Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Other


-Яшашдан қўрқасизми ва ё ўлимданми?-деди.
-Яшасак Аллоҳнинг паноҳида, ўлсак, ҳузуридамиз-дедим...
Салим АЙЮБИЙ
©Муаллифлик ҳуқуқи мавжуд, кўчиришда муаллиф ва манба келтиринг!

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Other
Statistics
Posts filter


"Одамлар орасида", "Қилни қирқ ёриб" кўрсатувларининг бошловчиси Икром ака Улуғбоевнинг оналари, бизнинг холамиз фоний дунёдан боқий дунёга сафар қилдилар.

Аллоҳ Таоло мағфират қилсин.

Фарзандларига Аллоҳ сабру жамил берсин...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY


Капиталистик оламда иш манфаатсиз, ёрдам ғаразсиз бўлмайди. Хитой-Олтой ўлкаларини, Қозоғистон чўлларини, Қирғизистон тоғлари, кўлларини аста-секинлик билан ўзиники қилишда давом этяпти. Россия ҳам оғзини очиб қолмади. Беминнат ёрдам— савобни тушунган, Аллоҳни таниган, охиратдан умид қилган одамда бўлади. Рус бекорга кириб келмади, Америка ҳам орқада қолгиси йўқ.

Ҳар кимга ҳам қучоқ очаверишимизнинг оқибатини ўйлашимиз,
қўшниларимиз каби аҳволга тушиб қолмаслигимиз керак...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY


Йигирма йиллар аввал ёши улуғлар шундай суҳбатлашиб ўлтиришган. Яна йигирма йиллардан кейин ҳеч ким бир жойда тўпланиб, бир-бири билан суҳбатлашмаса керак деб ўйлайман. Ва ҳатто, мессенжердан хабарлар ёзавериб, овоз чиқариб гапириш малол келиб қолмасмикин деб, қўрқаман.

-------

Кўп нарса тараққий топмоқда, аммо, эътибор берсангиз кўп нарса йўқотилмоқда ҳам.

-------

Болалигимизда дадаларимиз, опоқдадаларимиз "фалончини кўриб келай" ёки "фалончиникига бориб келай" деб, шунчаки зиёратга, меҳмон бўлишга бориб келишар, ҳатто, қолиб ҳам кетишарди. У вақтда меҳр бор эди, мурувват, соғинч бор эди.

-----

Ҳозир бир кишини олдига бориб, сизни кўргани келдим, соғинибман десангиз, нимадир иши бор, бекорга келмаган, деб гумонга борилади. Чунки, ҳар бир саломимиз, саволимиз, ташрифимизда моддий мақсадлар ётади. Тузум, жамият, хусусан режа ва амаллар капиталистик йўналишга деярли тўлиқ ўтиб бўлди.

-----

Мақсадсиз салом ҳам йўқ ҳозир. Бу– битта менда, ё сиздамас.

Балки ҳалиям авлиёлар бордир орамизда...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

461 0 10 4 16

Суратдаги қўмондон.

1941 йил август ойида совет қўмондонлари генерал майор Понеделин ва Кириллов асирликка тушади. Сталин уларни гарчи иккови ҳам немислар билан ҳамкорлик қилишдан бош тортган бўлса-да, сиртдан ватан хоини деб эълон қилиб, ўлим жазосига ҳукм қилади. Вақт ўтиб улар лагердан озод қилинади. АҚШ бу икки генералга ўз таклифини қўяди, булар рад этиб, жонажон ватанига қайтади. Аммо улар совет социалистик республикасининг коммунистик партияси раҳнамолиги остида хоинлик тамғаси билан отиб ўлдирилади.

(Совет империясини қўмсаётганлар учун)

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY


БУГУННИНГ БУ КУНИ...

Замон ўзгармади, замондош ўзгарди...
Буюкда ҳиммат, насиҳатгўйда ҳикмат қолмади. Аҳдга вафо, сўзга садоқат йўқ. Аввалда савдогар "олдим, сотдим" сўзлари билан ишни битирар, муштарийсининг кейини билан иши бўлмасди. Бугун-чи!? Гап кўп, сўз кўп, ғийбат кўп. Шундан савдо сиёсатга, сиёсат савдога айланди. Пора ҳадяга, ҳадя пора ўрнига ўтди. Совғада эваз, сарпода мисл пайдо бўлгани кўринди. Илм аҳли тижоратда, раёсат кишиси зироатда топилди. Катталар кичикка, сағирлар кабирга алмашди. Сўзда ёлғон, ғийбат, шаҳодатда бўхтон урчиди. Савдогарда вафо, божгирда шафқат қолмади. Юрт тинч, юртдош нотинч. Ҳамён тўлса-да, кўз тўлмади. Зиёфат учун ҳовли кенг, ўнлаб хона мунтазир, жигар учун жой йўқ, меҳр йўқ, раҳм ҳам асло...
Ақрабодан улфат устун, қалбдан нафс, виждондан манфаъат. Бошлар оёққа, оёқлар бошга ўрин берди. Тарбия беришлик гўдаклар, иш бошқариш аёллар, оила раҳбарлиги хотинлар қўлига ўтди. Ҳийла ош, макр нон бўлди. Ҳийлагар феълини уддабуронлик, муттаҳам эса ҳақ талаб қилиш деб билди. Ҳақдор қарздорнинг қонини ичишга, қарздор ҳақдорнинг жонини олишга тайёр. Тижорат-ҳамкорини синдирувчи, кўмак бермоқ-миннат қилинувчи касб деб билинди. Мулк эгалари лафзидан кўра маблағини, савдо соҳиблари байъидан фойдани устун қўйди. Муомалада адолат эмас, ёлғон, ҳийла эп кўрилди. Қўл чўзганнинг қўлига, юзи сўлғиннинг юзига урилди. Ҳаромдан топилган даромадни норасида гўдакларга раво билиниб, садоқатли аёлга едирилди. Манбаъси қаерлигини билмаган ота-онага чиройли, ялтироқ қоғозлар остида нажосатдан фарқсиз даромадни "туҳфа" қилинди...
Натижада, фарзандлар фожирликка, аёллар осийликка юз тутиши ҳаёлларининг бир кўчасига келмади...
Покиза хонадонлар шубҳалар ва ҳаромлар гирдобида файзини йўқотди...

Роббим, Ўзинг ихлослиларни ислоҳ қил...
Раҳминг келсин...
Қаллобга Кофий, мазлумга Ҳомий бўлгил, Ўзинг Аллоҳим...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

413 0 11 4 20

Воиз фасиҳ бўлса, нотиқ бўлса, сўзлар мужмал бўлмаса, дона-дона гапирилса, оят гўзал ўқилса, ҳадис равон айтилса, бир гап атрофида айланилавермаса, сўз салобатидан масжид ларзага, қалблар титроққа келса, шунчаки вақт ўтказиш учун эмас, авомга ненидир англатиш учун айтилса, ўргатилса, амру-маъруф соф етказилса, қулоққа қуйилса, оддий, содда, ёқимли, таъсирли бўлса, эшитган одам жон қулоғи билан эшитса, мудраб қолмаса, гаплашиб ўлтирмаса, оятлар, ҳадислар, хутбалар ҳурматсиз этилмаса.
Хатиб унга тайёрланиб келса, яна, "саллаассаллам" эмас, салобат ва ҳурмат билан "Соллаллоҳу алайҳи ва саллам" дейилса...

Мавъиза шундай бўлса...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY


Бундан ўн йиллар аввал араб шайхларининг бирларидан(афсуски, исмлари эсимдан чиқибди), "Демократик Туркия раҳбари бўлган Эрдўған ҳақида нима дейсиз?" деб сўрашганида, "Эрдўған мажбурий куфр давлатини ихтиёрий куфр давлатига олиб чиққан одам деб биламан", яъни, "Аввал мажбурий дунёвий бўлган давлатни энди ҳар кимнинг ўз виждон эркига қўйган, диндор бўладими, динсиз бўладими аралашмайдиган ҳукуматга айлантирган раҳбар деб биламан" дея жавоб берганди. Бугунги кунда Саудияда бўлаётган воқеаларни кўриб, ўша шайхдан "Бугунги Саудий раҳбарлар ҳақида нима дейсиз?" деб сўралса,
"Исломий ахлоқ мажбурий бўлган давлатдан, Аллоҳ адаштириб, ихтиёрий ахлоққа олиб тушиб қўйган шахслар деб биламан" дея жавоб берган бўларди...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY


Битта бечора "аёл киши ялангбош юриши яхши эмас, барака қочади" дегани учун кечирим сўраб чиқди. Аммо...

Бирорта одам буларнинг ишига аралашмайди. Иши бўлмайди. Тутуриқсиз, одамнинг кўнгли айнийдиган, қусгиларини келтириб юборадиган, тарбиясиз, ҳеббим-ҳезалак, пасткаш-паскана, на миллатга мос, на урф-одатга тўғри келадиган, бузуқи масқаравозларга ҳеч ким ҳеч нарса демайди.
Уятсиз, ҳаёсиз аския қиладиган, ўзбекчиликка мутлақо тўғри келмайдиган гапларни айтадиган, тик-токка ўтириб олиб сўкинадиган ипирисқилар шу бузуқилиги билан нон топиб емоқда.

Нега кўз юмамиз? Нега юмилган кўзларга "Муҳтарам бошлиқ, ҳамма ёқнинг ахлати чиқиб кетди-ку!?" демаймиз? Фақат бизнингмас, уларнинг ҳам қизлари, ўғиллари, набиралари бор-ку!

Балки ҳаммамиз ўз саҳифамизда ўзи фикримизни 10-15 кун ёзиб борсак, бир яхшиликка эришармиз?

Кўчириб ё улашиб эмас, келинг, ўзимиз фикрларимизни саҳифаларимизда ёзайлик, Аллоҳ бир хайрли натижа берар!? Нима дейсиз? Ё "планета обезьян" га енгилдикми?

Салим АЙЮБИЙ

@softabobat

@SalimAYYUBIY


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ибрат учун...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY


Шу шеърни ёзганимда 20 ёш эдим.


НАЗМ

Музтариб ўлдум нетай, жон тасаддуқ, кулдур
Жисму жоним адо ўлғон, ёнғон ўтмас-кулдур
Ўхшаюр ожиз кўзума лахча-олтин, кул-дур
Дардима дору топилмас, бедаво- мушкулдур...

(1992-93 йиллар)

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY


Жаҳаннам— ўтмишда енгил саналганига пушаймон қилинадиган жой...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY


إِنَّا لِلّهِ وَإِنَّـا إِلَيْهِ رَاجِعونَ

Яқин қадрдонимизнинг сингиллари вафот қилдилар. Ибодатли, тоатли ва ўта сабрли аёл эдилар.


اللَّهُمَّ اغْفِرْ لَهَا وَارْحَمْهَا وَعَافِهَا وَاعْفُ عَنْهَا، وَأَكْرِمْ نُزُلَهَا، وَوَسِّعْ مُدْخَلَهَا، وَاغْسِلْهَا بِالْمَاءِ وَالثَّلْجِ وَالْبَرَدِ، وَنَقِّهَا مِنَ الْخَطَايَا كَمَا نَقَّيْتَ الثَّوْبَ الْأَبْيَضَ مِنَ الدَّنَسِ، وَأَبْدِلْهَا دَارًا خَيْرًا مِنْ دَارِهَا، وَأَهْلًا خَيْرًا مِنْ أَهْلِهَا، وَزَوْجًا خَيْرًا مِنْ زَوْجِهَا، وَأَدْخِلْهَا الْجَنَّةَ، وَأَعِذْهَا مِنْ عَذَابِ الْقَبْرِ وَمِنْ عَذَابِ النَّارِ

Аллоҳим, синглимизни мағфират қилгин, раҳм қилгин, гуноҳлардан пок қилгин ва афв этгин. Жаннатингдан мушарраф жой бергин ва беҳиштга киргазгин. Маконини кенг қилгин ва яҳна сувлар билан поклагин. Мисоли оппоқ кийимларни кирларидан тозалаганинг каби гуноҳларини кечиргин. Ўз уйидан яхшироқ уй, ўз аҳлидан яхшироқ аҳл насиб қилгин. Жаннатга киргизгин ва қабрдаги ва дўзахдаги азобдан паноҳингга олгин.

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)


Қиш фаслининг ўрталари эди. Анчадан бери бетоб ётган тоғамни кўришга боргандим. Умри оғир меҳнатда ўтган тоғам етмишдан ошганди. Ранглари сарғайган мўйсафиднинг бир неча кундан бери иштаҳаси йўқлигини, суюқ овқатнинг сувидан, шунда ҳам кампирининг қистови билан бир-икки қошиқ ичаётганини айтишди. Суҳбат орасида бемордан:
- Нима егингиз келяпти? Айтинг, олиб келайлик, - деб сўрашганди, отахон узоқ жим туриб:
- Ҳозир ҳусайни узум бормикин?.. - деди. Шунда ўғли ўйлаб ҳам ўтирмай:
- Э-э, ҳозир узумни неча пуллигини биласизми, ўзи?- деса бўладими?
- Ҳа, айтдим-қўйдим-да, ўғлим. Одам қариса, болага ўхшаб қоларкан, - деди.

Мен ўзимни зўрға тийиб турдим. Тоғамнинг ўғлига тарсаки бўлмасин, деб эртасига яна хабар олишни, узум олиб келишни ният қилдим. Аммо бу сусткашлигим бир умрлик армонга сабаб бўлди. Эртасига тонгда тоғам узилдилар...

Бир ҳафта ўтиб ўғил элга катта дастурхон ёзиб, қўй сўйиб “эҳсон” қилди.

Онамнинг қистовлари билан мажбур бордим. Хизмат қилиб, чой ташиб юриб дастурхондаги ноз-неъматлар орасида олтиндек ҳусайни узумни кўриб, кўз олдимга бир ҳафта олдинги манзара келди. Томоғимга нимадир тиқилди. Кўчага чиқиб кетдим...

Ахир, тоғам болаларини боқаман деб иссиқ-совуқ демай, оғир меҳнатда соғлигини ҳам йўқотганди-ку. Ота тириклигида раво кўрмаган озгина нарсани ўғил энди элнинг олдига сочиб риё қилишининг нима кераги бор?

(Muallif nomalum)

Rashidxon Akram sahifalaridan


@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

1k 0 11 1 34

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Табассум билан томоша қилинадиган видеолавҳа.


@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

771 0 11 1 16

Устозимиз Шамсиддин қори почча "Маййитнинг ҳайбати нимада, биласизми?" деб сўрадилар. Биз "Йўқ" деб жавоб бердик.
"Унинг ҳайбати– унинг сукутида" дедилар...

(Яъни, кўп гапирган одамнинг ҳайбати кетади)


Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY


Ўша куни Шайх Муҳаммад Аввома Ҳазратлари (умрлари узоқ бўлсин) суҳбатларида "Мен Сизларга Қутайба тарихларидан қисқа бир парча айтмоқчиман, аммо, уни айтишдан аввал бир савдогарчилик қилмоқчи бўлган аъробий ҳақида айтиб ўтсам. У ўз юртидан бошқа, хурмозорлари кўп бўлган юртга хурмо олиб бориб сотмоқчи бўлибди. Унга одамлар "Эй Фалоний, у ерда хурмозорлар борлигини, биздан кўплигини ва арзонлигини билмайсанми? Олиб борма у ерга, уялиб қоласан" дейишибди. Мен ҳозир Сизларга Қусом ибн Аббос тарихларини айтишим мисоли шу одамга ўхшайди-ки, аслида бу тарихни мендан кўра кўпроқ биласизлар" дедилар...

Энди савол:

– Орамизда Қусом ибн Аббос тарихларини Шайх Муҳаммад Аввомадан кўра яхшироқ биладиганлар борми?

*

Агар ўша гапни шахсан ўзимга қараб айтганларида "ер ёрилса-ю, кириб кетсамиди" деб юборсам керак.

*

Аслида бу ота-бобоси билан мақтаниб юрадиган миллатга калтак бўлди.

Ё яхшироқ биладиганлар борми?

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY


"Амакимиз москвич мошиналарини 20 йил ҳайдадилар. 30 тезликдан ўтмаганлар, олдиларидан чуқур чиқиб қолса тўхтаб, кейин авайлаб ўтардилар, уч кишидан ортиқ одам чиқмаган, жуда ажойиб одам эдилар" деди бир танишим.
"Ҳозир мошиналари қаерда?" деб сўрадим. "Сотилиб кетган" деди. "Ўзларичи?" дедим, "Ўзлари
50 ёшга етмай оламдан ўтиб кетдилар, юраклари ушлаб қолди" деди.

"Мошинани авайлаб, инжиқлик қилгунча, юракларини авайламабдилар-да" деб қўйдим.

Хуллас, ҳар ишда меъёр яхши. Ўта торлик кулфат келтиради..

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

950 0 16 5 16

"Ўғлим катта бўлиб қолса, орқамдан жўнатворасан. Артислани опкелиб, карнай-сурнай чалдириб, етти маҳаллага ош бераман ҳали. Илоё топганим тўйга буюрсин"...

Бу деярли миллий ғоя бўлиб қолди.


Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY


- Так, бу йил ўзбек тили байрами чёткий нишонлансин! Тепадан приказ бор. Пресс-секретарь Курбанова, сиз ответственный!

- Тушунарли, Дильмурат Джураевич!

- Хаджаев, сиз финансовый масалаларини решать қилас!

- Есть, ўртоқ бошлиқ!

- Тилчиладан у-бу кимни топийла! Ходимлани тўплаб, лекция ўқиб берсин! Кстати, ашулачила бўса, яна яхши. Кароче, эртага тадбир нормально бўсин!

- Ясно. Дильмурат Джураевич, ўзиз тадбирни очиб, табриклаворасми?

- А, нет! Вы че?! Замим мастер бунақа нарсалага. Ўзбекчада манга қийинроқ, тилим айланмиди. “Муракобот”, “мукаработ” деган сўзила жа сложно-де! Тем более эртага селекторим бор. Хуллас, всем понтяно, да?!

- Да, да..!

Она тилимиз байрами муборак дўстлар!

© Муслим Мирзажонов


@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

1k 0 11 4 42
20 last posts shown.