📚SOLIH SAFO📙🌴


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


⊱••🌸•⊰✿◦S.S◦✿⊱•🌸••⊰
كِتَابٌ أَنزَلْنَاهُ إِلَيْكَ مُبَارَكٌ لِّيَدَّبَّرُوا آيَاتِهِ وَلِيَتَذَكَّرَ أُولُو الْأَلْبَابِ (Sod, 29)
Islomshunos mudarrisa—
Ustoz Fotima Solihning ilmiy, ma'rifiy, telegram kanallari.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


📖 Аллоҳнинг ишини қарангки, инсоннинг қизғонгани ёки хафсала қилмай улашмаган илм-заковати ўз хотирасидан ҳам ўчиб борар экан... Улашгани эса аксинча, улашгани боис зиёда бўлиб борар экан...

Улашинг, Азизлар!
Борингиз зиёда бўлади!


https://t.me/solih_safo


#дуо
📖ҚАБР АЗОБИДАН АСРА!

📔Абу Бакр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз сўнгида:

اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الكُفْرِ وَالفَقْرِ وَعَذَابِ القَبْرِ

📖Ўқилиши: «Аллоҳумма инний аъузу бика минал куфри вал фақри ва ъазабил қобр», деб айтар эдилар.

🔖Маъноси: Аллоҳим, куфрдан, камбағалликдан ва қабр азобидан Сендан паноҳ тилайман.

📚Ибн Сунний ривоятлари.

✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг



https://t.me/solih_safo


🕋✨Жума дуоси🤲🤲

🌺🍃Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

🌺🍃Ҳамд-у сано бўлсин Аллоҳга, бизни имон билан шарафлаган, ҳидоятга бошлаган ва ҳар бир неъматга етказган Зотга. Чексиз салавот ва салом Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо ﷺга, у кишининг аҳли оиласи ва саҳобаларига бўлсин.

🌺🍃Ё Роббим
Бу муборак Жума кунида бизни Ўзингнинг марҳаматинг билан сийлагин. Гуноҳларимизни кечиргин, қалбларимизни нур ила тўлдиргин. Бизга охиратимиз учун фойдали илм, ҳалол ва баракали ризқ, соғлик ва саломатлик ато этгин.

🌺🍃Ё Раҳмон
Дуоларимизни ижобат қил, дардлиларимизга шифо, қарздорларимизга осонлик, йўлларимизга нажот бергин. Ўзимизни, оиламизни, фарзандларимизни ва барча мўмин-мусулмонларни Ўзингнинг паноҳингда асрагин

🌺🍃Ё Ғаффор
Бизни дўзах азобидан, қабр қоронғилигидан, охиратнинг оғир ҳисоботидан нажот бергин. Жаннатда бизларни Пайғамбаринг ﷺга яқин қилгин, гўзал мақом ато этгин.

🌺🍃Ё Латиф
Дунёмизни файзли, охиратимизни обод айлагин. Ёмон ниятли кишиларнинг ёмонлигидан бизни асрагин. Ҳаётимизни тинчлик, фаровонлик ва бахт билан безагин.

🌺🍃Аллоҳумма салли ва саллим 'ала Набиййина Муҳаммад ﷺ.
Жумамиз муборак бўлсин

https://t.me/solih_safo


​​​​ЭЙ, РАМАЗОН, УЛУҒ РАМАЗОН!

☝️Аллоҳ таъоло сени қанчалар муборак...қанчалар севимли...қанчалар улуғ...қанчалар муқаддас қилгандир...

🌙Эй, Рамазон!...бутун дунё мусулмонлари...сенинг ташрифингга тайёргарлик кўряптилар...ва дуо қиляптилар...қанча солиҳлар...ва қанча валийлар...сени кутиб олишга жонсараклар...ва сени кутишликдаги ҳар соатни...санаб-санаб ўтказяптилар...

🌙Эй, Рамазон!...сен жудаям ажойибсан...бизнинг Набиййимиз...соллаллоҳу алайҳи васаллам...У зотга жону-боримиз фидо...ражаб ойини кўрган заҳотлари сени эслашни бошлаб юборар эдилар...Эй, Аллоҳим! Биз учун Ражаб ва Шаъбонда барака ато қил...ва бизларни Рамазонга етказ дея...

🌙Эй, Рамазон!...Аллоҳ таъоло сенинг халтангни ...саодатлар ила тўлдириб юборди...Аллоҳ таъоло Қуръони покдек улуғ китобини...сенинг бир кечангда...лавҳи маҳфуздан осмон дунёсига нозил қилди...Воҳ, Рамазон, воҳ!...Қуръони покдек тухфа сенинг покиза кечангда...бу уммати муҳаммадияга насиб бўлди...

🌙Эй, Рамазон!...сенинг номинг ҳам Қуръони каримда зикр қилинган...шунинг учун ўзинг ҳам муборак ва номинг ҳам муборакдир...

🌙Эй, Рамазон!...сенинг халтанг тўлиб тошган...сен раҳмат, мағфират, дўзахдан нажот ойисан...сен сахийлик ва ғамхўрлик ойисан...

🌙Эй, Рамазон!...сенинг кундузларинг пок, кечаларинг мунаввар ва муаттардир...

🌙Эй, Рамазон!...сен яна келяпсан...тамом шону-шавкат ила...тамом иззату-ҳурмат ила...маълум эмас бу сафар сен қанча гуноҳкорларнинг покланишига сабаб бўласан...

🌙Ҳа, Рамазон, ҳа!...биз биламиз...сенинг кечаларингдаги нур қанча қанча шаробхўр, фосиқ, зинокор, қароқчи...ва ўғрини пок қилиб жаннатий қилиб юборади...

🌙Ҳа, Рамазон!...биз биламиз...сен жуда сахийсан...сенга Аллоҳ таъоло катта куч ато қилди....Ҳазрати Жаброил алайҳиссалом...Пайғамбарларга алайҳимуссалом нозил бўлар эдилар... Эй, Рамазон!...у сенинг бир кечангда умматнинг шундай одамлари ҳузурига келади...улар...қаттиқ йиғлайверадилар...йиғлаб-йиғлаб Роббиларидан сўрайверадилар...кўп кўп тиловат қилаверадилар...

🌙Эй, Рамазон!...ҳа, бу сенинг ҳақиқатингки...қадр кечасида...Руҳул қудс фаришталарни олиб ерга тушадилар...ва бахтли одамлар учун омонлик сўраб дуо қиладилар...

🌙Эй, Рамазон!...биз биламиз...сен келган заҳотинг жаннат эшиклари очилади...Эй, Аллоҳ! Бизга ҳам жаннатни ато қил...ва сен келган заҳотинг дўзах эшиклари ёпилади...Эй, Аллоҳ! Бизларни ҳам дўзахдан сақла...

🌙Эй, Рамазон!...биз биламиз...сен баракалар бўлиб келяпсан...сен бизнинг дардларимизга даво бўлиб келяпсан...тезроқ кел...Эй, Баракалар ойи!...барча сени кутяпти...

🌙Ҳа, Рамазон!...сен келяпсан...сенинг ёқимли қадамларинг овози эшитиляпти...масжидларда сенинг зикринг бошланиб кетган...умра қилувчилар эҳром боғлаганлар...Қуръон ўқувчилари...ҳар дақиқаларни санаяптилар...марҳабо!...хуш келибсан!...эй, Рамазон!...энг бахтиёр кишилар...сенинг муқаддас кунларингда...ҳар куни Қуръони покни бир хатм қиларлар...заифлар уч кунда бир хатм...маълум эмас қисматимизда нималар битилган?...Эй, Аллоҳ! Биз учун ҳам Қуръони мажидни ўқишни...ва эшитишни осон қил...кейин қабул ҳам қил...

🌙Эй, Рамазон!...жуда кўп одамлар...ўзларининг хамёнлари ва сейфларини очиб қўядилар...рўзадорларга ифтор едирадилар...мухтожларга садақалар қиладилар...маълум эмас бизнинг қисматимизда нималар ёзилган?...Эй, Аллоҳ! Биз учун ҳам бу амалларни осон қил...жуда кўп одамлар бу ойда мағфират қилинадилар...аршдан эълон бўладики...уларнинг номини дўзах рўйҳатидан чиқариб, жаннат рўйҳатига ёзиб қўй дея...Эй, Аллоҳ! Биз ҳам айни шу фазилатларни сўраймиз...

🌙Эй, Рамазон!...жуда кўп одамлар...сенинг келган заҳотинг худди чўчқа гўшти четга ташлангандек, гуноҳларни ташлайдилар...Эй, Аллоҳ!...бизларни ҳам улардан қил...


✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

https://t.me/solih_safo


РАСУЛУЛЛОҲНИНГ МЕҲМОНИ

Абдуллоҳ ҳазратлари Каъбага борди. Зиёратни ва ҳаж шартларини бажо келтирди. Бемор бўлди. Жаноб Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг турбати шарифига келди.
- Ё Расулаллоҳ! Сизга меҳмон бўлиб келдим, - деди. Мусофирхонада бир оз пинакка кетди. Тушида ҳазрати Пайғамбар жанобимизни кўрди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам муборак қўллари билан бошини силадилар. Ва унга бир нон бердилар. Абдуллоҳ ҳазратлари айтарки:
- Бу ноннинг ярмини едим, уйғонсам, қолган ярми қўлимда эди. Хасталигим буткул кетиб, вужудим сафо топди.

«Тазкират ул-авлиё»дан.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🥰Тонг учун шукрона

🌺🍃Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

🌺🍃Аллоҳим, Сенга ҳамду санолар бўлсин
Ҳар тонгда менга ҳаёт инъом этаётганинг, юрагимни имон нури билан ёруғ қилаётганинг учун Сенга шукр ва тугамас ҳамдларимиз бўлсин

🌺🍃Ё Роббим, мени ва яқинларимни бугунги куннинг яхшиликларидан баҳраманд эт Гуноҳлардан сақлашга, тилимни шукр билан безашга, юрагимни таскин билан тўлдиришга муваффақ этгин

🌺🍃Аллоҳим, қалбимга қаноат, ризқимга барака, ишларимга осонлик ато эт. Менга ва обуначиларимга иймонда собитлик ва охират саодатини бергин

🌺🍃Аллоҳумма солли 'ала Саййидина Муҳаммад ва 'ала аали Саййидина Муҳаммад

https://t.me/solih_safo


Ҳар сир САБРдадир

– Ачиққа сабр этарсан, номи «Матонат» бўлур.
– Очликка сабр этарсан, номи «Рўза» бўлур.
– Инсонларга сабр этарсан, номи «Тоқат» бўлур.
– Тилакларга сабр этарсан, номи «Дуо» бўлур.
– Туйғуларга сабр этарсан, номи «Кўз ёши» бўлур.
– Соғинчга сабр этарсан, номи «Ҳасрат» бўлур.
– Севгига сабр этарсан, номи «Ишқ» бўлур.

Жалолиддин РУМИЙ.

https://t.me/solih_safo

930 0 29 2 15

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
📹 ЙИҚИЛДИМ ДЕГАНИМДА...

https://t.me/solih_safo


✨Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу муслималарим.
Хайрли тонг

🤲 Жуда гўзал дуо

🌹Эй Аллоҳ!
Мусибатимни динимда, жасадимда, молимда, аҳлимда қилма!

🌹Эй Аллоҳ!
Ҳасадгўйнинг менга ҳасад қилишига имкон берма! Душманимга, йиқилганимни кўриб хурсанд бўлишига имкон берма!

🌹Эй Аллоҳ!
Ҳалолинг ила мени ҳаромингдан беҳожат қил ва қўрқувинг ила Сенга исён этишдан асра!

🌹Эй Аллоҳ!
Ер юзи кенг бўлишига қарамасдан, менга тор бўлиб кетяпти. Ўзинг менга раҳматинг ила ёрдам бер! Амийн...🤲

https://t.me/solih_safo

944 0 30 3 18

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🌙✨Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи ила бошлайман.

🌴✨1. Сенинг кўксингни кенг қилиб қўймадикми?
🌴✨2. Ва сенинг юкингни енгиллатмадикми?
🌴✨3. Елкангни босиб турганни?
🌴✨4. Ва сенинг зикрингни юқори кўтармадикми?
🌴✨5. Бас, албатта, қийинчилик билан осончилик бордир.
🌴✨6. Албатта, қийинчилик билан осончилик бордир.
🌴✨7. Фориғ бўлсанг, (ибодатга) урингин.
🌴✨8. Ва фақат Роббингга рағбат қилгин.


#Ҳадис

Ким ўзига жаннат эшиклардан икки эшикни очмоқни хоҳлайди?

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир мўмин-мусулмон инсоннинг ота-онаси бўлса, уларга яхшилик қилиб, унинг савобини кутган ҳолда тонг оттирган бўлса, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло унга жаннатнинг икки эшигини очади. Агар фақат бири бўлса, битта эшик очади. Агар фарзанд ота-онадан бирининг ғазабини чиқарган бўлса, ўша шахс рози бўлмагунича, Аллоҳ рози бўлмайди».
«Ота-она унга зулм қилган бўлса ҳамми?» дейишди.
(Ибн Аббос) «Зулм қилган бўлсалар ҳам», деди.


«Одоблар хазинаси» китобидан.
https://t.me/solih_safo


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Хайрли тонг, Қадрдон!

Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!!

Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги,  тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!!

Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин, Ин Ша Аллоҳ!

Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!!

Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизда файзу-барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик-тотувликни бардавом этсин!

Янги кунга "Бисмиллаҳ!"...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг


Хайрли тун муслималарим.

Доимо ук,иб юриш керак бўлган
зарурий дуо


Аллоҳим, Сенга ҳамд айтиш ила Сени поклаб ёд этаман. Гувоҳлик бераманки, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сенга истиғфор айтиб тавба қиламан.


Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика ашҳаду анла илаҳа илла анта астағфирука ва атубу илайка.


✅ Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

https://t.me/solih_safo


Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) марҳамат қиладилар:

1.Олимларнинг суҳбатларидан айрилманг;

2.Ҳикмат соҳибларининг сўзларини тингланг.

Чунки Аллоҳ таоло ўлик тупроқни ёмғир билан тирилтиргани каби ўлик қалбларни ҳикмат нури билан тирилтиради.

Дўстларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/solih_safo


Сени, ҳеч кимга муҳтож бўлмасдан ёлғиз Ўзи яратган,  ўхшаши бўлмаган Қодири мутлақ, бошингга савдо (дард) тушганида, сени асло ёлғиз ташлаб қўймайди. Ўз ичингга беркиниб хаёллар ва фикрларни майдонга келтирган уйингда, яъни ўз кўнгил уйингда сени ёлғиз ташлаб қўймаслик учун, сенга юзларча гўзал юзли ҳамроҳ, юзларча солиҳ дўст тайинлайди.
❄️
Жонингда бир жон бор, сен Уни қидириб топ!
Бадан тоғидаги яширин жавоҳирларни излаб топ!
Эй юриб бораётган дўст!
Бор кучинг билан қидир, фақат ташқарида эмас.
Қидираётган нарсангни ичингдан қидир!
❄️
Солиҳ инсонлар ва хайрли кишилар билан дўст бўлмаганлар, шубҳасиз ёмонларнинг ёнидан жой олади, улар билан қўшни бўлади.

Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий
❄️

https://t.me/solih_safo


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🌸 ХАЙРЛИ ТОНГ 🌸

Ассалому алайкум янги тонг муборак булсин

Сог-соломат уйготган Оллохимга шукурлар булсин

Бошланган кунингиз файзли барокатли булсин
Хамиша Оллохим панохида булинг

https://t.me/solih_safo


БАРАКА СЎРАШ ДУОСИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам овқатдан сўнг дуо этишни тавсия қилганлар.
Аллоҳумма барик лана фийҳи ва атъимна хойрон минҳу.
"Ё Аллоҳ! Сен бу овқатда биз учун барака ато эт ва бизга ундан яхшисини едир"
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам таомланишда барака тилаганлар.
Баъзи инсонлар кўп ейдилар, бироқ барака бўлмагани учун тўймайдилар.
Таомнинг баракаси:
"Бисмиллаҳ.." билан бўлади
Кўпчилик бўлиб овқатланилса, таом янада барака бўлади.
Бир куни асҳоби киром Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга:
Ё Расулуллоҳ, еймиз, аммо қорнимиз тўймайди. Овқатимизда барака йўқ", деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга:
"Якка­ якка овқатланасизларми?" дедилар.
Асҳоби киром:
"Ҳа", деб жавоб берди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
"Таомингизни биргаликда баҳам кўринг. Аллоҳнинг исми билан бошланг. Шунда таомингиз баракали бўлади", дедилар.
Кўриниб турибди, овқатнинг баракаси "Бисмиллаҳ…"ни айтиш, овқатни кўпчилик бўлиб ейиш ва Аллоҳ берган неъмат учун Унга шукр қилиш билан зуҳур бўлади.
Аллоҳ шукр қилувчиларга неъматини кўпайтиради

Манба Интернет тармоги
https://t.me/solih_safo


Зикрнинг 33 фойдаси (1-қисм)

1. Аллоҳ таолога яқинлаштиради;
2. шайтонни қувади;
3. қалбдан ғам-қайғуни кетказади,
4. қувонч, хотиржамлик, кенглик бахш этади;
5. вужудга ва юракка қувват беради;
6. юзни, қалбни нурлантиради;
7. ризқни кенгайтиради;
8. инсон сиймосини ҳайбатли, ёқимли қилади;
9. илоҳий муҳаббатга сазовор этади;
10. Аллоҳ таолодан қўрқувни орттиради;
11. Аллоҳ таолонинг ҳам зокир бандасини эслашига васила бўлади;
12. қалбни ғафлатдан уйғотади, гуноҳнинг кирларидан тозалайди, жилолантиради;
13. сакинат ва раҳмат ёғилишига, зокирни фаришталар қуршашига сабаб бўлади;
14. тилни ғийбат, чақимчилик, ёлғон, фаҳш ва бекорчи сўзлардан сақлайди;
15. қиёмат кунида бандани пушаймонликдан қутқаради;
16. зикр ибодатларнинг энг устуни, афзали бўлиш билан бирга, энг осони ҳамдир;
17. Аллоҳ таолони зикр этишда давомлилик билан банда дунё ва охиратда Аллоҳни унутиш сабабли келадиган бадбахтликдан омон бўлади.


Хайрли тонг

✨ Ҳаёт жуда гўзалдир, агар қалб Аллоҳимнинг муҳаббати билан тўла бўлса...

✨ Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ  покиза қалб эгаси бўлган яхши инсоним!

✨ Илоҳим, Аллоҳим муҳаббати билан тўла қалбимиз бизни Аллоҳ розилигига етиштирсин.

✨ Азизим, қалби ҳалим инсоним - илоҳим, бугунги кун сизни жаннат томон давом этиб бораётган йўлингизнинг бир одими бўлсин.

✨ Ва бу йўлда машаққатларингиз ажрга,  тунларингиз фажрга айлансин.

✨ Аллоҳим берган яна бир кунингиз сиз ўйлаганданда чиройли бўлишини тилайман.

✨ Аллоҳ раҳмат-у барокат уруғларини оилангизга ҳадя этсин.

✨ Савобларга тўлиб яшанг қадрдоним!

✨ Аллоҳим барчамизни ўз паноҳида асрасин!

✨ Эрта тонгда неки ният қилган бўлсангиз ижобат бўлсин.

✨ Бугунги  кунингиз ҳайрли ва барокатли ўтсин.

🌹Яқинларга ҳам улашинг!

https://t.me/solih_safo

20 last posts shown.