Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ахборот хизмати


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


Веб-сайт:
https://scis.uz
Манзил: 100011, Тошкент ш., А.Навоий 27
Facebook: facebook.com/sanoatxavfsizligi1scis
Instagram: instagram.com/sanoat.xavfsizligi/?hl=ru
Ишонч телефони: 55 513 2353
Эл.почта: info@scis.uz
ЯИДХП: my.gov.uz

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси жорий йилнинг 17 декабрь куни Фарғона шаҳар, Янгийўл маҳалласидаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчасида юз берган бахтсиз ҳодиса бўйича тегишли мутасадди идоралар билан ҳамкорликда қонунчиликда белгиланган тартибга асосан воқеа жойида портлаш ва ёнғин техникавий экспертиза ишларини олиб бораётганлигини маълум қилади. Шунингдек, мазкур ҳолат юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатининг 2024 йил 20 декабрдаги депутатлик сўрови қўмитага келиб тушган бўлиб, сўровга ўрнатилган тартиб ва белгиланган муддатда тушунтириш ҳамда жавоб берилади.


Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси Ахборот хизмати


Донолар бисотидан

Виждонни тоза сақлаш учун уни бошқаларнинг виждонидан баланд тутиш керак.

Хейнрих Ҳейне




ХАВФЛИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ОБЪЕКТЛАРИДА САНОАТ ХАВФСИЗЛИГИ
Жорий йилнинг 11 декабрида Навоий кон-металлургия комбинати акциядорлик жамияти бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 24-майдаги “Ер қаʼридан фойдаланиш, саноат, радиатсия ва ядро хафсизлиги ҳамда атом энергетикасидан фойдаланиш соҳаларида давлат бошқаруви ва назорати тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасиниг 2024-йил 4-октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиатсия ва ядро хавфсизлиги қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросига бағишланган ўқув-семинари бўлиб ўтди. Видеоконференсалоқа орқали бўлиб ўтган семинарда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиатсия ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, қўмитанинг ҳудудий бошқармаси, Қизилқум кон-техника инспексияси, “Навоий КМК” АЖ бўлинмалари ва жойлардаги студияларидан масъул раҳбар-ходимлар иштирок этишди. Тадбир аввалида иштирокчилар учун Навоий кон-металлургия комбинати фаолияти ва ютуқларига бағишланган видеоролик намойиш этилди. Шундан сўнг “НКМК” АЖ бош муҳандиси А.Равшанов, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиатсия ва ядро хавфсизлиги қўмитаси бош бошқармаси бошлиғи О.Жўраев, унинг ҳудудий бошқармаси бошлиғи А.Нуруллаевлар кун тартибидаги масалалар юзасидан чиқиш қилишди. Масъуллар томонидан студиялар ва мажлислар залидан иштирок этганлар саволларига жавоблар берилди.
Маълумот ўрнида. Сўнгги йилларда Навоий кон-металлургия комбинати томонидан бунёд этилган гидрометаллургия заводларининг аксарияти Қизилқум кенгликларида жойлашган. Хусусан, комбинат мутахассислари томонидан барпо этилган 7-гидрометаллургия заводи – техноген чиқиндиларни қайта ишлайдиган йирик саноат мажмуасидир. Мазкур мажмуадаги техноген чиқиндиларни қайта ишлаш жараёни маъданни қазиб олиш, технологик майдалаш, саралаш ва ташиш учун харажатларнинг йўқлиги билан ажралиб туради. Бу эса, ўз навбатида, заводда ишлаб чиқариладиган маҳсулот таннархини сезиларли даражада пасайтириш имконини берди. 2023 йилда заводда 16 млн. тонна техноген чиқинди қайта ишланган бўлса, жорий йилнинг ўтган ўн ойида ушбу кўрсаткич 14 млн. тоннани ташкил этди ва йил якунига қадар янада ошиши кутилмоқда. “НКМК“ АЖда 2024 йилга мўлжалланган қурилишнинг манзилли рўйхатига асосан комбинат мутахассислари томонидан 7-ГМЗнинг техноген чиқиндиларни қайта ишлаш қувватларини кенгайтиришга қаратилган лойиҳа бўйича қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, келгусида завод цехларида ўрнатиладиган тегирмонлар, қуюлтиргичлар ва бошқа қурилмаларнинг пойдевори барпо этилмоқда ҳамда коммуникация тармоқларни монтаж қилиш ишлари бажарилмоқда. Бугунги кунда заводда йилига 10 млн. тонна техноген чиқиндини қайта ишлаш қувватига эга 4 та янги тегирмон барпо этилмоқда. Шунингдек, амалга оширилаётган ишлар ҳисобига заводда тегирмонлар сони ўнтага етказилади ва йиллик қайта ишлаш ҳажмини 25 млн. тоннага ошириш имкони яратилади. Шунингдек, заводнинг қатор цехларини кенгайтириш ҳам режалаштирилган. Бу каби бунёдкорлик ишлари маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга хизмат қилиши табиий. Таъкидлаш жоизки, янги тегирмонлар учун зарур асбоб-ускуна ва эҳтиёт қисмлар маҳаллийлаштирилиб, Навоий машинасозлик заводи ҳамда Зарафшон таъмирлаш-механик заводида тайёрланяпти. Қурилиш ишлари Зарафшон қурилиш бошқармаси томонидан амалга оширилмоқда.


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Шавкат Абдуллаевич Аюпов Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг президенти лавозимига тасдиқланди.

Указом Президента Республики Узбекистан Аюпов Шавкат Абдуллаевич утвержден на должность президента Академии наук Республики Узбекистан.

Facebook|Instagram|X


РАДИЯЦИЯВИЙ ХАВФСИЗЛИККА РИОЯ ЭТИЛИШ - САЛОМАТЛИК ГАРОВИ

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг радиация ва ядро хавфсизлиги департаменти ташаббуси билан 2024 йил 12 декбрда қўмитанинг мажлислар залида қўмита мутахассислари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳамда соғлиқни сақлаш тизимида фаолият юритаётган рентгенологлар иштирокида профилактик ўқув семинари ташкил этилди. Тадбирда сўзга чиққан нотиқлар соҳада бўлаётган ўзгаришлар ва қонунчилик нормаларини ҳам алоҳида кўргазмали материаллар ёрдамида тушунтириб ўтишда. Хусусан, кўргазмали тақдимотда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, рентген қурилмалари (ускуналар), ионлаштирувчи нурланиш манбалари (изотоплар, радиоактив моддалар), ядровий материаллар хусусиятлари уларнинг хавфсизлик нормалари каби масалаларга алоҳида тўхталиб ўтилди. Шуниндек, объектларда профилактик тадбирларни амалга ошириш шакиллари, текширувлар, қонунчиликдаги нормалар батфсил тушунтириб берилди. Соҳага доир мавзуларда қизғин муҳокамаларга бой тарзда ўтказилган семинар сўнгида рентгенолог мутахассислар ўзларининг қизиқтирган саволларига радиация ва ядро хавфсизлиги департаменти ходимлари томонидан атрофлича жавоблар олишди. Тадбир сўнгида бу каби профилактик ўқув семинарларини мунтазам ўтказиб туришга келишиб олинди.




Forward from: Расмий хабарлар I Официальные новости
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ҳамкорликда «Матонат» лойиҳасини тақдим этади

Мазкур кўрсатув «Париж 2024» ёзги паралимпия ўйинлари ғолиблари, чемпионларимиз ҳақида ҳикоя қилади.

➡️Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Forward from: Расмий хабарлар I Официальные новости
⚡️ Шу йилни ўзида меҳрибонлик ва болалар уйларидан 300 нафар ўғил-қизлар оилавий муҳитга қайтди.

⚡️ Ҳозирда оилавий муҳитдан ажралган ҳолда таълим-тарбия олаётган яна 500 нафар бола бор.

⚡️ Масъул идораларга Миллий гвардия тажрибаси асосида 500 нафар болани оилавий болалар уйига жойлаштириш ва таълим олиши учун шароит яратиш топширилди.

⚡️ Назоратсиз ва қаровсиз болалар яшаши, ўқишига ихтисослашган мактаблар рўйхати қайта кўриб чиқилади, уларда бундай болалар учун 5 фоиз квота бўлади.

⚡️ Бунда ушбу мактабларга болаларни Ижтимоий ҳимоя агентлиги йўлланмаси асосида юбориш кўзда тутилади.

⚡️ Умуман, ногиронлиги бор ҳамда ота-она меҳридан бебаҳра қолган болаларнинг сифатли таълим-тарбия олиши ва оилавий муҳитга қайтишини ташкил қилиш масалаларини мувофиқлаштириш Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ш.Мирзиёева зиммасига юклатилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Forward from: Расмий хабарлар I Официальные новости
✅Яна бир тажриба – шу йили ногиронлиги бор болалар учун 73 та кундузги парваришлаш ва “Ғамхўрлик” гуруҳлари ташкил қилинди.

✅Бу соҳага хусусий секторни олиб кириш учун қўшимча имкониятлар яратилади.

✅ Яъни, тадбиркорларга ҳар бир бола учун кунига 100 минг сўмдан субсидия, хоналарни жиҳозлашга 30 миллион сўмгача арзон кредит ажратилади.

✅Буни ҳисобига Қорақалпоғистон, Андижон, Қашқадарё, Самарқанд, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида ногиронлиги бор 2 минг болани кундузги парваришлаш тизими йўлга қўйилади.

✅Бу тизим 1 октябргача қолган вилоятларда ҳам жорий қилинади.

✅Мутасаддилар олдига келгуси йилда 15 минг ногиронлиги бор болани таълимга жалб қилиш вазифаси қўйилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Forward from: Расмий хабарлар I Официальные новости
🔝Боғча ва мактаб ёшидаги ногиронлиги бор болаларнинг таълим билан қамрови Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент вилоятида энг пастлиги кўрсатиб ўтилди.

🔝Республика бўйича бундай болаларни 16,5 минги мактабга, 17,5 минги боғчага бормайди, яна 11 минг бола махсус мактаб-интернатларда ота-онасидан узоқда ўқияпти.

🔝Шунинг учун Ижтимоий ҳимоя агентлиги, ММТВ, вилоят ҳокимларига 1 февралгача ҳар бир туманда биттадан боғчада инклюзив таълим гуруҳини очиш топширилди. 1 сентябргача 954 та мактабда инклюзив синф ташкил қилиниб, яна 1 минг 800 нафар ногиронлиги бор бола таълим олиши учун шароит яратилади.

🔝Ижтимоий ҳимоя агентлигига ҳаракати чекланган болаларга мактабга келиб-кетиш харажатини 75 фоизини қоплаш тизимини жорий қилиш топширилди.

🔝Шунингдек, ментал ва жисмоний нуқсони бор болаларни ўқитадиган 90 та махсус мактабни кўп функцияли мактабга айлантириш кераклиги таъкидланди. Бу орқали ногиронлиги бор 2 минг бола ота-онаси билан яшаб, яқин ҳудуддаги мактабда ўқиш имконига эга бўлади.

🔝 Янги ўқув йилидан Тошкент шаҳрида битта шундай мактаб фаолияти йўлга қўйилиб, намуна қилинади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Forward from: Расмий хабарлар I Официальные новости
➡️Дунёда ногиронлиги бор одамларга тўғри келадиган 100 дан ортиқ спорт тури бор. Лекин, бизда бундай одамларга спорт билан шуғулланишга фақат 22 та тури бўйича тиббий хулоса берилади.

➡️Эндиликда халқаро андозалар асосида ногиронлиги борларга спорт турлари ҳам кенгайтирилиши, уларни бунга лаёқати касаллик турига қараб автоматик белгиланиши қайд этилди.

➡️Натижада спорт билан шуғулланишга йўлланма олиши мумкин бўлган ногиронлиги борлар сони 286 мингдан 440 мингга ошади.

➡️Мутасаддиларга келгуси йилда адаптив спорт қамровини 1,6 баробарга ошириб, 45 мингга етказиш топширилди. Бу одамларни спорт билан шуғуллантирадиган мураббийлар ойлиги 1 январдан 1,5 баробар оширилади

➡️Жойлардаги 130 та спорт мактаби, 90 та махсус таълим муассасаси ва 29 та “Мурувват” уйидаги спорт объектлари адаптив спорт турларига мослаштирилади.

➡️Жойларда 300 та янги “воркаут” майдончалари қурилади, уларда ҳам худди шундай шароитлар бўлади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Forward from: Расмий хабарлар I Официальные новости
Таҳлиллар кўрсатганидек, баъзи ногиронлиги бор инсонларда психологик босимлар сабабли ўзига бўлган ишонч етишмайди.

Лекин, ўзида куч топиб, оғир вазиятдан чиқиб, қаҳрамонлик кўрсатаётган одамлар ҳам кўплиги таъкидланди.

Президентимиз дунёнинг энг руҳлантирувчи “Топ-100” аёли рўйхатига кирган Деновлик Дилором Йўлдошеванинг ишларини эътироф этди. Бу аёл ногиронлиги бор бўлса-да, тикув корхонасини очиб, 40 нафар камбағал хотин-қизларни ишли қилди.

– Мана шундай иродали, матонатли инсонларни ҳаммага ўрнак қилиб кўрсатсак, улар билан ҳар қанча фахрлансак арзийди, – деди давлатимиз раҳбари.


Президент фармонига мувофиқ, йиғилишда Дилором Йўлдошевага “Мардлик” ордени тантанали топширилди.

Келгуси йилда бундай инсонлар ҳақида камида 5 та мотивацион ҳужжатли ва бадиий фильмлар суратга олиш муҳимлиги таъкидланди.

Бу борадаги ишларни мувофиқлаштириш Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ш.Мирзиёева зиммасига юклатилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Forward from: Расмий хабарлар I Официальные новости
⏺Ногиронлиги борларга бериладиган протез ва реабилитация воситалари рўйхати 18 тадан 30 тага, маблағи эса 1,5 баробарга оширилди.
Бунинг эвазига йил бошидан 100 минг одамни эҳтиёжи таъминланди.

⏺Энди рўйхатга яна 7 турдаги воситалар қўшилиши белгиланди.

⏺Ижтимоий хизмат агентлигига вилоят ҳокимлари билан биргаликда 2025 йилда 80 минг муҳтож одамга зарур протез воситаларини етказиб бериш топширилди.

⏺Яратилган имкониятлар ҳисобига бу йил тадбиркорлар 40 минг ногиронлиги борларни ишга олди.

⏺Буни янада кенгайтириш мақсадида 1 январдан ногиронлиги бўлган ишчилар учун ижтимоий солиқ 1 фоиз этиб белгиланади. Корхоналарга сурдотаржимон, психолог ва кўзи ожизлар учун ҳамроҳлик хизмати харажати учун 50 миллион сўмгача субсидия ажратилади.

⏺Бундай одамларни ишга жойлаган хусусий бандлик компанияларига 500 миллион сўмгача грант берилади. Бунда, ушбу компаниялар ишлаш истаги бор одамларни аниқлаб, уларни ўқитади, корхона талабига мослаштиради, иш даврини дастлабки 6 ойида ҳамроҳлик қилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Forward from: Расмий хабарлар I Официальные новости
✈️ Касаллик туридан келиб чиқиб, аҳолига уй шароитида бажара оладиган оддий машқларни ўргатиш орқали ҳам минглаб одамлар соғлиғини тиклаш мумкинлиги таъкидланди.

✈️ Маҳалладаги ижтимоий ходимлар ногиронлиги бор уйга уй шароитида қилинадиган машқлар дастури ва соғлом овқатланиш менюсини эслатма қилиб тарқатиши белгиланди.

✈️ Реабилитация ишларининг самараси ногиронлиги борларни ҳаракати, мулоқоти, ўзига ўзи хизмат кўрсатишидаги ўзгаришларга қараб баҳоланади, бунинг учун шифокорларга устама берилади.

✈️ Қашқадарё вилояти ҳокимига реабилитация бўйича тажриба яратиш топширилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

15 last posts shown.