РАДИЯЦИЯВИЙ ХАВФСИЗЛИК ТАЛАБЛАРИ ПРОФИЛАКТИКАСИ ЎҚУВ СЕМИНАРИ
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг радиация ва ядро хавфсизлиги департаменти ташаббуси билан 2025 йил 27 январида Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида Санитария - эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Бухоро вилояти бошқармаси мажлислар залида қўмита мутахассислари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳамда тадбиркорлик субъектлари рентгенологлари иштирокида профилактик ўқув семинари ташкил этилди. Тадбирда сўзга чиққан нотиқлар соҳада бўлаётган ўзгаришлар ва қонунчилик нормаларини ҳам алоҳида кўргазмали материаллар ёрдамида тушунтириб ўтишда. Хусусан, кўргазмали тақдимотда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, рентген қурилмалари (ускуналар), ионлаштирувчи нурланиш манбалари (изотоплар, радиоактив моддалар), ядровий материаллар хусусиятлари уларнинг хавфсизлик нормалари каби масалаларга алоҳида тўхталиб ўтилди. Шуниндек, объектларда профилактик тадбирларни амалга ошириш шакиллари, текширувлар, қонунчиликдаги нормалар батфсил тушунтириб берилди. Соҳага доир мавзуларда қизғин муҳокамаларга бой тарзда ўтказилган семинар сўнгида рентгенолог мутахассислар ўзларининг қизиқтирган саволларига радиация ва ядро хавфсизлиги департаменти ходимлари томонидан атрофлича жавоблар олишди. Тадбир сўнгида бу каби профилактик ўқув семинарларини мунтазам ўтказиб туришга келишиб олинди.