❗
Уййингизни таъмирлаш учун имтиёзли ипотека кредити ажратилаётганидан хабарингиз борми?Бу ипотека кредити камабағалликни қисқартириш дастурига киритлган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маблағлари ҳисобидан ажратилади
Кредит шартлари
Миқдори – 120 млн сўм
Фоиз ставка – 17,5%
Муддати – 20 йил
Бунда бошланғич бадал миқдори 15% ташкил этиши кўрсатилган ва ушбу бадал суммалари субсидия ёки фуқароларнинг ўз маблағлари орқали қопланади
Демак, банк томонидан тақдим этиладиган ипотека кредити максимум миқдори 102 млн сўмни ташкил қилади
Кредит олиш учун “Маҳалла еттилиги”нинг хулосаси талаб этилади
Уни олиш учун
online-mahalla.uz платформасининг “Уй-жой таъмири учун кредитга ариза бериш” бўлими орқали ариза қолдириш мумкин
Бунда талабгор уй-жойининг таъмирталаб эканини асослантириб бериши керак
Бу ипотека кредити учун дастлабки тўлов ва фоиз харажатлар 1 қисмини қоплаш бўйича субсидия “
subsidyplatform.mf.uz” платформаси орқали ажратилади.
𝖲𝖠𝖬𝖠𝖱𝖰𝖠𝖭𝖣 𝖴𝖸 𝖡𝖮𝖹𝖮𝖱