SAFAR


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Жамиятдаги долзарб ижтимоий воқеаларга муносабат, илм-фан янгиликлари ва шахсий кузатишлар.
P.S. Каналнинг Нозим Сафарига алоқаси йўқ.
ҳамкорлик учун: @safar_reklama_bot
админ: @safarblog_bot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Перуда капибара қиёфасидаги полициячи наркотик сотувчини қўлга олди

Перулик полициячи жиноятчини қўлга олиш учун энг улкан кемирувчи қиёфасига кирди.

Гумонланувчи аниматор деб ўйлаб, полициячига эшикни очганида, эркакнинг уйида 1700 қадоқ тақиқланган модда борлиги аниқланди. 

Бу перу полицияси бундай «маскировка»ни биринчи марта қўллаши эмас. Ўтган йили ҳам Гринч қиёфасидаги полиция зобити Лимадаги гиёҳвандлар бошпанасига бостириб кирган.

Мана буни ўз ишига креатив ёндашув деса бўлади.

@safarblog


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
14 ёшли ҳиндистонлик бола 100та тўрт хонали сонни 30,9 сонияда қўшиб, жаҳон рекордини ўрнатди.

Ўртача ҳар бир амални бажаришга унга ярим сония керак бўлди ва бу йигитчанинг кун давомида ўрнатган 6та рекордидан бири холос.

Бола фойдаланаётган усул ментал арифметика деб номланиб, хаёлда тасаввурдаги абакусда санашни назарда тутади.

Ойлигим ва бир ойлик харажатларим ўртасидаги фарқни ҳисоблаётган мен.

@safarblog


Муҳаббат излаб, фирибгарлар тузоғига илинганлар

Романтик фирибгарлик – ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган муаммо. 2022 йилда биргина Канадада бу каби тилёғламалик қурбонлари 59 миллион доллар зарар кўрган. Одамлар бундай ёлғонлар таъсирига фақат ахмоқлар тушади, деб ўйлашига қарамай, фирибгарлар одатда юқори интеллект соҳибларини чув тушириб кетаркан. Яқинда франциялик 50 ёшли Анна билан рўй берган воқеа бутун дунёда шов-шув бўлди: у Брэд Питт билан тармоқ орқали гаплашаётганига ишониб, фирибгарларга 830 000 евро ўтказиб берган. Улар СИ ёрдамида яратилган сохта фото ва видеоларда ёрдамида бечора аёлни ҳаммаси ҳақиқат эканлигига ишонтирган.

Ёлғон схемаси аслида жуда оддий: ижтимоий тармоқда танишиш, мулоқотни мессенжерга кўчириш, жонли учрашувлардан қочиш, ишончга кириш ва якунда бирор жиддий ёки аянчли сабаб билан пул сўраш. Дастлабки босқичларда арзимаган миқдорда пул сўралади, кейинроқ сумма ортиб боради. Агар жабрланувчи иккиланишни бошласа, улар қўрқитиш ёки унинг раҳмини келтириш усулини қўллашади.

Фирибгарларнинг асосий аудиторияси: муҳаббат излаётган ва нуфузли шахсларга ишонувчи инсонлар.

📌 Ҳимоя усуллари: онлайн танишлар, улар қанчалик ишончли кўринмасин, пул юбормаслик. Жонли учрашувга қадар шахсий маълумотлар билан бўлишмаслик, суратларни қидирув хизматлари орқали текшириш, кутилмаган молиявий муаммолар ҳақидаги ҳикояларга танқидий қараш.

Севгига интизор дўстингизга юбориб қўйинг)

@safarblog


Озиқ-овқат пластик контейнерлари қанчалик хавфсиз?

Ишлаб чиқарувчилар контейнерларнинг хавфсизлигини таъкидлашига қарамай, экспертлар бу борада маълумотлар етарли эмаслиги ва иссиқлик таъсирида пластик таркиби ўзгариши мумкинлигини айтмоқда.

Ҳар бир хонадонда кўплаб пластик идишлар мавжуд. Аммо пластик таркибида минглаб кимёвий бирикмалар бўлиб, уларнинг аксарияти ҳақида кўп нарса билмаймиз.

Масалан, пластикка эгилувчанлик бериш учун ишлатиладиган фталатлар озиқ овқат маҳсулотлари қадоқлари ҳамда пластик плёнкада аниқланган. Ҳайвонларда ўтказилган тажрибалардан маълум бўлишича, улар репродуктив дисфункцияни келтириб чиқарган, айрим тадқиқотчиларга кўра эса, одамларда фертилликниннг пасайиши, асаб тизими ривожланишида муаммолар ва астмага сабаб бўлиши мумкин.

Озиқ овқат пластмассаларига қўшиладиган яна бир модда – BPA эса янги туғилган чақалоқлар ва гздаклар мияси учун зарари туфайли дунё бўйлаб қатъий чекловлар объектига айланган. Аммо «BPA’сиз» белгиси билан муқобил сифатида BPS ва BPF қўшиб тайёрланган пластик товарлар ҳам ўйланганидек безарар эмас. Бу моддалар ҳужайралар фаолиятининг бузилиши ва болаларда семизликни келтириб чиқариши мумкин.

Ҳатто микротўлқинли печ ва идиш ювиш машинаси учун “хавфсиз” маркировкаси бўлган контейнерлар борасида ҳам олимлар яхши фикрда эмас, чунки иссиқлик ва пластик бир-бирига “дўст” эмас. Иссиқлик пластикдаги кимёвий бирикмаларни парчалаши боис, юқори ҳарорат таъсири уларнинг контейнердан овқатга кўчиш тезлигини оширади. Бу қуёш тиғида қолган сув солинган пластик бутилкаларга ҳам тегишли.

Соғлом бўлиш учун нима еяётганингиздан ташқари, нимадан еяётганингизга ҳам эътиборли бўлинг.

@safarblog


Дунё иқтисодиёти ишчиларнинг руҳий муаммолари сабаб йилига триллион доллар зарар кўради.

Шунингдек, 12 миллиард иш куни ҳам бесамар кетади. Оксфорд олимларининг айтишича, руҳий касалликлар эпидемияси глобал муаммога айланиб улгурган.

Пандемия оқибатида бутун дунё одамларининг "томи" озми-кўпми азият чекди. Ковид даврида нафақат ўпка зарарланишидан кўплаб одам вафот этди, балки депрессиядан азият чекувчи одамлар сони ҳам 25%га ошди. Ва бу расман шикоят қилганлар, холос. Шунингдек, ментал саломатликка яшаш нархининг кескин ортгани ва думскроллинг ҳам апперкот зарбаларини бермоқда.

Компания ходимлари оммавий равишда нафақат депрессия, балки хафсала ва матвасса йўқолишидан ҳам азият чекмоқда. Буларнинг ҳаммаси компанияларга улкан зарар олиб келяпти. FT ёзишича, яқин келажакда ходимларининг руҳий саломатлиги ҳақида қайғурадиган ва бундан пул аямайдиган компанияларгина яхши даромад олади.

Бу хабарни раҳбарингизга юборинг, руҳий саломатликни яхшилаб келишингиз учун кўпроқ премия ёзсин)

@safarblog


❤️ TBC Uzbekistan 2024 йилда қанча даромад кўргани ва қандай натижаларга эришганини очиқлади

Айтиш мумкинки, ўтган йил компания учун молиявий рекордлар йили бўлди. Рақамлар билан гапирадиган бўлсак, соф фойда 91% га ўсиб, 514 миллиард сўмни ташкил этган. Умумий операцион даромад эса 1,9 триллион сўмгача ошган.

2024 йилнинг 31 декабрь ҳолатига кўра, TBC Uzbekistan'да 18 млн фойдаланувчи рўйхатдан ўтган (2023 йилга нисбатан 37%га ўсиш дегани), бу эса компаниянинг нафақат Ўзбекистонда, балки Марказий Осиёда ҳам рақамли банкинг соҳасидаги энг йирик экотизимлари қаторида эканлигини билдиради.

Инвестициялар бўйича ҳам ўсишга эришилмоқда. Жумладан, 2024 йилда улгуржи молиялаштириш доирасида 105 млн доллар, капиталга акциядорлардан 75 млн доллар ва корпоратив облигациялар чиқариш орқали қарзни молиялаштириш учун 13 млн доллар жалб қилган. Бундан ташқари, компания сунъий интеллект соҳасида ҳам янгилик қилиб, овозли ёрдамчи бўлган Speech Tech моделини яратди. Шунингдек, йирик халқаро тўлов тизимлари – Visa ва МasterCard билан стратегик шартномалар имзоланди.
Реклама


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Видеодаги қиз 9м² майдонга эга хонадонда қандай яшаш мумкинлигини кўрсатган.

Ўз ойлигимга Тошкентдан сотиб олишга қурбим етган хонадон 😁

@safarblog


Канадада Америкада ишлаб чиқарилган маҳсулотларга қарши кампания ишга тушибди.

Масалан, кўчаларда «0% америка пишлоғидан тайёрланган» қабилидаги билбордларни кўриш мумкин.

Бу усулда канадаликлар Трамп сиёсатига қарши курашмоқда. У доимий равишда мамлакатни АҚШга қўшиб олмоқчи эканлиги ҳақида гапириб, Канада маҳсулотлари импортига тарифлар жорий этмоқда.

Эндиликда мамлакат аҳолиси Америкадан олиб келинган бирор нарсани сотиб олиб қўймаслик учун дўкондаги маҳсулотларни яхшилаб ўрганмоқда.

Ватанпарварлик ва фаол фуқаролик позицияси мана шунақа нарсалардан бошланади, аслида.

@safarblog


СИ танқидий фикрлашга салбий таъсир кўрсатади

Microsoft ҳамда Карнеги-Меллон Университети олимлари хулосасига кўра, одамлар сунъий интеллектдан қанча кўп фойдаланса, ўз ишини танқидий баҳолаш қобилияти шунча пасаяди. Тадқиқотда интеллектуал фаолият билан шуғулланувчи 300дан ортиқ киши қатнашди.

Мутахассислардан турли вазифаларни бажаришда СИдан фойдаланиш ва худди шу ишларни мустақил равишда бажариш сўралди. Кейинроқ иштирокчилар ўз иши натижаларини баҳолаши керак эди. Якунда СИдан қанча кўп фойдаланилса, ходимларнинг танқидий фикрлаши ва ўз ишини объектив баҳолаш қобилияти шунча пасайиши аниқланди.

Шунингдек, тадқиқотчилар одамлар СИдан содда ва мунтазам бажариладиган ишлар учун фойдаланганда, танқидий фикрламаслиги, вазифа мураккаблашгани сари, инсоннинг нейротармоққа бўлган ишончи пасайиб, ўз иши натижаларини текшириб кўришга интилиш кучайганини ҳам кузатишди.

@safarblog


Тармоқда психолог стрессни бошқаришнинг 5та самарали усули билан бўлишибди:

Стресс ҳолатида мияда “фавқулодда ҳолат" эълон қилиниб, гипоталамусга "тревога" сигналини юборади.

Кортизол бутун танани ҳаракатга тайёрлайди. Бу тезкор реакция аждодларимизга муқаррар хавфдан қочиш ва тирик қолиш имконини берган. Ҳозир ҳаётимизга биологик жиҳатдан хавф солувчи вазиятлар кам учраса-да, социал муаммолар сабаб биз сурункали стрессни бошимиздан кечирамиз.

Бу — ишдаги мажбуриятлар, молиявий ва оилавий масалалар, электрон қурилмалар билан гипералоқа ва ҳ.к.

Организм доимий хавотир таъсирида бўлиши соғлиқ учун вайронкор оқибатларга олиб келади:

- вазн ортиши
- хотира ёмонлашиши
- юрак-қонтомир касалликлари
- уйқу бузилиши
- хавотир ва депрессия
- ҳазм қилиш билан боғлиқ муаммолар ва б.

Стрессни назорат қилиш бўйича 5та маслаҳат

1. Стрессни бошқариш унга нисбатан ёндашувни ўзгартиришдан бошланади.

Стресс — ҳар доим ҳам ёмонлик эмас.

У энергия билан қувватлайди, мураккаб вазифаларни уддалашга, олға ҳаракат қилишга ва ўсишга ундайди.

2. Квадрат бўйлаб нафас олиш

Ўзингизни хорғин ва ожиз сезганингизда квадрат бўйлаб нафас олинг:

Нафас олиш 4 сек — Ушлаб туриш 4 сек — Чиқариш 4 сек — Ушлаб туриш 4 сек. Буни бир неча маротаба такрорланг.

Бу организмни тинчлантирувчи парасимпатик асаб тизимини ишга туширади ва симпатик асаб тизими фаоллигини пасайтиради (у "ур" ёки "қоч" реакциясини ишга туширади).

3. Позитив ички диалог

Стресс вақтидаги негатив ўй-хаёлларингиз ва ўзингизга нисбатан танқидни англанг.

Уларни "Мен буни уддалашга тайёрман" ёки "Мен бунга тайёрман" каби қатъий ибораларга алмаштиринг.

Бу вазиятни енгиш орқали қандай тажрибага эга бўлишингиз ҳақида ўйланг.

4. Стресс омилларини бартараф этинг.
Мўътадил стресс фойдали, жуда кўпайиб кетса, хавфли. Ортиқча стрессдан қочиш учун:

— Чегара ўрнатиш ва "йўқ" дейишни ўрганинг;
— Вақтни бошқариш ва бирламчи вазифалар (мақсадлар)ни белгилашни ўрганинг.

5. Сизни стрессдан ҳимоя қилувчи ҳаётни яратинг

Мунтазам йога, сайр ёки онглилик амалиётларини бажаринг.

Тўрт асосий жиҳат: жисмоний фаоллик, уйқу, овқатланиш ва завқланишга эътибор қаратинг.

Шу тариқа сиз стресс вазиятларга нисбатан ҳимояга эга бўласиз.

@safarblog


Корея авиакомпанияси дунёда биринчи бўлиб пауэрбанкларни қўл юкида олиб ўтишни тақиқлади

Air Busan авиакомпанияси 28 январ куни Airbus A321 бортида юз берган ёнғиндан сўнг ташқи аккумуляторлар (пауэрбанклар)ни қўл юкида олиб ўтишни тақиқлади. Илк маълумотларга кўра, самолётни буткул ёндириб юборган ёнғинга йўловчилардан бирининг сумкасидан чиққан носоз пауэрбанк сабаб бўлган. Яхшиямки, бортдаги 176 киши тезда эвакуация қилиниб, ҳеч ким жабрланмади.

10 февралдан бошлаб Air Busan ходимлари қўл юкини қўшимча равишда текшириб, йўловчилар сумкасидан ташқи аккумуляторларни аниқлашмоқда. Тақиқ рўйхатдан ўтказилган юкка ҳам тааллуқли. Пауэрбанкларни олиб ўтишнинг ягона йўли — уни самолётга қўлда ушлаб олиб кириш. Кўпчилик йўловчилар бу чорани бефойда деб ҳисобламоқда.

Тақиқнинг асосий сабаби шундаки, пауэрбанкни сумка ичида сақлаш иссиқлик «димланишига» сабаб бўлади: ёпиқ муҳитда аккумулятор осонроқ қизиб кетиши мумкин, бу эса ёнғинга олиб келади. Ҳаво кемасида ёнғинни ўчириш имкониятлари чеклангани сабабли, ёнғинни бартараф этиш жуда қийин кечади. Агар пауэрбанк ёпиқ юк рафига қўйилса, унинг қизиб кетиши фақат тутун ёки очиқ ёнғин пайдо бўлгандан кейингина аниқланиши мумкин. Қўлда олиб кирилганда эса йўловчи аккумулятордаги муаммони дарҳол пайқаб, унинг олдини олиши ёки самолёт экипажи ёрдамида хавфни бартараф этиши мумкин.

@safarblog


Ўзбекистонда олима аёллар сони ортмоқда

Ўзбекистон олима аёллари форумига ташриф буюрган Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ўз Телеграм саҳифасида бу ҳақда шундай фикрларни ёзибди:

Ўзбекистонда олимларнинг 48 фоизи аёллар! Уларнинг изланишлари, кашфиётлари ва фидойилиги илҳом бахш этади ва илм-фан уларга, улар эса илм-фанга кераклигини кўрсатади. Биз халқаро ҳамжамият билан илм-фан тинчлик ва фаровонликка хизмат қиладиган келажакни бунёд этиш йўлида биргаликда ҳаракат қиламиз!”.

Дарҳақиқат, замон шиддат билан ўзгараётган, манфаатлар тўқнашуви, зиддиятлар кучайган бугунги дунёни фақат эзгулик мақсадига йўналтирилган илм-фан қутқаради. Шу икки жиҳатни ўзида мужассам этган аёлларимиз кўпаяётгани эса келажакка ишонч уйғотади.

@safarblog


Duolingo'да Укки «дарс қилмасанг, ўламан» деб қўрқитаётган бир пайтда, бизникилар ҳам қолишмаяпти:


Duolingo расмий саҳифаси Укки боласи — Дуонинг ўлганини маълум қилди. Сервис барча ижтимоий тармоқлардаги аватаркаларини ўзгартирган.

Ходимларнинг айтишича, бунга орангиздан кимдир инглиз тили дарсларини ташлаб қўйгани сабаб бўлиши мумкин.

Шантаж ўзининг олий нуқтасига чиқди)

@safarblog

7.1k 0 27 11 64

Бир неча кундан бери ижтимоий тармоқларда мактаб ўқувчиларига мармелад кўринишидаги наркотик берилаётгани ва бир нечта бола оғир аҳволда шифохонага тушгани ҳақидаги хабар тарқалмоқда.

Аниқланишича, бу хабар фақат Ўзбекистонда эмас, балки қўшни Қирғизистон, Қозоғистонда ҳам тарқатилган ва бу давлатларнинг ИИВ томонидан фейк деб топилган.

Чуқур изланишлар шуни кшрсатдики, қулупнайли квик ҳақидаги хабар дастлаб 2017 йилда пайдо бўлган ва Ер сайёрасининг катта қисмини айланиб чиққан. Аммо уни ким ва нима мақсадда тарқатишни бошлаганига аниқлик киритишнинг иложи бўлмади.

Хуллас, дўстлар, огоҳликни йўқотмаймиз, лекин ваҳимага ҳам берилмаймиз.

Ҳаммаси назорат остида😁

@safarblog


Америкада одамлар Оземпик сабабли кўриш қобилиятини йўқотмоқда

Бу препаратдан фойдаланган аёлнинг бир кўзи кутилмаганда кўрмай қолди. Бир неча ҳафтадан сўнг иккинчи кўз ҳам кўриш қобилиятини йўқотди. Тестлар кўз шоҳпардаси шикастланишини кўрсатди.

Қондаги қанд миқдорини кескин камайтирувчи препаратлар кўздаги қон томирларига зарар етказиб, кўриш қобилиятининг йўқолишига сабаб бўлиши мумкин.

Озишнинг мўъжизавий усули йўқлигига яна бир ачинарли исбот.

@safarblog


Шри-Ланка электр токисиз қолишига маймун сабабчи бўлди

Бутун мамлакат бўйлаб электр узатишда носозликлар кузатилишига маймуннинг Панадура подстанциясидаги трансформаторга тўқнашиши сабаб бўлган.

Баъзи ҳудудларда энергия узатиш тикланган. Айрим ОАВ маймунлар кўпчилик бўлгани ва ҳайвонлар ўзаро жанжаллашиб, таъминот қурилмаларига зарар етказганини хабар қилмоқда.

Электр тармоғидаги носозлик сув таъминотида ҳам узилишларни юзага келтирди. Энергетика вазирлиги етказилган зарар учун аҳолидан узр сўраб, ҳаммасига "маймун айбдор"лигини маълум қилган.

Cиз эса лаққа балиқлар ҳақидаги гаплар чинлигига ишонмай юрибсиз)

@safarblog


Гиппократ ўз замонида ҳамма касалликлар ичакдан бошланишини айтиб кетганди. Америкалик кардиохирург ва диетолог Стивен Гардни эса “Ўзининг яшаш парадокси” китобида қариликда биз дуч келадиган касалликлар ва қанча умр кўришимиз генларга эмас, бевосита ичак фаолиятига боғлиқ эканлигини ёзади.

Тушлик буюртма қилишдан олдин, ичакнинг яхши ишлаши учун зарур бўлган шифокор тавсиялари билан танишиб чиқсангиз зарар қилмайди.

Танамиздаги жараёнларнинг деярли 80%и ҳазм қилиш аъзолари саломатлигига боғлиқ:

Оч қоринга кофе ичманг.
Кофе шиллиқ қаватни шикастлаб, ҳазм қилишни бузади. Эрталаб уйғонгач, ичакка 90 дақиқа танаффус беринг, кунни эса шундан бошланг:
• 600 мл сув
• ½ лимон соки
• Бир чимдим ҳимолай тузи

Жадвал асосида овқатланинг.
8-12-соатлик туйнукка риоя қилган ҳолда овқатланиш ичакларнинг дам олишини таъминлайди, ёғ парчалашни тезлаштиради ва диққатни яхшилайди.

Ҳаракат қилинг.
Мушак учун машқлар, спринтлар, юриш, спорт зали — барчаси микробиом (ичакдаги фойдали бактериялар) фаолиятига ёрдам бериб, ҳазм қилишни яхшилайди.

— Барқарор крахмал — ичакларнинг энг яқин дўсти.
Рационга қуйидагиларни киритинг:
• Яшил бананлар
• Қайнатиб, совутилган картошка
• Чечевица ва ловия

Шиллиқ қаватни мустаҳкамланг.
• Илик шўрва — ошқозон ҳимоя қобиғини тиклайди
• L-глютамин — яллиғланиш ва дам бўлишнинг олдини олади.

Бу қоидаларни кундалик одатга айлантиринг ва тетиклик бахтини ҳис қилинг!

@safarblog

8.8k 0 123 2 30

Исроилда илк маротаба картошкадан сут оқсилини олиш йўли ўйлаб топилибди. Сигирлар ишсиз қолаётганидан вобщем бехабар.

Инновацион технология ген инженерияси ёрдамида сунъий интеллект асосида Evogene биотехнологик компанияси томонидан ишлаб чиқилган. Юқори ҳосилдорлиги, оқсилни ажратиб олиш осонлиги ва глобал миқёсда ҳаммабоплиги учун картошка “хомашё” сифатида танланган.

Хамиртуруш, бактерия ва замбурғлар ёрдамида ферментлаш асосидаги муқобил сут маҳсулотларидан фарқли равишда бу усул сутникидан фарқ қилмайдиган оқсил ишлаб чиқишнинг арзон ва кенг миқёсда қўллаш мумкин бўлган ёндашувини таклиф этмоқда.

Картошка нархи яна ошмасин ишқилиб.

@safarblog


Сайёрадаги энг бой инсонлар бренд буюмлар сотиб олмай қўйди, деб ёзмоқда Fortune.

Улар тобора анъанавий ҳашамат рамзи бўлган предметлардан воз кечиб, осонгина сотиб олиб бўлмайдиган нарсаларга пул сарфламоқда.

Бойларга хос асосий трендлар қуйидаги рўйхатда:

• Бойлар дам олиш ва бўш вақтдан соғлиқни тиклаш учун фойдаланмоқда, оддий ишчилар эса кўп ҳолларда ўзларига хоббини раво кўра олишмайди.

• Халқчил брендларнинг оригинал кийимларини танлашади.

• Саломатлик ва гўзалликка пул сарфлашади. Бу косметологик муолажалар, стоматолог кўриги ва терини кўпбосқичли парваришлаш ва ҳ.к.

• Махфийлик ва ижтимоий тармоқлардан узилишни афзал билишади.


Эндиликда бойлик — онгли ҳаёт ва пулни ақл билан сарфлашни англатмоқда.

@safarblog

20 last posts shown.