бўлгани ҳозирча номаълум.

👉@suhrob_buranov


🇺🇿🇵🇰Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф тор доирада ва расмий делегациялар иштирокида музокара ўтказдилар.

Музокараларда Афғонистон мавзусига тегишли масалалар:

Кейинги бир неча йилда "Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон" мултимодал йўлаги орқали юк ташиш ҳажми 5 баробар кўпайгани мамнуният билан қайд этилди. Юк айланмаси ҳажмини янада ошириш мақсадида қўшма транспорт-логистика компаниясини ташкил этишга келишиб олинди.

Трансафғон темир йўлини қуриш лойиҳасини амалда илгари суриш мақсадида биргаликдаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш муҳим экани таъкидланди.

Ўзбекистон Президенти ва Покистон Бош вазири терроризм, радикализм, исломофобия ва хавфсизликка таҳдид солаётган бошқа замонавий хатарларга қарши курашишда саъй-ҳаракатларни бирлаштириш зарурлигини таъкидладилар.

👉@suhrob_buranov


Халқаро конгресс марказида расмий ташриф билан мамлакатимизга келган Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шарифни кутиб олишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

👉@suhrob_buranov


🇺🇿🇵🇰Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф Ўзбекистонга келди.

👉@suhrob_buranov


Forward from: Test today
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🌍 O‘zgarayotgan dunyo va Sharq mamlakatlari xavfsizligi 🔍

Bugungi globallashgan dunyoda Sharq mamlakatlarining xavfsizligi va istiqboli katta e’tiborni talab qilmoqda. Mintaqadagi geosiyosiy o‘zgarishlar, iqtisodiy raqobat va turli noan’anaviy tahdidlar – bularning barchasi Sharqni XXI asrning markaziy maydoniga aylantirmoqda.


📩 Kitob haqida batafsil ma’lumot olish yoki buyurtma berish uchun izohlarda “+” belgisini qoldiring!


🇺🇿🇵🇰Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф 25-26 февраль кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади.

👉@suhrob_buranov


Multipolarization_–_Munich_Security_Report_2025.pdf
4.5Mb
✍Кўп қутблилик

Мюнхен хавфсизлик ҳисоботи - 2025

👉@suhrob_buranov


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
АҚШ Президенти Дональд Трамп "Толибон"дан қуролларни қайтаришни талаб қилди
 
Дональд Трамп йиллик Консерватив сиёсий ҳаракатлар конференциясидаги нутқида қуйидагича таъкидлади: “Биз Афғонистонга 2-2,5 миллиард доллар ёрдам берамиз, бу яхши, лекин мен қуролларимизни қайтариб беришларини хоҳлайман... Уларда танклар, юк машиналари, қуроллар, тунги кўриш ускуналари бор. Бизникидан яхшироқ. Бу ақл бовар қилмайдиган нарса. Мен бу ускунани қайтариб олмоқчиман".

👉@suhrob_buranov


Ўзбекистонда истиқомат қилувчи афғон сармоядорлари Афғонистонга 100 миллион долларгача сармоя киритишга тайёрлигини маълум қилди.

Мулла Абдулғани Бародар ташрифи доирасида Ўзбекистонда истиқомат қилаётган афғон сармоядорлари ва ишбилармонлари билан учрашди.

У энергетика, тоғ-кон саноати, қишлоқ хўжалиги, транспорт, инфратузилма, телекоммуникация, технология ва соғлиқни сақлаш соҳаларига сармоя киритишни мамлакат иқтисодий ривожланиши учун муҳим деб ҳисоблади ва афғон сармоядорларини ўз саноати ва капиталини ўз мамлакатларига ўтказишга чақирди.

Айни пайтда афғон сармоядорлари ва ишбилармонлари Афғонистон ва Ўзбекистон ўртасидаги сиёсий ва иқтисодий алоқаларни ривожлантиришни қўллаб-қувватладилар ва ҳар бир инвестор Афғонистонга 10 миллион доллардан 100 миллион долларгача сармоя киритишга тайёрлигини билдирди.

👉@suhrob_buranov


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Музокара жараёнларидан лавҳалар

👉@suhrob_buranov


Абдулғани Бародар бошчилигидаги "Толибон" делегациясининг Тошкентга ташрифида кўзга ташланган муҳим ўзгаришлардан бири "Толибон" байроғининг ўрнатилиши бўлди.

Эътибор қаратилса, расмий музокаралардаги барча расмларда "Толибон" байроғи ўрнатилганини кўриш мумкин. "Hindukush" нашрининг ёзишича, бу ҳаракат Тошкент ва Кобул ўртасидаги дипломатик муносабатлар кенгайиб бораётганидан далолат беради.

👉@suhrob_buranov


Ҳиндистон "Толибон" вакилини мамлакатдаги Афғонистон элчихонасига элчи сифатида қабул қилишни муҳокама қилмоқда

Bloomberg нашрининг хабар беришича, Ҳиндистон ҳукумати Хитойнинг Афғонистонда кучайиб бораётган таъсирига жавобан "Толибон" вакилига Нью-Деҳлидаги Афғонистон элчихонасида элчи сифатида ишлашга рухсат бериш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Бу ҳаракат Ҳиндистоннинг минтақадаги рақобати доирасида Хитой таъсирини чеклаш учун олиб бораётган дипломатик ташаббусларидан бири бўлиб, Ҳиндистон "Толибон" билан муносабатларни тиклаш учун турли вариантларни ўрганмоқда.

Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлиги "Толибон" дипломатларини Афғонистон элчихонасига қабул қилиш бўйича музокаралар олиб бораётгани маълум қилинди.

🗣 “Ҳиндистон ҳукумати яқин кунларда Толибоннинг етакчи вакили мамлакатда элчи сифатида ишлашга рухсат бериши мумкин. Бу ҳаракат Ҳиндистон ва Толибон ўртасидаги муносабатларни яхшилаш ва Хитой таъсирини камайтиришга қаратилган,” – дейилади Bloomberg ҳисоботида.


Маълумотларга кўра, "Толибон"нинг Қатардаги элчиси Суҳайл Шаҳиннинг ўғли Нажиб Шаҳин ушбу лавозимга эҳтимолий номзод сифатида кўрсатилган. Шунингдек, Толибон аввал Нью-Деҳлидаги элчихона ҳолатини ўрганиш учун кичик делегация юборишни режалаштирмоқда.

❗️ Асосий номзодлар:
📌 Нажиб Шаҳин – Суҳайл Шаҳиннинг ўғли
📌 Шавкат Давлатзай – Толибоннинг бошқа муҳим вакили

2021 йилгача Ҳиндистон Афғонистонда 500 дан ортиқ ривожлантириш лойиҳаларида иштирок этган. Аммо "Толибон" ҳокимиятни эгаллагандан кейин, Ҳиндистон улар билан алоқаларни узган ва Кобулдаги элчихонасини ёпган эди.

Сўнгги ойларда Ҳиндистон ва "Толибон" ўртасида сиёсий мулоқотлар бошланган бўлса-да, Ҳиндистон гуманитар ёрдам миқдорини камайтириб, афғонистонлик беморлар ва талабалар учун визалар беришни тўхтатган.

Афғонистоннинг собиқ элчиси Фарид Мамундзай "Толибон" босими ва Ҳиндистон ҳукумати билан тўғридан-тўғри музокаралар сабабли истеъфо берган эди. Ҳозирда Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги тасдиғи билан Ҳайдарабаддаги Афғонистон консулхонаси раҳбари Сайид Муҳаммад Иброҳимхил элчихона раҳбарлигини ўз зиммасига олган.

📍 Ҳиндистоннинг "Толибон" билан эҳтиёткорлик билан алоқалар ўрнатишга қаратилган ҳаракатлари стратегик мақсадларга боғлиқ бўлиб, Хитой таъсирини камайтиришга қаратилган. Бу жараён минтақавий геосиёсий вазиятни шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.

👉@suhrob_buranov


Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Мулла Абдулғани Бародар билан музокаралар олиб борди.


Мулла Абдулғани Бародар Ўзбекистондан Афғонистоннинг банк салоҳиятини оширишда ҳамкорлик қилишни сўрабди

👉@suhrob_buranov


Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев Мулла Абдулғани Бародар билан учрашди

Учрашувда икки томонлама савдо ва транзит алоқаларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Афғон манбасининг маълум қилишича, Жамшид Ходжаев икки давлат чегарасида қўшма савдо ҳудудини ташкил этиш таклифини илгари сурган.

Томонлар Ўзбекистоннинг Афғонистондаги турли соҳаларга, жумладан нефт ва газ қазиб олишга йўналтирилган сармояси юзасидан фикр алмашган.

👉@suhrob_buranov


🇺🇿Ўзбекистон БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2035-2036 йиллар учун доимий бўлмаган аъзолигига ўз номзодини илгари сурди.

Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили, элчи Улуғбек Лапасов Хитой раислигида БМТ Хавфсизлик кенгашининг кўп томонлама ва глобал бошқарув институтларини ислоҳ қилиш масалаларига бағишланган йиғилишидаги маърузасида бу ҳақида маълум қилди.

👉@suhrob_buranov

17 last posts shown.