Судьялар олий мактаби | Расмий канал


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Law


Судьялар олий мактабининг
расмий Telegram канали
Веб-сайт: sudyalaroliymaktabi.uz
Instagram: instagram.com/sudyalaroliymaktabi/
Facebook: facebook.com/sudyalaroliymaktabi/

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Law
Statistics
Posts filter


Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби жамоаси Қорақалпоғистон Республикаси судининг судьяси Даўлетбай Разовга падари бузруквори Женисбай Разовнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.


СУДЛАР ФАОЛИЯТИНИ ЁРИТИШ: ЮТУҚ ВА МУАММОЛАР
 
Бугун  Судьялар  олий  мактабида  Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Судьялар олий мактаби  ва  вилоятлар, Тошкент шаҳри судларининг  жамоатчилик  билан  алоқалар бўлими раҳбарлари, яъни  матбуот  котиблари   иштирокида  семенар бўлиб  ўтди.

 Семенарда судлар  фаолиятини ёритишда  матбуот хизмати вакилларининг роли,  суд жараёнлари борасида ижтимоий тармоқларда эълон қилинаётган хабарлар ва аксар ҳолларда бундай  асосланмаган ахборотларга қарши етарлича жавоб берилмаётгани  хусусида мунозаралар ўтказилди.  
Куннинг биринчи ярмида   Судьялар олий кенгаши ҳамда Олий суд   жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Турсунали Акбаров  ва Азиз Обидов вилоят судлари матбуот котиблари, журналистлар  билан мулоқот ўтказдилар.  Унда  айрим ҳолларда суд ишлари юзаки  ва бир томонлама ёритилаётгани, бу  муаммонинг олдини олишда  матбуот хизматлари етарлича фаолият юритмаётгани борасида фикрлар билдирилди. Шунингдек, Олий суд малака ҳайъати раиси ўринбосари  Жамолиддин Чориев,  Тошкент вилояти суди судьяси Холмамат Ҳасанов, судья Шамсиддин Тожиевлар  ўз иш фаолиятларидан  мисоллар келтириб соҳадаги ютуқ  ва  муаммоларни тилга олдилар. Судлар фаолиятининг самарали ёритилишида матбуот котибларининг ўрни борасида таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар.


Тушдан  кейин тадбирда  Судьялар олий кенгаши  раиси Холмумин Ёдгоров  ва Олий суд раиси ўринбосари  Икром  Муслимовлар  иштирок этишди.  Шунингдек,  тадбирда  барча  вилоят  судлари  раислари ҳам онлайн  қатнашишди.


Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби жамоаси жиноят ишлари бўйича Сергели туман суди судьяси Анвар Дусмуродовга онаси Замира Абдуллаеванинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.


Айни дамда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби ҳузуридаги PhD.37.27.02.2020.Yu.107.01 рақамли Илмий кенгашда ИИВ академияси мустақил изланувчиси Қулмуродов Улуғбек Исломовичнинг 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ ихтисослиги бўйича юридик фанлар бўйича фалсафа доктори  (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимидаги таълим муассасаларининг фуқаровий-ҳуқуқий мақоми"  мавзусидаги диссертацияси ҳимояси бўлиб ўтмоқда.


Айни дамда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби ҳузуридаги PhD.37.27.02.2020.Yu.107.01 рақамли Илмий кенгашда Судьялар олий мактаби мустақил изланувчиси Қурбонова Хуршида Яминовнанинг 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ ихтисослиги бўйича юридик фанлар фалсафа доктори  (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган “Ўзбошимчалик билан қурилган иморатнинг фуқаролик- ҳуқуқий режими”  мавзусидаги диссертацияси ҳимояси бўлиб ўтмоқда.


Судьялар олий мактабини муваффақиятли тамомлаган қуйидаги уч нафар битирувчиси Судьялар олий кенгашининг жорий йилни 13 ноябрдаги қарорига кўра:

Султанов Қувондиқ Юсуфбаевич - судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига;

Иматов Азат Маратович - судьлик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Фарғона вилояти Фарғона туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига;

Камалов Мухаммад Абдулбоситхонович - судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент вилояти Нурафшон туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига тайинланди.

Судьялар корпусининг ушбу янги уч нафар вакиллари куни кеча Олий суд Пленумининг навбатдан ташқари бўлиб ўтган мажлисида қасамёд қабул қилишди.


Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби жамоаси Самарқанд вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси Туйгун Курбановга волидаи муҳтарамаси Зайнаб Курбанованинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.


Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурудаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти ва Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги С.Алексеев номидаги "Хусусий ҳуқуқ" тадқиқот маркази билан уч томонлама ҳамкорлик меморандуми доирасида Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси лойиҳасининг янги таҳририни ишлаб чиқиш бўйича қўшма маслаҳатлашувлар ўтказиш белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг умумий қисм, мерос ҳуқуқи ва халқаро хусусий ҳуқуқ бўлимлари бўйича ўтказилган мазкур видеоконференция учрашувда тегишли Ишчи гуруҳ аъзолари ва Йиғма гуруҳ аъзолари иштирок этишди. Ишчи гуруҳ аъзоси сифати Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби Фуқаролик ҳуқуқи кафедраси мудири, ю.ф.д., профессор Насриев Илҳом Исмоилович иштирок этди.


Бугун оралиқ назорат синовлари бошланди
 
Жорий йилнинг 11 ноябридан то 15 ноябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг2024/2025 ўқув йилида судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш магистрлик курсининг 187 нафар, жумладан жиноят ҳуқуқи ихтисослиги бўйича  102 нафар, фуқаролик ҳуқуқи ихтисослиги йўналишида 45 нафар, иқтисодий ҳуқуқ ихтисослиги бўйича 20 нафар  ва маъмурий ҳуқуқ ихтисослиги йўналишида  таълим олаётган 20 нафар тингловчилари учун ўқув режасига мувофиқ оралиқ назорат имтиҳонларини ўтказиш белгиланган.
Шунга кўра, бугун жиноят ҳуқуқи ихтисослиги бўйича 1, 4-гуруҳлар тингловчилари учун “Жиноят тўғрисидаги қонунчиликни қўллаш асослари” фанидан, жиноят ҳуқуқи ихтисослиги бўйича 2, 3-гуруҳлар тингловчилари учун “Жиноят процессуал ҳуқуқ нормаларини қўллаш асослари” фанидан ҳамда маъмурий ҳуқуқ ихтисослиги бўйича йўналиши тингловчилари учун “Маъмурий судларда процессуал ҳуқуқ нормаларини қўллаш асослари” фанларидан оралиқ  назорат  имтиҳонлари  ўтказилмоқда.  2024/2025 ўқув йили 1-семестри учун судялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курси тингловчиларига мутахассислик фанлари бўйича ўтказиладиган оралиқ назорати бўйича тузилган комиссиялар таркибига Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Судьялар олий кенгаши, Тошкент шаҳар, Тошкент вилояти суди ва туман (шаҳар) судининг малакали судьялари киритилган  ва  улар томонидан оғзаки шаклда оралиқ назоратлари ўтказилмоқда.
 


Д И Қ Қ А Т, Т А Н Л О В!
 
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби “Маъмурий ҳуқуқ”кафедраси ўқитувчиси лавозимига малакали мутахассисларни ишга таклиф қилади.
 
Номзодларга нисбатан қуйидаги талаблар белгиланади:
         Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига эга бўлиш;
         олий юридик маълумот (магистр даражаси)га, шунингдек қоида тариқасида, профессор ёки доцент илмий унвонига, фан номзоди, фалсафа доктори (PhD), фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига, шунингдек хорижий мамлакатларнинг тегишли мутахассислик бўйича уларга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлиш;
          юридик ихтисослик бўйича, қоида тариқасида, камида 5 йил (судья, прокурор, адвокат ва б.) иш стажига эга бўлиш;
          АКТ дан самарали фойдаланиш қобилиятига эга бўлиш.
 
Педагогик иш стажига эга бўлган, юридик йўналишдаги олий таълим муассаларида ўқитувчи бўлиб ишлаган, хорижий (инглиз, немис, француз) тилларини биладиган номзодлар устунликка эга бўлади.
 
Номзодлар танлов асосида ишга қабул қилинади.Танлов икки босқичли синовдан иборат:
        биринчи босқичда номзодлар тест синовларидан ўтказилади. Тест синовларида энг юқори баллнинг камида учдан бирини олганлар иккинчи босқичга қўйилади;
       иккинчи босқичда номзодлар маъруза шаклида очиқ дарс машғулотини ўтказадилар. Маъруза Power Point Presentation/слайдлар ёрдамида ўтказилиши лозим.
Тест синовлари ва очиқ дарс машғулоти тегишлича 4/6 (40 балл/60 балл) нисбатида баҳоланади.
 
Эслатма: Маъруза (очиқ дарс машғулоти) мавзуси “Маъмурий ҳуқуқ” кафедраси предметлари бўйича ўқув дастурлари талабларига мувофиқ бўлиши керак.
 
Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар Судьялар олий мактабининг sudyalaroliymaktabi@umail.uz электрон почтасига ёки Судьялар олий мактабига (100097, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 6-уй) қуйидаги ҳужжатларни юборишлари лозим:
        ариза (яшаш манзили ва уяли телефон рақамини кўрсатган ҳолда);
        шахсий маълумотнома (объективка).
 
Аризалар 2024 йил 21 ноябрь соат 17.00 га қадар қабул қилинади.
 
Мурожаат учун тел.: (55) 501-01-67


Халқаро ҳамкорлик ривожланмоқда!

Жорий йилнинг 31 октябрь-1 ноябрь кунлари Қозоғистоннинг Остона шаҳрида Германия Халқаро ҳамкорлик ташкилоти GIZнинг “Марказий Осиё давлатларида ҳуқуқий давлатчилик бўйича ҳамкорлик” лойиҳаси Дастури томонидан ташкил этилган “Маъмурий ҳуқуқ ва жараён: ҳозирги ҳолат ва келажакдаги муаммолар” мавзусидаги халқаро конференцияда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби “Маъмурий ҳуқуқ” кафедраси мудири Ботир Билолович Самарходжаев иштирок этди.

Халқаро конференцияда Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Германия, Польша, Швецария каби хорижий давлатларнинг вакиллари ҳам иштирок этишди.

Шунингдек, конференция давомида “Маъмурий одил судловда ахборот технологиялари: имкониятлар ва ҳуқуқий чегаралар”, “Хорижий мамлакатларда маъмурий тартиб-таомиллар ва маъмурий одил судлов ривожланишининг замонавий тенденциялари”, “Оммавий ахборотдан фойдаланиш асослари ва чегаралари: долзарб масалалар ва суд амалиётидан мисоллар” каби мавзуларда хорижий экспертларнинг маърузалар тингланди.


📣Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
Facebook | Instagram | Web-sayt
Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_oliy_maktabi




Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби ҳузуридаги PhD.37.27.02.2020.Yu.107.01 рақамли Илмий кенгашнинг 2024 йил 15 ноябрь куни соат 14:30 даги мажлисида ИИВ академияси мустақил изланувчиси Қулмуродов Улуғбек Исломовичнинг 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ ихтисослиги бўйича юридик фанлар бўйича фалсафа доктори  (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимидаги таълим муассасаларининг фуқаровий-ҳуқуқий мақоми"  мавзусидаги диссертацияси ҳимояси бўлиб ўтади.   

Zoom:
https://us06web.zoom.us/j/86238555708?pwd=TRXROkC8AZhlEZnsAJZtEdax7St1Ef.1

ID: 862 3855 5708
Код : 215592

📣Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
Facebook | Instagram | Web-sayt
Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_oliy_maktabi


#танлов

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби томонидан Конституциямиз қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курси тингловчилари ўртасида “Суд ҳокимияти мустақиллигининг конституциявий асослари”мавзусидаги мақолалар танлови эълон қилинади.

Мақолалар 2024 йилнинг 25 ноябрь куни соат 18.00 гача қабул қилинади.

Мақолаларга қўйиладиган талаблар:
плагиат (кўчирмакашлик)дан ҳоли бўлиб, мавзу бўйича муаллифнинг шахсий нуқтаи назари акс этган бўлиши керак;
ҳажми: 14 шрифт, 1 интервал, 5 варақдан кўп бўлмаслиги лозим.
 
Шунингдек, тингловчилар ўртасида жорий йилнинг 29 ноябрь куни “ЗАКОВАТ” интеллектуал ўйини ўтказилиши режалаштирилган.

Ушбу турнир бўйича қўшимча маълумотлар Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курси гуруҳларига Ўқув бўлими томонидан оғзаки равишда етказилади.


📣Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
Facebook | Instagram | Web-sayt
Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_oliy_maktabi


Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби ҳузуридаги PhD.37.27.02.2020.Yu.107.01 рақамли Илмий кенгашнинг 2024 йил 15 ноябрь куни соат 10:00 даги мажлисида Судьялар олий мактаби мустақил изланувчиси Қурбонова Хуршида Яминовнанинг 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ ихтисослиги бўйича юридик фанлар фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган “Ўзбошимчалик билан қурилган иморатнинг фуқаролик- ҳуқуқий режими”  мавзусидаги диссертацияси ҳимояси бўлиб ўтади.   

📣Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
Facebook | Instagram | Web-sayt
Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_oliy_maktabi

15 last posts shown.