Солиқ солинадиган фойдани ўтган йиллардаги зарарлар суммасига камайтириш
⏹️ 2020 йил 1 январгача юзага келган зарарни келгусига ушбу зарар олинган йилдан кейинги 5 йилдан ортиқ бўлмаган муддат давомида кўчириш мумкин. Кўчириладиган зарарнинг умумий суммаси жорий йил солиқ базасининг 50%дан ошмаслиги керак (599-ЎРҚ).
⏹️ 2022 йилдан бошлаб 2020 йил ва ундан кейинги йиллар якунлари бўйича юзага келган зарарларни муддат ва миқдор бўйича чекловсиз кўчириш мумкин (741-ЎРҚ).
@soliqbuxgalteriya

Мисол
Давр бошида ўтказилмаган зарар қолдиғи
2024-йил фойда солиғи ҳисоботининг 8-илова 4-устун 010-сатрида ҳисобот йили бошида 2020 йилдан ҳосил бўлган ўтказилмаган зарарлар қолдиғини акс эттирилади. Мисол учун 2023-йил 1 млрд сўм зарар кўрган, 8-илованинг 4-устуни 010-сатрида 1 млрд сўм зарарни кўрсатилади.
Жорий йилдаги зарарни аниқлаш
1-вариант
Ҳисобот йили учун:
жами даромад – 3 млрд сўм;
чегириладиган харажатлар – 3,2 млрд сўм.
Жорий йилдаги зарарни аниқлаймиз:
3 – 3,2 = – 200 млн сўм.
Ҳосил бўлган зарар суммаси 6-илованинг 020-сатрида « - » белгисисиз акс эттирилади.
2-вариант
Ҳисобот йили учун:
жами даромад – 3 млрд сўм;
чегириладиган харажатлар – 2,8 млрд сўм.
Солиқ солинадиган фойда қуйидагини ташкил этади:
3 – 2,8 = 200 млн сўм.
Натижа ижобий, зарар кўрилмаган. Шу боис 8-илованинг 020-сатрида 0 қиймати акс эттирилади.
Фойдани камайтирадиган чекланган суммани аниқлаш
2024 йилда корхонанинг солиқ солинадиган фойдаси 200 млн сўмни ташкил этган. 2024 йилги фойдадан 2019–2023 йилларда ҳосил бўлган зарарлар суммаси чегириб ташланиши мумкинлиги боис фойда суммаси қуйидагиларга камайтирилиши мумкин:
2019 йилдаги зарар бўйича – 50 %га ёки 2020–2023 йиллардаги зарарлар бўйича – 100 %га. Бунда ҳисобот йилидаги фойданинг умумий камайиши ҳисобот йилидаги фойда миқдоридан ошмаслиги керак.
8-илованинг 4-устуни 040-сатрида қуйидагиларни акс эттирилади:
200 – 100 = 100 млн сўм.
@soliqbuxgalteriya