Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
— Баъзида умуман керакмас нарсалар билан шуғулланаётгандек ҳис қиламан ўзимни.
— Кейинчи?
— Кейин, бу учун ойлик олаётганим эсимга тушиб, анча тинчланаман...

П.С. Актуал сарказм…

📱Канал👉Sirdaryolik_insider


❗️АИ–80 ёқилғисидан воз кечилади 

Президент фармонига кўра, 2025 йил якунига қадар аҳолини сифатли, экологик тоза ва арзон ёқилғи билан таъминлаган ҳолда АИ – 80 русумли автомобиль ёқилғисидан фойдаланиш ва сотиш чекланади.

📱Канал👉Sirdaryolik_insider


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ўзбекистонда кредитга "қора рўйхат" ҳали йўқ

"Ўзбекистонда кредит расмийлаштиришда "қора рўйхат" аслида йўқ. Бу ибора кредит олмоқчи бўлган мурожаатчига тезроқ жавоб бериш ва рад қилиш маъносида қўлланилади", - деди "КАТМ" кредит бюроси ходими Машҳурбек Раҳимов Марказий банкда бўлиб ўтган медиа-мулоқотда.

Батафсил видеода👆

📱Канал👉Sirdaryolik_insider


Tayinlov

Mamirov Marufjon Faxriddin o‘g‘li Sayxunobod tumani madaniyat bo‘limi boshlig‘i lavozimiga tayinlandi.

Mamirov Marufjon Faxriddin o‘g‘li - tayinlovga qadar Yoshlar Ishlari bo‘limi Sayxunobod tumani rahbari lavozimida faoliyat yuritib kelgan.

📱Канал👉Sirdaryolik_insider


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Янгийўлдаги «Ҳайзенберг»

Тошкент вилоятидаги хонадонлардан бирида нарколаборатория аниқланиб, у ердаги 1 млрд сўмлик дори воситалари мусодара қилинди.

П. С. Очиғи ҳайрон қолардим, шунча наркотик модда қаттан келаяпти экан деб, чегарамиз қаттиқ қўриқланаётганини кўриб, энди уни ўзимизда тайёрлашга ўтишаяпти.

Химияни яхши биладиган ўғлингиз, укангиз, қариндошингиз бўлса огоҳлантиринг, интернетда химия ўқитувчисига катта ойлик таклиф қилинаётган эълонлар кўпайиб қолди.

Катта пулга учиб қолишмасин.

Бу нарсаларни охири узоқ йиллик қамақ.

📱Канал👉Sirdaryolik_insider


Бугун 8 февраль Боёвут тумани ҳокими Уралова Дилфуза Жумановна таваллуд топган кун.


Ҳурматли Дилфуза Жумановна!

Сизга таваллуд кунингиз муносабати билан самимий табрикларимизни йўллаймиз!

Сиз ҳар бир ишингизда масъулиятли, халқ манфаатларини устувор қўядиган, адолатли раҳбар сифатида эътироф этилгансиз. Ташаббускорлик, билим ва тажрибангиз билан Боёвут тумани тараққиётига улкан ҳисса қўшиб келаётганингиз таҳсинга сазовор.

Сизга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, оилавий тинчлик ва фаолиятингизда муваффақиятлар тилаймиз.

Юрт равнақи йўлидаги заҳматли меҳнатингиз доимо самарали бўлсин, янги марраларни забт этишда куч-ғайратингиз тўлқиндек ёшариб турсин!

Таваллуд кунингиз муборак бўлсин!

📱Канал👉Sirdaryolik_insider


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Энди Сирдарёда ўрта ва кичик тиббиёт ходимлари фақат тўлиқ ставкада ишга қабул қилинади. 0,25 ва 0,5 ставка ишлашга рухсат этилмайди

Бу ҳақидаги қарор лойиҳаси Халқ депутлари Сирдарё вилояти Кенгашининг тўққизинчи сессиясида тасдиқланди.

Таъкидланишича, бугунги кунда вилоятда ўрта ва кичик тоифадаги тиббиёт ходимларнинг 10 фоизи 0,25 ставкада, 30,2 фоизи эса 0,5 ставкада фаолият юритишади. 2 928 нафар кичик тиббиёт ходимлари ўрнига 4 098 нафар ҳамшира ишга олиниб, уларнинг 13 фоизи 0,25 ставкада, 33 фоизи 0,5 ставкада ишлашмоқда.

П.С. Қайсидир балнитсада эшитгандим, 1 та жойга 8 кишини ишга олишган.

Нимага деб ўйлайсиз, албатта бизнининг шонли шифкорларимиз меҳрибон ва хеч кимни хафа қилгиси келмайди.🥲

Баъзи шифкорларимизнинг шиорлари бор:

Хеч ким ишсиз қолмаслиги керак

Кўп туғадиган хамшира энг яхши хамшира😜

📱Канал👉Sirdaryolik_insider

10.9k 0 344 10 34

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Сирдарёга келишда «вилоят учун нима қиламан» деган саволни ўзингизга бердингизми? –депутат яқинда иш бошлаган вилоят ҳокими ўринбосарини сўроққа тутди,


Депутат – халқ вакили. У амалдорларни тийиб туриши оддий ҳолга айланиши керак!

Бугунги кунда давлат бошқарувидаги энг катта муаммолардан бири – халқ вакилларининг ўз ваколатларидан етарлича фойдаланмаслиги. Одатда, депутатлар қарор қабул қилиш жараёнларида фаол иштирок этмасликлари, амалдорларнинг бир томонлама қарорлар қабул қилишига йўл қўйишлари кузатилади.

Ҳолбуки, депутат – халқнинг ҳақиқий вакили! У фақат йиғилишларда иштирок этувчи шахс эмас, балки халқ манфаатини ҳимоя қилувчи куч бўлиши лозим. Амалдорларнинг хато ёки бир томонлама қарорларини тўхтатиш, улардан ҳисобот талаб қилиш, халқ олдида жавобгарликни ошириш – депутатнинг асосий вазифаларидан биридир.

Агар халқ вакиллари ўз ролини тўлиқ англаса ва амалдорларнинг фаолиятини қатъий назорат қилса, жамоатчилик манфаатлари биринчи ўринга чиқади.

Шунинг учун ҳам депутатларнинг фаолияти фақат қоғозда эмас, реал ҳаётда ҳам сезиларли бўлиши шарт. Улар ҳукуматдан эмас, халқдан қўрқиши, халқ олдида ҳисоб бериши керак.

Амалдорларнинг чекланмаган ваколатларга эга бўлишига чек қўйиш вақти келди!

Халқ вакиллари халққа хизмат қилсин!

📱Канал👉Sirdaryolik_insider


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Boyovut tumani hokimligida milliy liboslar kuni bo‘lib o‘tmoqda😍

📱Канал👉Sirdaryolik_insider


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Хали битмаган уйларга пул тўлашга шошмай турамиз-а


2025-йил 01-июлдан янги тартиб кучга киради.

Бу Қарордан кейин уй сифати ошиши ва "маша" қурувчилар йўқ бўлиб кетиши кутилаяпти.

Батафсил видеода


📱Канал👉Sirdaryolik_insider


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Milliy_liboslar_kuni
#Guldu

Psixologiya va ijtimoiy fanlar fakulteti faol yoshlari tomonidan “Milliy liboslar kuni” targ’iboti uchun maxsus videorolik…

📱Канал👉Sirdaryolik_insider


Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-1-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида,“Хавфсиз тун” профилактик тадбири давомида Ширин шаҳар ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи ҳисобида жазо ўтаётган назорат остидаги шахслар томонидан қайта жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этилишини олдини олиш, мақсадида кунлик тун тадбирига жалб этилган соҳавий хизмат ходимлари билан ҳамкорликда 11 нафар ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган назорат остидаги шахслар, ҳамда 8 нафар озодликни чеклаш ҳамда 1 нафр шартли синов жазосини ўтаётган назорат остидаги шахсларни суд томонидан юклатилган тақиқ ва чекловларга риоя этиб яшаётганлиги текширилиб, мунтаззам назорат қилиб борилиб ҳар бири қайта жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарлик қилмаслик тўғрисида расмий равишда огоҳлантирилмоқда.

📱Канал👉Sirdaryolik_insider


Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-1-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ширин шахар ИИБ бошлигинг 1 уринбосари, Ширин шахар ИИБ бошлигининг уринбосари ЖХХ бошлиги иштирокида Пробация гурухи хисобида турган озодликни чеклаш жазосини утаётган назорат остидаги шахслар билан кайта жиноят килишини олдини олиш максадида профилактик суҳбат утказилиб хар бири расмий равишда огохлантирилди

📱Канал👉Sirdaryolik_insider


Президент Администрацияси штат бирликлари камида 50 фоизга қисқартирилади, бошқа давлат ташкилотларида ҳам қисқартириш бўлади—Шавкат Мирзиёев,

07.02.2025 йил.

П. С. Бугун эшитган энг яхши янгилигим шу бўлди.

Бюджетхўр, бир иш қилмайдиган штатлардан қутулиш вақти келди.

📱Канал👉Sirdaryolik_insider

6.4k 0 102 2 66

#Дахшат

Сирдарё вилояти Прокуратураси, ходими кучли таъсир қилувчи дори воситалари билан қўлга
олинди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда, Сирдарё вилояти прокуратураси ходими, бошқарувида бўлган “Спарк” русумли автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилди.

Натижада, автомашина салонида 50 дона “Зардекс” кучли таъсир қилувчи дори воситаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

📱Канал👉Sirdaryolik_insider

5.4k 0 97 14 26

Гулистон, Мирзаобод тумани ва Янгиер шаҳри президент танқидига учради.

Қайд этилишича, ушбу ҳудудларда хизматлар ҳажми пасайган.

📱Канал👉Sirdaryolik_insider


#Кун_фотоси

Озодбек Назарбеков Президент иштирокидаги видеоселектор йиғилишида дўппида
,,

Бугун жума, ўзбек миллий либосларини тарғиб қилиш куни.

📱Канал👉Sirdaryolik_insider


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бугундан чала мотиватор, психолог, коуч ва шу кабиларни жавобгарликка тортишга оид қонун кучга кирди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 59прим4-моддасига кўра, маърифий фаолиятни бундай фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан амалга ошириш ёхуд маърифий фаолиятни амалга ошириш бўйича қонунчиликда белгиланган чекловларга риоя этмаслик, башарти жиноят аломатлари, шунингдек ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа ҳуқуқбузарликлар аломатлари мавжуд бўлмаса — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Инстаграмда кўриб қолсангиз, 102 га тел қилишингиз мумкин.

📱Канал👉Sirdaryolik_insider


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🇺🇿🎀 Миллий либосларимизнинг иқлимга мослиги!

Миллий либослар нафақат гўзаллик ва миллий қадриятлар тимсоли, балки иқлим шароитимизга ҳам тўлиқ мослашган амалий кийимлардир. Улар асрлар давомида халқимизнинг ҳаёт тарзи ва табиий шароитларга мувофиқ такомиллашиб келган.

Ёзда салқинлик: Атлас ва адрас каби табиий ипак ва пахта матолари танага ҳаво ўтказади. Бу эса иссиқ кунларда тетиклик ва қулайлик ҳиссини беради.

Табиий матолар: Ўзбек либослари асрлар давомида фақат табиий хом ашёлардан тайёрланган. Бундай либослар экологик жиҳатдан ҳам хавфсиз ва қулайдир.

Иқлимий ўзгаришларга мослик: Миллий либослар нафақат табиий шароитларга, балки турли минтақалардаги иқлим ўзгаришларига ҳам мослаб ишланган.

Миллий либосларимиз — нафақат маданий мерос, балки соғлом ҳаёт учун ҳам ажойиб танлов! 🤩👍👇


📱Канал👉Sirdaryolik_insider


Оилавий тадбиркорлик дастури доирасида кундузги парвариш хизматини йўлга қўйган тадбиркорлик субъектларига кредит ажратилади.

✅Дастур доирасида мебель ва жихозлар хариди учун имтиёзли кредит ажратилади.
✅Бунда, дастур доирасида банкларга ресурс маблағи Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси ҳисобидан ажратилади.

📱Канал👉Sirdaryolik_insider

20 last posts shown.