Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Medicine


Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz
Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.
Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz
Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Medicine
Statistics
Posts filter


❗️Тиббиёт соҳасида Сингапур тажрибаси ўрганилди

Ҳужайра технологияси асосида ишлаб чиқарилган биотехнология дори воситаларини қўллашда Сингапур тажрибасини ўрганиш ва уни юртимизда кенг татбиқ этиш мақсадида вазирлик масъулларидан иборат делегация ушбу мамлакатда бўлди.

🔬Дастлаб, вакилларимиз Сингапур онкология институти миллий университети (NCIS)га ташриф буюриб, соҳадаги илғор тадқиқотлар, клиник амалиёт ва таълим тизимидаги ютуқлар билан яқиндан танишди.

➡️ Мулоқот давомида меҳмонларга ҳужайра терапиясининг замонавий усуллари, CAR-T, NK- ва DK-ҳужайра терапияси, шунингдек, ген инженерлиги асосидаги технологиялар ёрдамида мақсадли даволаш усуллари ҳақида атрофлича маълумот берилди.

💊 Шундан сўнг, Advanced Cell Therapy and Research Institute Singapore (ACTRIS) марказида соҳада қўлланиладиган дори воситаларини тайёрлаш, ишлаб чиқариш ва сифат назорати усуллари ўрганилди. Шу билан бирга, мазкур дори воситалари учун жорий этилган GMP стандартлари талаблари ва тегишли регламентлар билан яқиндан танишилди.

🟣 Сўнгра, Esco Lifesciences Group компаниясининг ҳужайра технологияси асосидаги биотехнология дори воситаларини GMP стандарти талабларига мувофиқ ишлаб чиқариш ва уларнинг сифати назоратида қўлланиладиган технологик, синов ва ўлчов воситалари кўриб чиқилди.

🧪 Шу билан бир қаторда, GENE OASIS PTE компанияси томонидан мутахассисларимиз учун ҳужайра терапиясида қўлланиладиган инновацион дори воситаларини яратиш ва амалиётга жорий этиш жараёнлари билан танишиш имкони яратилди.


📌 Шунингдек, сафар давомида Ўзбекистон ва Сингапур ўртасида онкологик касалликларни даволашда ҳужайра терапияси соҳасидаги илғор ютуқларни биргаликда ўрганиш, янги даволаш усулларини мамлакатимизда жорий этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

‼️ Мулоқотлар якунида илмий, амалий ва тиббий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, ўзаро тажриба алмашиш ҳамда янги истиқболларни белгилашга қаратилган таклифларни ишлаб чиқиш юзасидан келишиб олинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🔴‼️‼️

Национальный медицинский центр играет значительную роль в процессе преобразований, происходящих в сфере медицины Узбекистана.


Какие результаты были достигнуты в прошлом году?

Какие новые методы диагностики и лечения внедрены?

Какие цели и задачи ставит перед собой коллектив центра?

📹 Ответы на эти вопросы вы найдете в видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Минздрава.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🔴 🟦🟦🟦

Миллий тиббиёт марказида соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларга мос равишда янгиланишлар амалга оширилмоқда.


❓ Хўш, бу ерда ўтган йили қандай натижа ва ютуқлар қўлга киритилди?

❓ Қайси турдаги янги ташхис ва даволаш усуллари ўзлаштирилди?

❓ Жамоанинг истиқболдаги вазифа ва мақсадлари нималардан иборат?

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳа орқали шу каби саволларга жавоб топасиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🔴 ✏️✏️✏️✏️✏️

🇺🇿🇫🇷 Бугун Париж шаҳрида “Ўзбекистон – Франция” биринчи тиббиёт форуми бўлиб ўтди.


✅ Ўзаро ҳамкорликнинг янги уфқларига бағишланган ушбу нуфузли тадбир Европа ва Ташқи ишлар вазирлиги Иқтисодий дипломатия директори Людовик Пуйе, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров ҳамда “French Healthcare” ассоциацияси Президенти Жан-Пьер Боффининг кириш сўзлари билан бошланди.

📌 Форум доирасида онкология, шошилинч тиббий ёрдам, мутахассислар малакасини ошириш каби йўналишларда панель муҳокамалари ва “Б2Б” музокаралари ўтказилди.

➡️ Мулоқот давомида икки мамлакат клиникалари ва шифохоналари ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

📹 Айни пайтда Францияда бўлиб турган ССВ Матбуот хизмати жамоаси томонидан тайёрланган видеолавҳа ушбу форум тафсилотларига бағишланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


🔴 🟦🟦

🇺🇿🇫🇷 “Ўзбекистон – Франция” биринчи тиббиёт форуми давом этмоқда.


💬 Қайд этилганидек, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳасида Франция ютуқларини ўрганиш ва оммалаштиришдан манфаатдор. Бу бежиз эмас, албатта. Чунки Франция тиббиёт йўналишида дунёнинг етакчи мамлакатларидан бири. Хусусан, диагностика, терапевтик муолажалар ва ноёб жарроҳлик амалиётларини ўтказишда катта тажрибага эга.

📌 Бу эса касалликларни эрта босқичда аниқлаш ва самарали даволашда илғор тиббий технологиялар ҳамда рақамли ечимларни жорий қилиш масалалари юзасидан тажриба алмашиш имконини беради.

✅ Форум доирасида онкология, шошилинч тиббий ёрдам, мутахассислар малакасини ошириш каби йўналишларда панель муҳокамалари ва “Б2Б” музокаралари ўтказиляпти.


➡️ Мулоқот давомида икки мамлакат клиникалари ва шифохоналари ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


🔴 🟦🟦

🇺🇿🇫🇷 Париж шаҳрида “Ўзбекистон – Франция” биринчи тиббиёт форуми ўтказилмоқда.


✅ Ўзаро ҳамкорликнинг янги уфқларига бағишланган ушбу нуфузли тадбирнинг очилиши Европа ва Ташқи ишлар вазирлиги Иқтисодий дипломатия директори Людовик Пуйе, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров ҳамда “French Healthcare” ассоциацияси Президенти Жан-Пьер Боффининг кириш сўзлари билан бошланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🔴 🟦🟦

📍 Бугун Париж шаҳри Ўзбекистон — Франция муносабатларини янги босқичга кўтаришга қаратилган йирик анжуманга мезбонлик қилмоқда. Томонларни ўзаро ҳамкорлик сари чорлаган соҳа — тиббиёт.


🇺🇿🇫🇷Айни дақиқаларда бу ерда “Ўзбекистон – Франция” биринчи тиббиёт форуми бошланиш арафасида.

➡️ Ушбу нуфузли тадбирда икки давлат соғлиқни сақлаш вазирликлари, йирик тиббиёт марказлари, клиникалари, шифохоналари ва олий ўқув юртлари раҳбарлари, шунингдек Франциянинг “French Healthcare” ташкилоти ҳамда тиббиёт ва фармацевтикага ихтисослашган етакчи компаниялари масъуллари қатнашиши кутилмоқда.

📹 Францияда бўлиб турган ССВ Матбуот хизмати жамоаси ушбу нуфузли тадбир тафсилотлари ҳақида батафсил маълуот бериб боради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🔴 🟦🟦🟦🟦🟦🟦🟦

🇺🇿🇫🇷Ўзбекистон ва Франция... Орадаги масофа беш минг километрдан зиёд. Шунга қарамай, бизни мустаҳкам тарихий ришталар боғлаб туради...


Хусусан, тиббиёт — икки мамлакат ҳамкорлигида истиқболли йўналиш.

‼️ Дўстона алоқалар энди янада мустаҳкамланади. Саноқли соатлардан сўнг Париж шаҳрида бошланадиган Ўзбекистон — Франция биринчи тиббиёт форуми бунинг учун кенг платформа бўлиши кутилмоқда.


📍 Франция пойтахтида хизмат сафарида бўлиб турган ССВ Матбуот хизмати жамоаси ушбу нуфузли тадбир тафсилотларини кенг ёритиб боришни мақсад қилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🔴 🟦🟦🟦🟦🟦

❗️Якунланган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим хабарлар дайжести


Аудиоскрининг:  Эшитишда нуқсони бўлган чақалоқлар қандай даволанади?

📈 Донорларга бериладиган пул мукофоти миқдори оширилди

Онам: "Амакингга ким жигарини беради”, деди...

🥙 Саҳарлик пайтида қандай таомланиш тавсия этилади?

📹 "ИЧКАРИДА":  700 грамм туғилган чақалоқдан воз кечган ота-она кейинчалик нега афсусланди?

🟣 Президент раислигида коррупциянинг олдини олишга бағишланган йиғилиш ўтказилди

📌 “Мақсадим – инсонлар дардига дармон бўлиш”

🫗 Нима учун рўзани очибоқ бирданига кўп сув ичмаслик керак?

Талаба ихтиролари билан болалар касалликларининг олдини олмоқчи

🎚  Республика педиатрия марказида Ўзбекистонда илк бор видеокапсула эндоскопияси жорий қилинди

📍 Халқаро атом энергияси агентлиги билан саратонни даволашни яхшилаш борасида ҳамкорлик алоқалари кучайтирилмоқда

⏩  Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази GMDN аъзолигига қабул қилинди

💐 Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Соғлиқни сақлаш вазирлигида байрам тадбири бўлиб ўтди

❗️ССВ: Соҳада коррупциявий ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган танқидий-таҳлилий йиғилиш ўтказилди

➡️  Вазир тиббиёт соҳасида ишловчи хотин-қизларни табриклади

🔬 Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида кетма-кет 2 та жигар трансплантацияси амалга оширилди

🔎 Баҳор фаслида нима учун инсон организмининг витамин ва минералларга эҳтиёжи ортади?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🔴 🟦🟦🟦🟦

Баҳор фаслида нима учун инсон организмининг витамин ва минералларга эҳтиёжи ортади?

Буни қандай озиқ-овқатлар ҳисобидан қоплаш мумкин?

Қайси турдаги баҳорий таом ва маҳсулотлар витаминларга бой ҳисобланади?

👨🏻‍⚕️ССВ Матбуот хизматининг ушбу саволларига тиббиёт фанлари номзоди Бобомурод Ортиқов жавоб беради.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🔴 ‼️‼️

📊 В Республиканском специализированном научно-практическом медицинском центре травматологии и ортопедии в прошлом году было выполнено более 11 тысяч хирургических операций, 62 процента из которых — высокотехнологичные. Около 30 из них относятся к числу уникальных хирургических операций.


➡️ Одна из таких сложных вмешательств недавно успешно выполнено квалифицированными специалистами учреждения совместно с заведующим отделением нейроортопедии Новосибирского научно-исследовательского института травматологии и ортопедии имени Я.Л. Цивьяна, кандидатом медицинских наук Алексеем Пелеганчуком.

📹 Подробнее об этом можно узнать из видеосюжета, подготовленного Пресс-службой Минздрава.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🔴 🟦🟦🟦

🔬 Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказида навбатдаги мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилди.


📌 Ушбу операция Россиянинг Я.Л.Цивьян номидаги Новосибирск травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази нейроортопедия бўлими мудири, тиббиёт фанлари номзоди Алексей Пелеганчук билан биргаликда бажарилди.

➡️ Унда Бухоро вилояти Ғиждувон туманидан келган 60 ёшли беморда умуртқа поғонасида реконструктив операция муваффақиятли бажарилди.

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳада мазкур юқори технологик амалиёт тафсилотлари ҳақида сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🔴 ‼️‼️

🔎 В Республиканском научном центре экстренной медицинской помощи совместно с индийскими врачами выполнены две операции по трансплантации печени.


Кто стал донором?

Как сейчас себя чувствуют пациенты?

Когда будут проводиться следующие операции в рамках сотрудничества?

📹 Ответы на эти вопросы можно найти в видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Минздрава.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🔴 ✏️✏️✏️✏️✏️

🔎 Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида кетма-кет 2 та жигар трансплантацияси амалга оширилди.


❓Уларга кимлар донорлик қилди?

❓Ҳозирда беморлар ўзини қандай ҳис этмоқда?

❓Ҳамкорлик доирасидаги навбатдаги операциялар яна қачон ўтказилади?

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳа орқали шу каби саволларга жавоб топасиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


❗️Азиз ва дилбар опа-сингиллар!

❗️Тиббиёт соҳасининг мунис ва муҳтарама аёллари!

💐 Диёримизга кириб келган фасли навбаҳорнинг шукуҳли айёми — Халқаро хотин-қизлар байрами билан барчангизни чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.


Аёл зоти азал-азалдан меҳр-шафқат, нафосат, садоқат тимсоли бўлиб келган. Шу маънода, ҳаётимизни эзгулик нури билан мунаввар этаётган, оилаларимиз файзу фариштаси бўлган мўътабар аёлларимизни, азиз опа-сингилларимизни ҳар қанча эъзозласак, оз.

📌 Зотан, Ватанимиз тараққиётида, жамиятимиз ҳаётида, айниқса, халқимиз саломатлигини асрашда уларнинг ўрни беқиёс.


👩🏻‍⚕️Хусусан, бугун тиббиёт тизимида қўли енгил шифокорлар, меҳрибон ҳамширалар нафақат дори-дармон, балки ширин сўзи билан минглаб беморлар қалбига умид ва ишонч, хаста кўнгилларга ҳаёт қувончини ҳадя этмоқда.

🟣 Оила юмушлари, фарзанд тарбияси билан бирга, халқимиз саломатлиги йўлида фидокорна хизмат қилаётган бу опа-сингилларимизнинг меҳнати доимо давлатимиз диққат-эътиборида.

✍️ Жумладан, куни кеча муҳтарам Президентимиз фармонига мувофиқ юксак давлат мукофотлари билан тақдирланган бир гуруҳ фаол хотин-қизлар сафида оқ халат соҳибаларининг ҳам борлиги бунинг яққол тасдиғидир.


❗️Ҳурматли тиббиёт ходималари!

🌹Фурсатдан фойдаланиб, яна бир бор барчангизни гўзал ва дилбар айём билан чин дилдан табриклайман.

🌺 Сизларга сиҳат-саломатлик, оилавий тотувлик, кўтаринки кайфият тилайман.

🪷 Доимо оилангиз ва фарзандларингиз ардоғида бўлинг! Ҳаётингиз ҳамиша бахт ва қувончга тўлсин!

Асилбек ХУДАЯРОВ,
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазири
.

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🔴 🟦🟦🟦

🌹 Гўзаллигу нафосат, эзгулик ва фидойилик, меҳр-садоқат тимсоли бўлган опа-сингилларимиз нафақат оилада, балки жамиятда, ўқиш ва ишда, хайрли юмушларда ҳам ҳамиша фаол.


📌 Хусусан, соғлиқни сақлаш тизими хотин-қизлар энг кўп фаолият олиб бораётган соҳалардан бири.

💐 Қалби эгнидаги либоси каби беғубор бўлган, ширин сўзи, чексиз меҳри билан беморларга шифо улашаётган шифокор ва ҳамширалар, олийжаноб фазилатлар соҳибалари бўлган азиз опа-сингилларимизни бугунги айём билан қутлаймиз!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


❗️Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам бригадаси ходимлари томонидан бемор 4 соат давомида бир неча тиббиёт муассасасига олиб борилгани, якунда у кўп қаватли уй йўлагида қолдириб кетилгани ҳақида хабар тарқалди.


Республика тез тиббий ёрдам маркази ушбу ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Фуқаро М.Б. (1953 йилда туғилган, уйи ва аниқ яшаш манзили йўқ) номига 2025 йил 23 февралдан бошлаб тез тиббий ёрдам хизматига бир неча маротоба мурожаатлар қайд қилинган ва ҳар сафар унга тиббий хизматлар кўрсатилган.

Бундан ташқари, М. Б.ни 4-сон ва 1-сон шаҳар клиник шифохоналарига бир неча марта олиб борилган. Жумладан, жорий йил 6 март кунининг ўзида унинг номидан 4 марта чиқирув уюштирилган ва ҳаммасида тиббий хизматдан фойдаланган.

6 март куни дастлаб соат 10:53 да Бўзсув 1/21 манзилига шу ерда яшовчи фуқаро томонидан чақириқ берилган. Тез тиббий ёрдам бригадаси ўз вақтида етиб бориб, беморни бирламчи тиббий текширувдан ўтказади. Сўнгра у 1-сон шаҳар клиник шифохонасига олиб борилган. Қабул бўлимида шошилинч ҳолат инкор қилингач, у яшаш манзили аниқ бўлмагани учун "102" хизматига хабар берилиб, олиб кетилган манзилга келтириб қўйилган.

Кейинги чақириқ эса соат 13:34 да Бўзсув 1/21 манзилига ИИБ ходими томонидан амалга оширилган. Воқеалар ривожи деярли бир хилда давом этади, фақат якунда бемор бу сафар яшаш манзилини Буюк Ипак йўли кўчаси, 421-уй деб кўратгани сабабли тиббий бригада томонидан "колл марказ" катта шифокори ҳамда "112" ва "102" ходимлари билан гаплашилиб, айтилган манзилга келтириб қўйилган.

Соат 19:48 да Буюк Ипак йўли кўчаси, 421-уй манзилига йўловчи фуқаро томонидан навбатдаги чақирув бўлади. Тез тиббий ёрдам бригадаси ўз вақтида етиб боради. Беморни бирламчи тиббий текширувдан ўтказади. Шошилинч ҳолат инкор қилиниб, у манзилнинг ўзида қолдирилади.

Тўртинчи чақирув кечки пайт соат 20:31да Буюк Ипак йўли кўчаси, 421-уй манзилига ИИБ ходими томонидан амалга оширилган. Тез тиббий ёрдам бригадаси тезкор равишда вақтида етиб боради ва жойида беморни бирламчи тиббий текширувдан ўтказади.

ИИБ ходими таклифи билан яна қайтадан 1-шаҳар клиник шифохонасига олиб борилган. Қабул бўлимида мутахассис томонидан қўйилган "ўнг томонлама сут безининг йирингли яраси" ташхиси асосида қабул бўлимида қолдирилган.

Фуқаро М.Б. айни пайтда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент шаҳар филиалида режали равишда муолажалар олмоқда.

Республика тез тиббий ёрдам маркази
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🔴 🟦🟦🟦

➡️ Бугун юртимиздаги қатор тиббиёт муассасалари ходимлари ўзгача қиёфада намоён бўлишди. Оқ халатга туширилган миллий нақшинкор безаклар шифокору ҳамшираларимизга янада тароват ва кўтаринкилик бахш этди.


✅ Бу, ҳафтанинг ҳар жумаси юртимизда “Миллий либослар куни” сифатида ўтказилиши билан боғлиқ.

🟣 Ушбу эзгу ташаббусни Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази жамоаси ҳам қўллаб-қувватлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

18 last posts shown.