Вилоят ҳудудида фаолият кўрсатаётган барча турдаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларининг белгиланган норма ва меъёрларга мувофиқлиги ҳолати ўрганиб чиқилади. Бу ҳақида вилоят ҳокимининг тегишли фармойиши қабул қилинди.
Бахтсиз ва нохуш ҳодисаларнинг олдини олиш, хавфсизлик қоидаларига амал қилиш, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш мақсадида “Ўздавнефтгазинспекция” Фарғона ҳудудий бўлими, вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси, “Ҳудудгаз Фарғона” газ таъминоти филали каби масъул ташкилотлар ходимларидан иборат ишчи гуруҳи тузилди. Мазкур ишчи гуруҳи томонидан автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари (АГТКС), автомобилларга газ қуйиш станциялари (АГКС) ва автомобилларга ёқилғи қуйиш станциялари (АЁҚС)нинг саноат, ёнғин, экологик хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги, ёқилғи сақлаш резервуар (сиғим)ларнинг ҳолати ва бошқа қонунчиликдаги меъёрлар ўрганилади.
Батафсил
Fergana.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X