Forward from: Savdo-sanoat palatasi
Қорақалпоғистонда Тадбиркор аёллар давра суҳбати бўлиб ўтди
Жорий йил 24 январь куни “Тадбиркор аёллар ҳафталиги” доирасида Нукус шаҳрида "Hamroh" Хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш компанияси ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва АТБ “Микрокредитбанк”ҳамкорлигида Тадбиркор аёллар давра суҳбати ташкил этилди.
Унда қорақалпоғистонлик 100 га яқин турли йўналишларда фаолият юритаётган тадбиркор аёллар ҳамда республиканинг турли ҳудудларидан келган 60 нафар тадбиркорлар иштирок этди.
✍️ Тадбир доираси эришилган келишувлар натижасида 8 та йўналишда меморандумлар имзоланди. Хусусан:
✔️ Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва АТБ “Микрокредитбанк”нинг хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаолиятларини янада кенгайтириш ва ривожлантириш;
✔️Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган тадбиркор Шарофат Нориева ўртасида Қорақалпоғистон Республикасининг барча туманларида махсус мактабларни ташкил этиш;
✔️Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва бизнес-тренер Шоҳида Ибрагимова ўртасида Қорақалпоғистон Республикасининг барча туманларида ҳотин-қизлар учун молиявий саводхонликни ошириш бўйича тренингларини ташкил этиш;
✔️Бухоролик асаларичи -тадбиркор Назира Рўзиева ҳамда Кегейли туманидан асаларичи Мира Нурманова билан ўзаро тажриба алмашиш;
✔️Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармалари ўртасида гиламчиликни ривожлантириш;
✔️Қашқадарёлик ҳунарманд уста Махлиё Маннонова ҳамда Ўзбекистон Республикаси ногиронлар жамиятининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлими ўртасида Ногиронлик уйи тарбияланувчилари ишлаб чиқарган маҳсулотларини сотиб олиб, экспорт қилиш;
✔️Фарғона вилояти Риштон тумани уста ҳунарманд,
"Porcelion" МЧЖ раҳбари Мухайё Саттарова ва Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети санъатшунослик факультети билан университет талабаларига амалиёт майдонини яратиш бўйича икки томонлама меморандумлар имзоланди.
📝 Шунингдек, ҳафталик доирасида республика ҳудудларидан келиб, қорақалпоғистонлик аёлларга тадбиркорлик кўникмалари бўйича маҳорат дарсларини ўтган ташаббускор тадбиркор аёлларга ташаккурномалар топширилди.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube