Эртага барот кечасидир.
Огох бўлайлик бу кечани ибодат билан тирилтиришга, эртаси кундузини эса Аллоҳ учун рўза тутишга шошилайлик. Чунки бу кечанинг фазли хақида жуда кўп хадислар ворид бўлган.
عَنْ عَلِيِّ بْنِ أَبِي طَالِبٍ ، قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: إِذَا كَانَتْ لَيْلَةُ النِّصْفِ مِنْ شَعْبَانَ ، فَقُومُوا لَيْلَهَا ، وَصُومُوا نَهَارَهَا ، فَإِنَّ اللهَ يَنْزِلُ فِيهَا لِغُرُوبِ الشَّمْسِ إِلَى سَمَاء الدُّنْيَا ، فَيَقُولُ : أَلاَ مِنْ مُسْتَغْفِرٍ لِي ، فَأَغْفِرَ لَهُ ، أَلاَ مُسْتَرْزِقٌ ، فَأَرْزُقَهُ ، أَلاَ مُبْتَلًى فَأُعَافِيَهُ ، أَلاَ كَذَا ، أَلاَ كَذَا ، حَتَّى يَطْلُعَ الْفَجْرُ.
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Қачон Шаъбоннинг ўн бешинчи кечаси бўлса, унинг кечасини бедор ўтказинглар, кундузининг рўзасини тутинглар. Чунки ўшанда Аллоҳ қуёш ботиш пайтида дунё осмонига тушади ва то тонг отгунича:
«Қани, истиғфор айтувчи борми, уни мағфират қиламан. Қани, ризқ сўровчи борми, унга ризқ бераман. Қани, балога учраган борми, унга офият бераман. Қани фалон, фалон» (дейди)» дедилар».
Ибн Можа ривоят қилган.
ﻋﻦ ﺃﺑﻲ ﺳﻌﻴﺪ اﻟﺨﺪﺭﻱ ﺭﺿﻲ اﻟﻠﻪ ﻋﻨﻪ، ﻗﺎﻝ: ﺳﻤﻌﺖ اﻟﻨﺒﻲ ﺻﻠﻰ اﻟﻠﻪ ﻋﻠﻴﻪ ﻭﺳﻠﻢ ﻳﻘﻮﻝ: «§ﻣﻦ ﺻﺎﻡ ﻳﻮﻣﺎ ﻓﻲ ﺳﺒﻴﻞ اﻟﻠﻪ، ﺑﻌﺪ اﻟﻠﻪ ﻭﺟﻬﻪ ﻋﻦ اﻟﻨﺎﺭ ﺳﺒﻌﻴﻦ ﺧﺮﻳﻔﺎ» رواه البخاري
Абий Саид Алхудрий ра дан ривоят қилинди. Пайғамбар ас айтдилар,, Ким Аллох учун бир кун рўза тутса Аллох унинг юзини дўзахдан 70-йил узоқ қилади.
Бухорий ривояти.
Авф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Шаъбон ойининг ўн бешинчи кечаси Аллоҳ таоло Ўз махлуқотларига раҳмат назари билан қараб, мушрик ва қалбида гинаси бор кишидан бошқаларнинг барчасини мағфират қилади»
Баззор ривоят қилган.
Юқоридаги ҳадис ва бошқа шу маънода келган ҳадисларда
бароат кечасида Аллоҳнинг раҳматидан маҳрум шахслар зикр қилингандир. Улар;
1. Мусулмонларга гина сақловчи;
2. Ширк келтирувчи;
3. Ноҳақ одам ўлдирувчи;
4. Зино қилувчи;
5. Силаи раҳмни узувчи;
6. Шим ёки шалворини (манманлик билан) тўпиғидан пастга тушириб, судраб юрувчи;
7. Ота онасига оқ бўлувчи;
8. Доимий ҳамр ичувчи.
1. Кин ва буғз (адоват, кек сақлаш)
Бирор кишига аччиқ қилиб, унга нисбатан қалбидаги нарсани чиқара олмаса, унинг сабабидан қалбида оғирлик пайдо бўлса, бу кин дейилади. Унинг бошқа номи буғздир. Кин ва буғз шунчаки бир гуноҳ ёки айб эмас, балки у деярли барча гуноҳларнинг онасидир. Имом Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Аччиқланишдан кин, киндан саккизта гуноҳ пайдо бўлади:
1. Ҳасад.
2. Шамотат (бировнинг устидан кулиш).
3. Саломга жавоб бермаслик.
4. Паст назар билан қараш.
5. Бировни ғийбат ва туҳмат билан тилга олиш.
6. Бировни масхара қилиш.
7. Имкон топса, бировга озор етказиш.
8. Бировнинг ҳақларини адо қилмаслик» («Кимёи саодат»).
Кечада махсус ибодат йўқ. Аммо қуйидаги ишлар тавсия қилинади.
1. Кечани бедор ўтказиб, намоз ва зикр, тиловатга машғул бўлиш;
2. Аллоҳ таолодан мағфират, оқибат ва ўзининг дунёю охиратдаги мақсадларининг ҳосил бўлишини дуо қилиб сўраш»
3-Барот кечаси тоқати кўтарганича нафл намоз ўқиб, унинг саждасида Ойша онамизга ўргатган дуоларини қилиш.
Мен у зотнинг саждада «Аъузу би афвика мин иъқобик ва аъузу биризока мин сахотик ва аъузу бика минка жалла важҳука ла уҳсий санаан алайка анта камаа аснайта алаа нафсика», деяётганларини эшитдим. Тонг отгач, уларни у зотга зикр қилган эдим:
«Эй Оиша! Уларни ўрганиб олдингизми?» дедилар. Мен:
«Ҳа», дедим. У зот:
«Уларни ёдлаб олинг ва (ўзгаларга) ўргатинг. Чунки Жаброил алайҳиссалом уларни менга ўргатиб, саждада такрор-такрор ўқишимга амр қилдилар», дедилар».[
Дуонинг таржимаси: «Сенинг афвинг ёрдами ила иқобингдан паноҳ сўрайман. Сенинг розилигинг ёрдами ила ғазабингдан паноҳ сўрайман. Сенинг ёрдаминг ила Сендан паноҳ сўрайман. Важҳинг улуғ бўлди. Сенга санони ҳисобламайман. Сен Ўзингга Ўзинг сано айтганинг кабисан»
деган дуодир.
Кечани ғанимат билайлик зеро,
Кўршапалак кундузи кўрмаса, офтоб нурида нима гуноҳ?!
Аҳли сунна вал жамоа бароат кечасининг улуғлиги ва фазилатли кеча эканига доимий равишда эътиқод қилиб келганлар.
Manhajuz
@saodatlixonimlar