@SizdanTelegram© | Yangi O'zbekiston


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Sizdan Telegram - Siz yuborgan tezkor xabarlar, foto, videolar!
Xabaringizni @sizdan yoki @ozodnews ga yuboring +420724971539 raqamini saqlab qo'ying!
Shaxsingiz sir qolishi kafolatlangan!
XALQNING ASL MUAMMOLARI
"TA'SIR QILISH SIZNING QO'LINGIZDA"

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ХОРАЗМ – “Кўмирга тупроқ аралаштириб сотишяпти”
БОҒОТ.
“Хоразм вилояти Боғот туманидан мурожаат йўллаяпмиз. Туман кўмир шохобчасида кўмирга тупроқ аралаштириб сотишяпти. Бундан истеъмолчилар норози бўляпти. Мутасаддилар ҳолатга эътибор қаратишини сўраймиз”.


📌 @sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling!
📌 Obuna bo'lish uchun: https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1
📌 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
СУРХОНДАРЁ – “Маҳалламизда шубҳали ишлар бўляпти...”
БАНДИХОН.
“Сурхондарё вилояти Бандихон туманидан ёзмоқдамиз. Маҳалламиз йўли “Опен бюджет”да ғолиб чиққан эди. Аммо маҳалламиз раиси йўлимизнинг бир қисмини 130 миллион сўмга сотибди. Туман ҳокимлиги ҳам негадир шубҳали ишлар қилаётган махалла раисини ҳимоя қиляпти. Йўлимиз туман ҳисобидан ҳам молиялаштирилиб, маблағ ўзлаштирилган деган гаплар бор. Ваколатли идоралардан ҳолатни тафтиш этиб, тегишли чора кўришини сўраймиз”.


📌 @sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling!
📌 Obuna bo'lish uchun: https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1
📌 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan


ХОРАЗМ – “Ҳовлимизга учинчи марта ўғри тушди...”
ХИВА.
“Хоразм вилоятидан, Хивадан ёзмоқдамиз. Бизга тегишли бўлган ҳовлини учинчи марта ўғирлик ва босқинчилик йўли билан талон-торож қилишди. Бироқ ўғриларга чора кўрилмаяпти. Ажабланарлиси, 102 тезкор гуруҳи чақирилган жойга келмай, диспетчер мурожаатчини жеркиб-жеркиб телефонни қўйиб қўйган. Ваколатли идоралар жиноятчиларни қўлга олиб, адолатни қарор топтиради деган умиддамиз”.


📌 @sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling!
📌 Obuna bo'lish uchun: https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1
📌 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan


ЖИЗЗАХ вил. – “Тирбандлик. Темир йўлдан ўтиш йўли тўсиб қўйилган”
“Жиззах вилояти Даштобод-Зомин йўлида тирбандлик. 11 январь кунги ҳолат. Темир йўлдан ўтиш йўли тўсиб қўйилган. Иккита йўловчи поезд ўтди. Ҳали “Афросиёб” ўтгани йўқ. Одамлар кутиб қолди. Масъуллар буни қандай изоҳлайди? Балки кўприк қуриш керакдир?”


📌 @sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling!
📌 Obuna bo'lish uchun: https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1
📌 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan


Forward from: Ревизор 🧮
«Жалақудуқ туман йўллардан фойдаланиш» давлат муассасаси томонидан барча объектларда махсус транспорт хизмати кўрсатиш бўйича бошланғич қиймати 101,0 млн сўмлик танлов ўтказилди.

Танлов натижаларига кўра, энг паст нарх — 100,5 млн сўм таклиф қилган «Will Print» МЧЖ танлов ғолиби, иккинчи иштирокчи «DAVR TAMIRLASH» МЧЖ эса заҳира ғолиби деб топилди.

Мазкур танловда ўзаро аффилланган шахсларга тегишли тадбиркорлик субъектлари иштирок этган бўлиши мумкин.

Хусусан, Ғозиев Файзулло Эркинжонович бир вақтнинг ўзида «Will Print» ва «DAVR TAMIRLASH» МЧЖларнинг раҳбари ҳамда ягона таъсисчиси ҳисобланади.

@revizor_uzb


САМАРҚАНД вил. – “30 сотих ердаги сабзи ҳосилини тракторда ҳайдаб ташлашди”
БУЛУНҒУР.
“Самарқанд вилояти Булунғур туманидан мурожаат йўлламоқдамиз. Қийин аҳволда қолдик. 1 гектар ер майдонидан ҳужжат асосида фойдаланмоқдамиз. Булунғур тумани ҳокими буйруғи деб, 30 сотих ердаги сабзи ҳосилини тракторда пайҳон қилиб ташлашди. Икки йилдан бери судма-суд юрибмиз. Ваколатли идоралардан амалий кўмак сўраймиз”.


📌 @sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling!
📌 Obuna bo'lish uchun: https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1
📌 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan


ЖИЗЗАХ вил. – “Қувур тешилиб, сув сизиб чиқаётганига 5 ой бўлди”

ҒАЛЛАОРОЛ.
“Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани Самарқанд маҳалласи Т.Норбеков кўчасида cув қувури тешилиб, сув сизиб чиқаётганига 5 ой бўлди. Туман сув таъминоти корхонаси қазиб, бугунги кунгача таъмирланмай келмоқда. Бу ҳолат пиёдалар ва автомашиналар қатновига халал бермоқда. Қолаверса, сув исроф бўляпти. Масъул идоралардан носозлик бартараф қилинишида ёрдам сўраймиз”.


📌 @sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling!
📌 Obuna bo'lish uchun: https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1
📌 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan


СУРХОНДАРЁ – “Мактабимизнинг жиҳозлари бошқа мактабларга тарқатиб юбориляпти”
АНГОР.

“Сурхондарё вилояти Ангор туманидан мурожаат йўллаяпмиз. “Опен бюджет” лойиҳасида ғолиб чиқиб, 14-умумтаълим мактабига олиб келинган ўқув жиҳозлари баъзи мутасаддилар бошчилигида бошқа мактабларга тарқатиб юборилмоқда. Ваколатли ташкилотлардан изоҳ кутиб қоламиз”.


📌 @sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling!
📌 Obuna bo'lish uchun: https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1
📌 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ФАРҒОНА вил. – “Газ пасайди. Бу газда овқат пишириб бўладими?”
ҚЎҚОН.
“Фарғона вилояти Қўқон шаҳри Арчазор Боғистондаги кўп қаватли уйдан мурожаат қиляпмиз. “Дом”имизда газ пасайиб кетди. Байрам ўтгач, газ ҳам бўлмайдими? Уйимизда қариялар, ёш болалар бор. Бу газда овқат пишадими ё исиниб бўладими? Мутасадди ташкилотлардан амалий кўмак сўраймиз”.


📌 @sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling!
📌 Obuna bo'lish uchun: https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1
📌 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan


СУРХОНДАРЁ – “Аҳолига аталган газ баллонлар нега эгаларига етиб келмаяпти?”
АНГОР.
“Сурхондарё вилояти Ангор тумани Чинобод маҳалласидан ёзмоқдамиз. Маҳалламизга ажратилган газ баллонлар ошхоналарга сотиб юборилмоқда. Туман газ бўйича масъуллар ушбу ҳолатларга кўз юммоқда. Ҳолатни яхшилаш учун маҳаллага газ тарқатадиган масъулларни янгилаш керакдир. Ҳолат бўйича амалий кўмак сўраймиз”.


📌 @sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling!
📌 Obuna bo'lish uchun: https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1
📌 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ФАРҒОНА вил. – “Ҳокимлик 2021 йилдан бери уй масаласини ҳал қилиб бермаяпти”

ЎЗБЕКИСТОН тум.
“Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани Яйпан шаҳарчасидан мурожаат йўлламоқдаман. Давлат ажратган уйимни олиб бошқага бериб юборишган. Уй кадастри масаласида 2021 йилдан бери ҳокимликка мурожаат қиламан, аммо фақат ёлғон ваъда бериб келишяпти. Ҳозир ноиложликдан уч фарзандим ва ҳомиладор аёлим билан чиқинди тўкиладиган ҳудуддаги хонада яшаяпмиз. Ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёев амалдорларга халқ дардини эшитинглар деяптилар, айрим амалдорлар эса бизни “отангга бор, онангга бор деб сарсон қилмоқда. Ҳурматли Президентимиздан кўмак сўраймиз”.

📌 @sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling!
📌 Obuna bo'lish uchun: https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1
📌 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan





13 last posts shown.