Негадир хамма нарса зерикарли бўлиб қолгандек . Ижтимоий тармоқлар аввалгидек қизиқарли эмас , базан ўнлаб хабарларни қўнғироқларни шунчаки жавобсиз қолдиряпман , негадир одамлар билан олдингидек гаплашгим келмай қолган , одам кўп жойлардан қочадиган , шовқинларни , бўш сўзларни ёқтирмайдиган бўлиб қолибман . Менга шунчаки тинч жой ва бир икта яқинларим бўлса кифоя . Мен хақиқатдан хам хурмат қиладиган , севадиган одамларим даврасида ўзимни анча эркин хис қиламан , улар даврасида кўп гапираман , кўп куламан улар билан ўзимни жуда яхши хис қиламан . Балки инсон ёши ўтгани сари ёлғизликни севадиган одамга айланиб қолиши ростдир