🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ: УЛУҒ ОЙНИНГ МАҒФИРАТ ДАҲАСИНИ ҲАМ ҒАНИМАТ БИЛАЙЛИК!
🕌 Шу йил, 11 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Тошкент шаҳридаги “Сирож солиҳ” жоме масжидидаги таровеҳ намозида иштирок этиб, жамоатга Рамазони шарифнинг мағфират даҳаси тўғрисида гўзал суҳбат қилиб бердилар.
🤲 Манфаатли суҳбат якунида Муфтий ҳазратлари Аллоҳ таолодан барчага икки дунё саодатини насиб қилишини сўраб, элу юртимиз ҳаққига хайрли дуолар қилдилар.
#xabar #taroveh #muftiy
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
⏺MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

🌙 Муфтий ҳазратлари масжидга йиғилган мўмин-мусулмонларни Рамазони шариф билан қутлаб, бу фазилатли ой юртимизда ўзгача шукуҳда ўтаётгани, бир ойгина меҳмон бўлган ғанимат ойнинг раҳмат даҳаси ҳам тугаб, иккинчи ўн кунлик – мағфират даҳаси бошлангани, бу даҳа нафақат ойнинг, балки йилнинг ҳам “мағфират кунлари” ҳисобланиши, бу борада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "У аввали раҳмат, ўртаси мағфират ва охири дўзахдан озод бўлиш фурсати бўлган ойдир", дея марҳамат қилганларини баён этдилар. Шунингдек, Ҳақ таолонинг мағфирати кенглиги, саҳобалар ибрати ва мағфират сўраш одоблари ҳақида сўзлаб, жамоатга бу ғанимат кунларнинг фазилатидан тўлиқ баҳраманд бўлишга интилишлари лозимлигини қайд этдилар.