Мен сенсиз яшашга ўрганиб бўлдим.
Асли тош бўлмоғи керакми юрак,
Билмадим қанчалик бардошлар керак.
Юракда эт эмас ўсгандир суяк,
Мен сенсиз яшашга ўрганиб бўлдим.
Уйқусиз тунлардан безиб, безиллаб,
Кундузлар ҳаётни кезиб, изиллаб,
Соғинч оловида куйиб, жизиллаб,
Мен сенсиз яшашга ўрганиб бўлдим.
Энг оғир ҳасталик бунчалар бўлмас,
Ошиқ на тирикдир, ва ё на ўлмас.
Севмас кишиларга қилганча ҳавас,
Мен сенсиз яшашга ўрганиб бўлдим.
Яна сени деса ундан кечарман,
Кўнгилни бир либос каби ечарман,
Керакми, минг бора қасам ичарман,
Мен сенсиз яшашга ўрганиб бўлдим.
Қуёшни қошимга келтир, бесамар,
Оловлар, оташлар кетди дарбадар,
Сўнмоқ ҳам шунчалар бўлар, алҳазар?!
Мен сенсиз яшашга ўрганиб бўлдим.
Истагинг шумиди, ол мендан инъом,
Ҳаёт давомида этади давом,
Жонимга ботса ҳам бу аччиқ калом,
Мен сенсиз яшашга ўрганиб бўлдим.
Мен сенсиз яшашга ўрганиб бўлдим....
Малика Тавфиқ❤️
Асли тош бўлмоғи керакми юрак,
Билмадим қанчалик бардошлар керак.
Юракда эт эмас ўсгандир суяк,
Мен сенсиз яшашга ўрганиб бўлдим.
Уйқусиз тунлардан безиб, безиллаб,
Кундузлар ҳаётни кезиб, изиллаб,
Соғинч оловида куйиб, жизиллаб,
Мен сенсиз яшашга ўрганиб бўлдим.
Энг оғир ҳасталик бунчалар бўлмас,
Ошиқ на тирикдир, ва ё на ўлмас.
Севмас кишиларга қилганча ҳавас,
Мен сенсиз яшашга ўрганиб бўлдим.
Яна сени деса ундан кечарман,
Кўнгилни бир либос каби ечарман,
Керакми, минг бора қасам ичарман,
Мен сенсиз яшашга ўрганиб бўлдим.
Қуёшни қошимга келтир, бесамар,
Оловлар, оташлар кетди дарбадар,
Сўнмоқ ҳам шунчалар бўлар, алҳазар?!
Мен сенсиз яшашга ўрганиб бўлдим.
Истагинг шумиди, ол мендан инъом,
Ҳаёт давомида этади давом,
Жонимга ботса ҳам бу аччиқ калом,
Мен сенсиз яшашга ўрганиб бўлдим.
Мен сенсиз яшашга ўрганиб бўлдим....
Малика Тавфиқ❤️