1441 йил 9-феврал Алишер Навоий таваллуд топган кун. Алишер Навоий-буюк шоир ва мутафаккир, давлат арбоби
Темурийлар сулоласи вакили, ўзбек мумтоз адабиётининг ёрқин намоёндаси – Заҳириддин Муҳаммад Бобур 1483-йилнинг 14-феврал куни дунёга келган. Бу йили шоҳ ва шоир таваллудининг 542 йиллиги нишонланади.🇺🇿Бугун Юнусобод тумани Мактабгача ва Мактаб таълими тасарруфидаги 260-умумтаълим мактабида Алишер Навоий таваллуди ҳамда Шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.
❇️Тадбирда мактаб ўқувчилари томонидан икки буюк сиймо қаламига мансуб ғазал ва рубоийлар ўқилди, адиблар шахсига ҳурмат бажо айланди.
❇️ Адабий кечада Икки буюк сиймонинг асарларидан саҳна кўринишлари ўқувчилар томонидан маҳорат билан намойиш этилди.
❇️ Аждодлар муқаддас ёдига йўғрилган бу адабий кечага ташриф буюрган томошабинлар қалбида катта таассурот уйғотди.
🌺⊱┈──╌❊╌──┈⊰🌺
🖌Биз билан бирга бўлинг
🖌260-мактаб матбуот хизмати👇👇👇
https://t.me/shkola260news