#nazmvaqti
* * *
Майда русумлардан тамом кечасан,
Дилда қолдирасан туйғунинг аслин -
Устингдан дунёни аста ечасан,
ҲАВО қиёфада бўласан таслим.
Яшалган кунларнинг барчаси унут,
Келажак кунлардан ҳайиқиш йўқдир.
Бизнинг ҳаяжондан чиқади униб,
Муҳаббат яратган бир ўжар тақдир.
Музу оловларга кирамиз кулиб,
Бир ёнда Қизилқум, бир ёнда Сибир...
Фақат юракларга боради тўлиб,
Юксак фалаклардан тўкилган шивир.
Тўфонлар бошланар - тўзиймиз сасдай,
Қумнинг заррасидай... Қайдасан, қайда?
Жодининг дамига дуч келган хасдай
Ҳамма бахт бўлади майдаю майда.
Дунёнинг тубига ташлайди нигоҳ,
Тунларга тикилиб ҳориган кўзим -
Қанчалар даҳшатли эсимдасан, о!
Қанчалар даҳшатли унутман ўзим...
© Усмон Азим
Kanalga ulanish ⤵️
t.me/sara_kitoblar_uz
* * *
Майда русумлардан тамом кечасан,
Дилда қолдирасан туйғунинг аслин -
Устингдан дунёни аста ечасан,
ҲАВО қиёфада бўласан таслим.
Яшалган кунларнинг барчаси унут,
Келажак кунлардан ҳайиқиш йўқдир.
Бизнинг ҳаяжондан чиқади униб,
Муҳаббат яратган бир ўжар тақдир.
Музу оловларга кирамиз кулиб,
Бир ёнда Қизилқум, бир ёнда Сибир...
Фақат юракларга боради тўлиб,
Юксак фалаклардан тўкилган шивир.
Тўфонлар бошланар - тўзиймиз сасдай,
Қумнинг заррасидай... Қайдасан, қайда?
Жодининг дамига дуч келган хасдай
Ҳамма бахт бўлади майдаю майда.
Дунёнинг тубига ташлайди нигоҳ,
Тунларга тикилиб ҳориган кўзим -
Қанчалар даҳшатли эсимдасан, о!
Қанчалар даҳшатли унутман ўзим...
© Усмон Азим
Kanalga ulanish ⤵️
t.me/sara_kitoblar_uz