Камбағал оилаларга фоизсиз ссуда (қарз) ажратилади
Президентнинг “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Унга кўра:
▪️ўн кун муддатда ҳар бир туман ва шаҳарнинг ихтисослашувидан келиб чиқиб, саноат, қишлоқ хўжалиги ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаларида тадбиркорликнинг ривожланишига туртки берувчи 5 тадан «драйвер» лойиҳалар рўйхатини тасдиқланади ва уларга зарур инфратузилмани яратиш учун Давлат бюджетидан 2024-2025 йилларда 1 триллион сўм маблағ ажратилади;
▪️оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, «Бизнесга биринчи қадам» дастурлари ҳамда микромолия ташкилотлари орқали жорий йил якунигача 4 триллион сўм, 2025 йилда 15 триллион сўм кредитлар ажратилади;
▪️10 кун муддатда субсидиялар турларини мақбуллаштириш ва мазкур мақсадлар учун кўзда тутилган маблағлар ҳажмини камайтирмаган ҳолда камбағал оилаларга фоизсиз ссуда ажратиш тартиби бўйича таклифлар киритилади;
▪️маҳаллаларда камбағал оилани аниқлаш, уни Камбағал оилалар реестрига киритиш, камбағалликдан чиқаришга қаратилган чораларни кўриш, реестрдан чиқариш жараёнлари «маҳалла еттилиги» томонидан ҳамкорлик асосида амалга оширилади;
▪️камбағал оилаларга — даромадли меҳнат фаолияти билан банд қилиш ва тадбиркорликка жалб қилиш йўналишида ҳоким ёрдамчиси, ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш, соғлиқни сақлаш ва таълим йўналишларида — ижтимоий ходим ҳамроҳлик қилади;
▪️50 минг гектар ер майдонини камбағал оилаларга 30 йилгача ижарага берилади. Ер майдонларини ижарага бериш бўйича электрон онлайн аукцион савдоларини «маҳалла еттилиги»нинг тавсияси билан камбағал оилалар ўртасида ўтказилади ва ер майдонларини ижарага бериш бўйича электрон онлайн аукцион савдолари ғолибларига ер участкаси нархини 10 йил муддатга тенг улушларда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади.
▪️АТ «Халқ банки», «Микрокредитбанк» АТБ бириктирилган раҳбарларнинг хулосаси асосида:
➖ камбағал оилаларга ноутбук сотиб олиш учун 5 йил муддатга 2 йил имтиёзли давр билан гаровсиз ва фоизсиз қарз ажратади;
➖ тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун қиймати 30 млн сўмгача бўлган кичик ишлаб чиқариш ускуналари, кўчма дўконлар (food truck), мотороллер, скутер ва шу каби бошқа асосий воситаларни сотиб олиш учун 5 йил муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан гаровсиз ва фоизсиз қарз ажратилади.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ташкилотларининг 14 мингта раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларининг ҳар бирига ҳар 6 ойда 5 тадан энг оғир аҳволдаги камбағал оилалар бириктирилади.
➖ улар ҳар ойда икки марта ўзига бириктирилган оилалар билан учрашиб, камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режада белгиланган чоралар амалга оширилишини таҳлил қилади, юзага келган муаммоларни аниқлайди ҳамда уларни жойида бартараф этиш чораларини кўриб боради.
➖ улар ҳар ойда бир марта ўзига бириктирилган маҳаллаларга бориб, чора-тадбирларда белгиланган вазифалар амалга оширилишини таҳлил қилиб, юзага келган муаммоларни аниқлайди ва уларни жойида бартараф этиш чораларини кўради.
▪️2024-2025 йилларда республика даражасидаги давлат идоралари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари энг оғир аҳволдаги 1 000 та маҳаллага бириктирилади.
▪️Камбағал оилалар ва маҳаллаларга бириктирилган раҳбарларга зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш доирасида тегишли ташкилотнинг фойдаси ва бюджетдан ташқари маблағларидан фойдаланишга рухсат этилади. Бунда кўмак кўрсатиш фақат камбағал оилалар ўз даромадини ошириши, фарзандларининг таълим олиши ва оила аъзоларининг соғлиғини тиклаши ва яшаш шароитини яхшилаши билан боғлиқ бошқа мажбуриятларни бажарган тақдирда амалга оширилади. Ушбу маблағлар ҳисобидан камбағал оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш тақиқланади.
Telegram | Instagram | Facebook