Ҳозир Чорсудаги ўша машҳур мардикор бозор ёнидан ўтиб кетаётган эдим. Бир Нексия тўхтади бир тўда мардикор донга ёпишган қушдай мошина атрофини ўраб олишди, ҳайдовчи ҳам мошинадан тушиб ғоз туриш қилиб ахлат ташиш керак кунига 50 000 сўм бераман деган эди ҳамки, тўртта мардикор шартта мошинага ўтириб олди.
Яна бошқа мошина келди, яна ўша ҳолат, донга ёпишган қушлардек мошина атрофини ўраб олишди.
Бу ҳолат бир неча бор қайтарилди, қараб турсам бир ота-бола ҳам мошинага ёпишяпти, лекин ҳеч омади келмаяпти, ҳар сафар бошқалар ишни олиб кетяпти.
Яна бир уриниш чиппакка чиққандан кейин ўзлари ўтирган сояга қайтаётган ота жуда қаттиқ хурсинди “ўғлим, бугун ҳам иш юришмайди, шекилли” деб қўйди.
Мана шу гапнинг ўзи одамни эзиб юборди, бошқа кузата олмадим.
Азизлар, нима бўлса, бўлсин, фарзандларингизни ўқиши учун пулни аяманг, ўзингиз ҳам доимо изланишда бўлинг, ўқинг, янги марраларни забт этинг!