Фидойи инсонларга раҳмат!
Ҳар куни уйимизда чироқ ёниб, электр ускуналари ишлаши ортида қанча инсонларнинг меҳнати ётганини кўпинча унутамиз. Аммо бу меҳнат нақадар хавфли эканини фақатгина шу касб эгалари яхши ҳис қилади.
Оқолтин туман электр корхонаси ходими Раззоқов Зухриддин ака хизмат бурчини бажараётганда юқори кучланишдаги ток уриши оқибатида оғир тан жароҳати олди. У киши ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, эл-юртга сидқидилдан хизмат қилиб келаётган фидойи инсонлардан бири.
Биз кундалик ҳаётимизда электр энергиясидан фойдаланамиз, аммо уни етказиб бериш қанчалик машаққатли ва хавфли эканини камдан-кам тушунамиз. Ҳар бир шам ёққанимизда, ҳар бир ускуна ишга тушганда, бу ортида жасур ва меҳнаткаш энергетиклар турганини унутмаслигимиз керак.
Зухриддин акага тезроқ шифо топишини тилаймиз! Аллоҳ уни асрасин, саломатлигини тиклаб, оиласи бағрига қайтарсин! Барча электромонтер ва энергетиклар меҳнати ҳақиқий жасорат ва садоқат намунасидир.
Ҳурматли юртдошлар, бу каби фидойи касб эгаларига нисбатан ҳурматимиз ва қадрлашимиз янада ортсин! Улар халқ хизматида, биз эса уларга доимо дуода ва миннатдор бўлайлик!
✅ Янгиликлар учун обуна бўлинг: @sirdaryoni_oqoltini_bugun